МСКТ ва КТ ФАРҚИ НИМАДА?

МСКТ ва КТ  ФАРҚИ НИМАДА?

Кўп сонли пациентларни МСКТ – мультиспирал компьютерли томография текшириш усули ва унинг оддий КТ компьютерли томографиядан фарқи қизиқтиради.

МСКТ текшируви ютуқ ва камчиликлари
устунликлари:
•    текширилувчи аъзо ёки тўқиманинг 3D-тасвирларини олиш имкони булади;
•    хам суяк, хам юмшоқ тўқималарни текшириш мумкин;
•    текширув даврида беморда дискомфорт холати кузатилмайди;
•    пациентларда металл ва электрон қурилмалар бўлса текшириш мумкин.
•    Ички аъзолар холати, ўсмасимон хосилалари ва қон кетишини кузатиш мумкин;
•    Ичи бўш аъзоларни аниқ текширади.

камчиликлари:
•    қиммат текшириш усули хисобланади;
•    ички аъзолар анатомик тузилишини айта олади, лекин фаолиятини бахолай олмайди;
•    рентген нурланиш хавфини юқорилиги;
•    маълум вазндан юқори пациентларни текшириш мумкин эмас.

МСКТ афзалликлари:
•    датчиклари сони кўплиги учун сканерлаш вақти қискарган, бу оддик КТ га нисбатан нурланишни 30% га кам дегани;
•    тасвирлар тиниқлигини юқорилиги 5 мм га ча бўлган ўсмаларни кўриш имконини беради.
•    тасвирлар олишни барча фронтал, сагиттал, кўндаланг ва қийшиқ чизиқли кенгликларда амалга ошириш мумкин. Бу холат МСКТ датчигининг бир айланишида 300 дан ортиқ суръат олишни имконини бериб, диагностикани кучайтиради. Мисол учун КТ да 10 тагача суръат олиш мумкин.

Хулоса
Қимматлигини хисобга олмаса МСКТ нинг диагностик афзалликлари КТ дан анча юқори туради.



© https://t.me/gepamed_ultra