КУЧЛИ БОҒЛИҚЛИК ЧАҚИРУВЧИ 5 ТА МОДДА.

КУЧЛИ БОҒЛИҚЛИК ЧАҚИРУВЧИ 5 ТА МОДДА.

Бу рейтинг британиялик психиатрлар ва нейропсихофармаколог. профессори Девид Натт томонидан тузилган.

1. Героин
Героин — опиоид наркотик бўлиб, уни қабул қилганда кучли рухий ва жисмоний боғлиқлик пайдо бўлади. Инъекциядан сўнг героин қон томир орқали бориб гематоэнцефалик барьердан ўтади ва бош мияга таъсир этиб дофамин - қониқиш гормонини ажралишига сабаб бўлади. Организмда героинга толерантлик тез пайдо бўлади ва хар сафар кўпроқ доза талаб этилади.
Героинли наркоманлар инфаркт ва инсульт натижасида халок бўлади. Негаки героин биринчи ўринда юрак қон томир тизимига таъсир этади.  


2. Кокаин
Кокаин — ‘ритроксилум турига мансуб ўсимликлар таркибида мавжуд алколид хисобланиб, у бош мияга кучли стимулловчи таъсир этиб, эйфория чақиради. Аммо кокаинли эйфория узоқ чўзилмайди ва наркотик таъсири тугагач ножўя таъсирлар: чарчоқ, уйқусизлик ва  вахима кузатилади.
Кокаин юрак тизимига хам таъсир этиб, кучли спазмлар натижасида бош мияга қон қуйилишига сабаб бўлади, психоз ривожланади.


3. Никотин
Никотин — у хам алкалоид хисобланиб, тамаки таркибида мавжуд. Никотин ўпка орқали тез сўрилади, бош мияга таъсир этиб, адреналин ажралишига олиб келади. Улар таъсирида инсон ўзини тетик ва фаол хис қилади.
Никотин токсик таъсир этиб, ўпка саратони, юрак ишемияси, стенокардия чақириши мумкин.


4. Барбитуратлар
Таркибида барбитурат кислота тутувчи тинчлантирувчи ва уйқу дорилари марказий асаб тизимига тормозловчи таъсир этади. Дозасига қараб бу препаратлар енгил бўшаштирувчи таъсирдан. то кома холатигача олиб келиши мумкин.
Барбитуратлар тормозловчи нейромедиаоторларга таъсир этиб марказий асаб тизимида импульс ўказувчанлигини секинлаштиради. Натижада мускуллар бўшашиб, тинчланади ва вахима хисси йўқолади.  


5. Алкоголь
Спиртли ичимликлар – миқдорига қараб дофамин даражасини 40-360% га ошишига сабаб бўлади. Алкогол хам барбитуратлар сингари ГАМК – гаммааминомой кислотаси таъсирини кучайтиради. Шу сабабли ичган одамларда нутқи ва харакатлари секинлашув  кузатилади.  
Алкоголни кўп истеъмол қилиш бош миянинг этанолнинг оралиқ махсулоти – ацетатга сезгирлигини оширади. У енгил энергия манбаи бўлиб, бош мия унга осон ўрганади ва одатий энергия манбаси глюкозадан воз кечади.  
Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра алкогол натижасида (унинг таъсирида келиб чиққан касаллик ва травмаларни қўшган холда) хар йили 3,3 миллион киши хаётдан кўз юмади.




www.gepamed.uz