ОВҚАТДАН ЗАХАРЛАНИШДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

ОВҚАТДАН ЗАХАРЛАНИШДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Овқатдан захарланиш билан кўпчилик тўқнаш келади. Аммо хамма хам бу холатда қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини билмайди. Овқатдан захарланиш – овқат хазм қилишини ўткир бузилиши бўлиб, сифатсиз ёки токсик махсулотлар ва ичимликлар қабул қилиш натижасида ривожланади. Шунга кўра у икки хил бўлади:
•    Овқатдан (инфекцион) захарланиш – патоген микроорганизм билан зарарланган овқатларни истеъмол қилиш ва санитар гигиеник нормаларни бажармаслик натижасида ривожланади.
•    Токсик (ноинфекцион) захарланиш – одам организмига овқат билан бирга табиий ёки химик токсинларни тушиши натижасида ривожланади. Масалан: еб бўлмайдиган қўзиқорин токсинлари.
Токсик захарланиш хавфли хисобланиб, у билан мустақил курашиш керак эмас ва дархол врачга мурожаат қилиш керак.

Аммо одамлар кўпинча уй шароитида даволаш мумкин бўлган токсоинфекцтяларга дуч келади ва қуйида унинг белгилари ва унга қарши курашиш хақида гапирилади.

БЕЛГИЛАРИ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Овқатдан зхарланишнинг кечиши, беморнинг ёшига, умумий холатига ва патоген бактериянинг турига боғлиқ. Аммо касалликнинг кўпинча умумий манзараси қуйидагича:
•    Доимий кўнгил айниши;
•    Кўп марталаб қусиш;
•    Бўшашиш ва холсизланиш;
•    Юз рангининг ўзгариши;
•    Ич кетиши;
•    Жунжикиш;
•    Тана хароратини ортиши.
Овқатдан захарланиш учун қисқа инкубацион давр хос ва касалликнинг илк белгилари сифатсиз овқат истеъмол қилгандан 2-6 соатдан кейиноқ бошланади ва даволанмаса тез авж олади.

ДАВОЛАШ.

Қадам - 1. Ошқозонни ювиш.
Биринчи белгилар намоён бўлиши биланоқ организмдан овқатнинг қолдиқларини чиқариб ташлаш керак. Бунинг учун худди биринчи тез ёрдам сингари ошқозон ювилади:
1.    Марганцовка ёки ош содасининг кучсиз эритмасини тайёрланг (1,5-2 литр илиқ сувга 1 чой қошиқ сода қўшинг).
2.    Эритмадан имкон қадар ичинг.
3.    Қусиш рефлексини чақиринг (бармоқларингиз билан тил илдизига босиш орқали).
4.    Муолажани қусуқ таркиби тоза бўлмагунча бир-неча маротаба такрорланг.

Қадам - 2. Сорбентлар ичиш
Организмдан токсинларни чиқаришини таъминловчи – сорбентлар ичинг (масалан актив кўмир). Кўмир ошқозон ичак трактида токсинларни, оғир металларни, алколоидлар ва бошқа зарарли моддаларни сўрилишини камайтиради. Бунинг учун хар 10 кг тана вазнига 1 та таблетка дозасида ичиш керак (70 кг бўлсангиз 7 та таблетка ичинг).
Захарланишларда кўмирни туйиб 100 грамм сувда эритиб ичиш тавсия этилади. Эритма ёқимсиз бўлишига қарамай организмни яхши тозалайди.
Актив кўмир ўрнига бошқа сорбентлар «Смекта», «Лактофильтрум», «Энтеросгель» ва бошқаларни қўллаш мумкин.

Қадам - 3. Кўп суюқлик ичиш
Қусиш ва ич ўтиши организмни кескин сувсизлантиради. Йўқотилган сув ўрнини тўлдириш учун 2-3 литрдан кам бўлмаган суюқлик (қайнатилган сув) ичинг. Сувга туз қўшиш мақсадга мувофиқ (1 литр сувга 1 чой қошиқ ош тузи). Тузли эритмани аччиқ бўлмаган чой билан навбатма-навбат алмаштириб ичиш мумкин.
Шунингдек махсус регидратацион воситалар «Регидрон», «Оралит» ичиш мумкин.
Бошқа дори воситалари қуйидаги холларда қўлланилади:
•    Қусиш тўхтаганда ичак мкрофлорасини тикловчи препаратлар ичинг: «Хилак форте», «Линекс», «Мезим».
•    Тана харорати 37,5 градусдан ортса, уни тушириш учун парацетамол, ибупрофен ёки бошқалар ичинг.
•    Оғриқ қолдирувчилар ичманг. Улар ташхис қўйишни қийинлаштиради.
•    Антибиотиклар оғир холларда ва врач кўрсатмасига биноан буюрилади.

Қадам - 4. Режим ва пархез
Овқатдан захарланишда бемор кучли бўшашади. Шунинг учун ётоқ режимида бўлиш ва иштаха бўлмаса биринчи суткаларда овқатланмаслик тавсия этилади.
Касалликнинг иккинчи ва учинчи кунлари кисель, сухари, картошка пюреси, геркулесли каша қўшиш мумкин.
Бир неча кунгача қоринда оғриқлар, метеоризм ва бўшашиш давом этишига қарамасдан учинчи суткаларга бориб бемор ахволи анча енгиллашади.

Қадам - 5. Профилактика
Овқатдан захарланишни олдини олиш учун қуйидагилага риоя қилиш керак:
1.    Овқатланишдан олдин қўлингизни ювинг.
2.    Ошхонадаги тозаликка риоя қилинг, таомларни тайёрлаш технологиясини бузманг.
3.    Махсулотларни тўғри сақланг.
4.    Сотиб олаётган махсулотларингизни сифатига эътибор қаратинг (масалан, хидланган балиқ сотиб олманг).
5.    Ишончсиз ошхоналарда овқат еманг, крандан сув ичманг.

© www.gepamed.uz