КЎНГИЛ АЙНИШИНИНГ 7 САБАБИ.

КЎНГИЛ АЙНИШИНИНГ 7 САБАБИ.

Кўнгил айнишининг юзлаб сабаби мавжуд. Улар орасида овқатдан захарланиш, ортиқча ёғли овқат ейиш, тўқ қоринга спорт билан шуғулланиш, хомиладорлик токсикози ва бошқаларни келтириш мумкин. Шундай холатлар хам бўладики кўнгил айнишининг сабабини аниқлаш қийин бўлади.

1. Кучли стресс
Мухим имтихон арафасида ёки омма олдида чиқишлар олдидан хаяжонланиш, қўрқиш, нотинчлик кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай реакция болалар ва ўсмирларда хам учрайди. Болаларнинг назорат иши куни мактабга боргиси келмасдан «қорни оғриб қолиши» хеч қандай бахона эмас, балки стресснинг индивидуал кўриниши бўлиши мумкин.
Нима қилмоқ керак. Аввалом бор тинчланиш, чуқур-чуқур нафас олиш керак. Тоза хавода сайр қилинг, тинчлантирувчилар ичинг, шундагина кўнгил айниши қолади.

2. Сувсизланиш
Организмга сув етишмаслигининг биринчи белгиси кўнгил айниши бўлса, иккинчи белгиси оғиз қуриши хисобланади.
Нима қилмоқ керак. Бир пиёла совуқ сув ичинг.

3. Ички қулоқ касалликлари

Ички қулоқда вестибуляр аппарат жойлашиб, унинг яллиғланиши – лабиринтит деб аталади. Бу касалликда бош миянинг бўшлиқдаги ориентацияси бузилади ва бош айланиши кузатилади. Вертикал холатдаги вазиятни саклаш учун организм химоя реакцияларини, шу жумладан миядаги қусиш марказини ишга солади. Натижада кўнгил айниши хуружи кузатилади.
Нима қилмоқ керак. Агарда кўнгил айниши бош айланиши, қулоқларда оғриқ, эшитишни бузилиши ва шовқин билан кечса ЛОР врачга учраш тавсия этилади.

4. Миянинг енгил чайқалиши

Кўнгил айниши бош мия шикастланишининг ёрқин белгиси хисобланади. Аслида бош мия чайқалишини ташхислаш қийин бўлиб, тахлиллар ёрдам бермайди, балки беморнинг субъектив шикоятларига қаралади. Сабабсиз кўнгил айнишини кузатсангиз, сўнгги кунларда бошингизни билмаган холда хеч нарсага уриб олганмисиз йўқми эслаб кўринг. Зарба хар қанча енгил бўлса хам бош мия чайқалиши кузатилиши мумкин.
Нима қилмоқ керак. Агар зарба натижасида хушингиздан кетмаган бўлсангиз хавотирли жойи йўқ. Имкон қадар ўтириб дам олинг, бўшашинг. Одатда белгилар 15-30 дақиқадан сўнг ўтиб кетади. Агар зарба натижасида хушингизни йўқотган бўлсангиз, терапевтга мурожаат қилинг.

5. Бош миянинг травматик шикастланиши
Экстремал спорт тури, бокс ёки кураш билан билан шуғулланувчи инсонларда бош мия травмалари кўп кузатилади. Кўнгил айниши хуружлари тез толиқиш ва бош оғриши билан кечса бош миянинг хроник травматик зарарланишини белгиси хисобланади.
Нима қилмоқ керак. Невропатологга учранг, бир қатор тест синовларидан ва имкон қадар МРТ текширувидан ўтинг.

6. Қон босими тушиши

Бушашиш, бош айланиши ва кўнгил айниши – қон босимини пасайишининг асосий белгилари хисобланади.
Нима қилмоқ керак. Ётиб дам олинг. Бир икки пиёла сув ичинг ёки бирорта тузли нарса истеъмол қилинг. Буларнинг бари қон хажмини оширади ва қон босимини нормаллаштиради. Терапевтга мурожаат қилинг.

7. Вирусли гепатит

Вирусли гепатитларда сарғайиш белгилар намоён бўлгунга қадар иштахани пасайиши ва кўнгил айниши кузатилади. Кейинча бу белгиларга тери қичишиши, жигар сохасидаги дискомфорт ва баъзан иситма қўшилади.
Нима қилмоқ керак. Терапевт ёки гепатологга боринг. Юқоридаги белгилар ўт димланишида хам кузатилади. Буларнинг сабабларини аниқлаш учун ультратовушли текширувдан ўтинг.


www.gepamed.uz