БИЗ НАФАС ОРҚАЛИ ОЛАЁТГАН ХАВО НИМАСИ БИЛАН ЗАРАРЛИ?

БИЗ НАФАС ОРҚАЛИ ОЛАЁТГАН ХАВО НИМАСИ БИЛАН ЗАРАРЛИ?

Қуйида хавода қандай зарарли хавф яширингани ва уни ўз вақтида қандай аниқлаш мумкинлиги хақида гапирилади.

Хаво нимаси билан зарарли?
Аввало биз нафас олаётган хаво нималардан таркиб топганини билиш лозим. Хавода биз учун энг керакли бўлган элемент бу - кислород (21%), асосий элемент бу азот (78%). Хавонинг қолган қисми аргон, карбонат ангидрид (0,04%) ва бошқа кимёвий бирикмалар ташкил этади.  
 
Хаво таркибини бузилиши инсон организми учун муаммолар туғдириши мумкин. Энг катта хавф хавода ис гази (СО), карбонат ангидрид (СО2) ва бошқа учувчи органик моддалар (УОМ) миқдорининг ортиб кетиши хисобланади.  
Одамлар кўп тўпланадиган хонада айнан карбонат ангидрид миқдорининг ортиб кетса – инсон ўзини ёмон хис қилади. Автомобил двигателидан чиқадиган газлар ва бўёқ ранглари таркибидаги УОМ ларни хидлаш – бош оғришига сабаб бўлади.

УОМ – бу газ холида мавжуд бўлган химик бирикмалар бўлиб, суюқ ва қаттиқ жисмлардан ажралиши мумкин ва хона хароратида хам осон парланади. Инсон атрофида тарқалган зарарли газлар орасида кўп учрайдиганлари: ис гази, метан, спирт буғлари, формальдегид, ацетон, пропан ва дихлорметан хисобланади.  
Уларнинг кўпчилигини асосий хусусияти шундаки, инсон организми уларни хиди орқали эмас, бу зарарли газлар таъсирида ривожланган хиссиётлар орқалигина сезиши мумкинлигидадир.

Хавони қандай тозалаш мумкин?
Ахолиси кўп шахарлар, автомобил қатнови кўп ахоли зоналари ва тўхтамай таъмирлаш ишлари кетаётган катта иншоотлар атрофида УОМ шунингдек, CO ва CO₂ нинг юқори концентрациясидан қочиб қутулиб бўлмайди.

Уй ёки ишхонада хиди орқали сезилмайдиган зарарли хаводан доимий равишда нафас олувчилар нима қилиши керак? Агар инсон тез чарчаётган ва бўшашаётган бўлса, сабабсиз йўталса ва тез-тез ўзини ёмон сезишга шикоят қилса, катта эхтимол билан муаммо – Сиз нафас олаётган хавода бўлади. Бундай холатда инсон қуйида келтирилган чора тадбирларни амалга ошириши лозим.
•    Хонани шамоллатиш. Энг оддий ва эффектив усул бўлиб, хонада тўпланиб қолган CO₂ миқдорини камайтиради. Айниқса газ плитасида овқат тайёрлайдиган хўжаликлар учун фойдали.
•    Хаво тозалагичлар сотиб олиш. Бу ускуналар ўзларининг тозалаш тури ва эффективлиги билан ажралиб туради. Энг оддий варианти – хавони намлаш ва ювиш хисобланади.
•    Хонаки папоротникли ўсимликлар сотиб олиш. СО2 ва УОМ миқдорини камайтиришнинг эффектив усули.
•    Маиший химия воситаларини алмаштириш. Ғалати туюладику, лекин айнан биз хона хавосини уйни йиғиштириш даврида ифлослантирамиз. Эколоик жихатидан тоза дея келтириладиган воситаларнинг аксарияти зарарли хисобланади. Энг ишончли йўл – сода ва уй совуни хисобланади.
•    Хаво тортгич ва вентиляция ускунасини алмаштириш. Вентилация тизимлари кўп эътибор ва парвариш талаб этади. Хона ичидаги хаво сўргичлар эса сифатсиз бўлиши мумкин.
•    Хонани таъмирлаш. Токсик моддалар ва зарарли бўёқлардан қутулишнинг энг осон йўли косметик таъмирлаш хисобланади.
•    Кўчиб ўтиш ёки иш жойини алмаштириш. Агар Сиз иссиқлик энергостанциялари, катта автомобил трассаси ёки бошқа хавони ифлосланиши осон худудларда яшасангиз, тоза хавога эришишнинг энг радикал усули – бу бошқа жойга кўчиб ўтиш хисобланади.

Энг асосийси хар қандай вазиятда хам хавфни фарқлаш. Бу мақсадда хаво сифатини текширувчи махсус ускуналар хам мавжуд бўлиб, улар ис гази, карбонат ангидрид ва УОМ концентрациясини назорат қилиш хусусиятига эга.

© Www.gepamed.uz