АНГИНАДА МУЗҚАЙМОҚ ЕЙИШ МУМКИНМИ?

АНГИНАДА МУЗҚАЙМОҚ ЕЙИШ МУМКИНМИ?

Тўғри муздек десерт оғриб турган томоғингизни даволай олмайди, аммо оғриқни анчагина қолдириши мумкин.

Врачлар нима дейди
Мутахассислар фикрича ангина вақтида музқаймоқдан воз кечиш шарт эмас. Масалан, Mayo Medical School мактаби профессори Джеймс Штекельберг (James M. Steckelberg) айтишича  – аслида музлатилган сут махсулотлари оғриётган томоққа фойдали таъсир этади ва оғриқ сабабли қаттиқ овқат ея олмаган пайтингизда  етишмаган энергия (калория) ўрнини тўлдиради.

Mayo Clinic сайтида хам томоғи оғриётган одамларга муздек махсулотлардан воз кечмаслик тавсия этилади: «Тинчлантирувчи ичимлик ва махсулотларни тотиб кўринг, Иссиқ суюқ овқатлар (бульон, кофеинсиз чой, иссиқ асал чой), шунингдек, совуқ десертлар ва мевали муз(қаймоқ) томоқ оғриғини камайтиради».


Айтиб ўтиш керак, музқаймоқнинг айрим турлари томоқда ноқулай хиссиётларга сабаб бўлиши мумкин. ЛОР врачи Джули Хэмптон (Julie Hampton) таъкидлашича – ўта ширин ва нордон десертлар, шунингдек, ёнғоқли, печенели, шоколадли, карамелли музқаймоқлар томоқнинг шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин. Агар Сиз лактозани кўтара олмасангиз ва сут махсулотларига аллергиянгиз бўлса – мевали муз ёки нордон бўлмаган мевалардан тайёрланган шарбатлар ичишингиз мумкин.

Таниқли педиатр, тиббиёт фанлари номзоди Евгений Олегович Комаровский хам «Ангина ёки стрептококкли тонзиллит» мақоласида совуқ махсулотларнинг фойдаси хақида гапирган: «Агардаги хақиқатда енгиллик келтирса ангина ва томоқнинг бошқа оғриқ билан кечадиган яллиғланиш касалликларида яхна компот ичиш хам, музқаймоқ ейиш хам мумкин».

Хулоса
Музқаймоқ ва яхна десертлар назарий жихатидан ангинада фойдали бўлиши мумкин. Негаки:
•    Улар организмни қўшимча энергия ва озуқа моддалар билан таъминлайди.
•    Сут таркибидаги ёғлар қуриб турган томоқнинг шиллиқ қаватига химояловчи таъсир этади.
•    Махаллий совутиш оғриқни камайтиради ва бодомсимон безлардаги яллиғланишни камайтиради.
•    Қониқиш ва яхши кайфият касаллик билан курашиш учун куч бағишлайди.

Музқаймоқни ортиқча итеъмол қилиш соғлом одамлар учун хам маън қилинади. Оз миқдорда (150 граммгача) табиий таркибли ва шиллиқ қаватни таъсирламайдиган десерт қўшимчаларсиз бўлса оғриган одамга енгиллик келтириши мумкин.
Иккиланмаслик учун даволовчи врачингиз маслахатини олинг. Негаки айнан улар даволаш муваффақиятига жавоб беради ва маън қилиниши мумкин бўлган махсулотлар қайсилигини айтади.

© www.gepamed.uz