АСКАРИДОЗ

АСКАРИДОЗ

Аскаридоз – бу паразитар касаллик бўлиб, кўзғатувчиси одам аскаридаси (Ascaris lumbricoides) хисобланади. Аскаридалар икки жинсли бўлиб, эркагини узунлиги 25 см, урғочисини узунлиги 40 смга етади. Диаметри 3-5 мм ни ташкил этиб, ранги оқиш пушти бўлади.  
Аскаридалар махсус пардалар билан қопланган бўлиб, бу уларни ичаклардаги ферментлар таъсирида парчаланиб кетишдан сақлайди. Аскаридаларнинг махсус сўрғичлари йўқ, яъни улар ичакка ёпишиб ололмайди. Ичаклар харакатига доимий қарама-қарши харакатда бўлгани учун ингичка ичакда қолади. Ахлат орқали фақат ўлган паразитлар ва тухумлари чиқиши мумкин. Ахлат тахлилида тухумлар ичакда фақат иккала жинсдаги аскаридалар бўлгандагина аниқланади. Аскаридалар 1-2 йил яшаб қариликдан ўлади.

Умумий маълумотлар

Касаллик асосан иссиқ ва нам иқлим шароитида кўп учрайди. Статистика бўйича аскарида билан ернинг 1 млрд ахолиси зарарланган. Одам аскаридаси юмалоқ чувалчанглар қаторига мансуб бўлиб, ўз ривожланиш даврида улар бир нечта босқични ўтказишади. Одамларнинг зарарланиши етук аскарида тухумларини ютиб юборилганда кузатилади. ичакка тушгач тухумлардан личинкалар пайдо бўлиб, улар ичак пардалари орқали қонга ўтади. Қон оқими бўйлаб личинкалар ўпкага ўтиши, у ердан балғам орқали бронхларга, халқумга ва яна қайта овқат хазм қилиш трактига ўтиши мумкин. Аскаридаларнинг севимли жойи ингичка ичак хисобланиб, бу ерда улар етилади ва тухум туғишни бошлашади. Аскаридалар кунига 240 000 тадан тухум қўйиши мумкин. Бу тухумлар ахлат орқали ташқарига чиқарилиб, юқорида айтиб ўтилган хаёт цикли яна қайтарилади.

Аскаридоз сабаблари.

Инфекция тарқатиш ўчоғи бўлиб тупроқ хисобланади. Ахлат орқали тупроқка тушган аскарида тухумлари узоқ йиллар давомида тирик қолиши мумкин. Аскарида билан асосан болалар зарарланиб, бу уларнинг болалар майдончларида қумда, тупроқларда кўп ўйнаши, ўрмон ва хиёбонларда кўп айланиши ва ювилмаган қўлларини оғзига солиши билан тушушнтирилади. Аскаридалар ўтларда, мевалар, сабзавотлар ва кўкатларда хам кўп бўлиб, уларни ювмасдан овқатга ишлатиш касалликни юқишига сабаб бўлади.


Аскаридоз белгилари.

Одам организмида яшаш давомида аскаридалар эгаси учун бир қатор ноқулайликлар туғиради. Уларнинг ўпкадан миграция даврида иситма, йўтал, тўш ортида оғриқлар пайдо бўлади. Ичакларга ўтиб катталашгач овқатнинг ичаклар бўйлаб харакатига халақит бериши, хазм бўлиши ва сўрилишига тўсқинлик қилишига сабаб бўлади. Беморлар қорин сохасида оғриқ, ич келишини бузилиши, кўнгил айниши, иштахани сусайиши, бўшашиш, тез-тез шамоллаш ва озишга шикоят қилиши мумкин.
Бундан ташқари аскаридалар ичакда хаёт фаолиятининг токсинлари хисобига турли хил аллергик реакциялар ва тери тошмаларига сабаб бўлади. Айрим холларда паразитлар ўт йўллари ва ичакларда механик тиқилиши натижасида: ўт хуружлари, аппендицит, холангит, холецистит ва ичак тутилишига олиб келиши мумкин. Кам холларда аскаридоз симптомсиз кечиб, зарарлангандан кейин бир йил ўтган ўлиб, ичаклар орқали чиқарилиб юборилади.

Аскаридоз диагностикаси


Аскаридоз ташхисини биринчи фазада қонда аскариданинг специфик антитаначаларини текшириш ёки балғамда аскарида личинкаларини аниқлаш орқали қўйилади.Рентгенограммада ўпкаларда бу стадияда инфильтратларни кўриш мумкин.
Ичак босқичида асосан ахлат анализини текшириш орқали аскаридалар тухумлари аниқланади. Қўшимча маълумотларни ичакларни контраст текшириш ёки қорин бўшлиғини ультратовушли диагностикаси беради.
 
Аскаридозларни даволаш.


Аскаридозга гумон қилинганда тезлик билан врачга учраш тавсия этилади. Турли хил гиёхлар ва халқ табобати махсулотларини қўллаш тавсия этилмайди. Амалиётда аскаридозни даволашда альбендазол, мебендазол, пирантел ва пиперазин қўлланилади. Даво чоралари тугагач назорат учун ахлатни қайта аскарида тухумларига текширилади



© https://t.me/gepamed_ultra