ОҒИЗДАН КЕЛАЁТГАН ЁҚИМСИЗ ХИДНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН.

ОҒИЗДАН КЕЛАЁТГАН ЁҚИМСИЗ ХИДНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН.

Оғиздан ёмон хид келиши тиббиёт тилида «галитоз» деб аталиб, жуда ёқимсиз хисобланади. Уни йўқотиш учун шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва қуйида бериладиган маълумотларни эътиборга олиш лозим.
 
Оғиздан хид келиши сабаби нима?
1. Энг асосий сабаб бу оғиз бўшлиғини қуриши хисобланади. Организм суюқликни кам истеъмол қилганда, оғизда сўлак ишлаб чиқариш камаяди. Тил хужайралари ўлишни бошлайди ва бактериялар ўз фаолиятини кучайтиради.  Бу оғиз хидланишига олиб келади.  
2. Оғизда ва тишлар орасида қолиб кетган овқат қолдиқлари хам оғиз хидланишига сабаб бўлади. Шунинг учун овқат егач оғизни ювиш тавсия этилади.
3. Ейилаётган махсулотлар тури хам оғиздан ёқимсиз хид келишига сабаб бўлади: пиёз, саримсоқ пиёз ва сигарет шунга киради. Қатъий диета ва очлик хам оғиз «сасишига» олиб келади. Бу организм томонидан ёғ захираларини парчаланиши натижасида ажраладиган кетонлар хисобига кузатилади.   
4. Организмдаги маълум бир патологиялар хам оғиз хидланишига сабаб бўлади. Булар: жигар ва буйрак касалликлари, диабет ва ўпка инфекциялари, гингивит ёки милклар қонаши бўлиши мумкин.
Ойтиб ўтилган сабабларнинг бирон бир белгиси бўлса шифокорга учраш ёки мустақил чора кўриш тавсия этилади.



Айнан оғиздан хид келаётганини қандай аниқлаш мумкин.

Энг ёқимсиз усули буни хамсухбатингиздан эшитиш хисобланади. Бундай критик холгача етказмаслик учун қуйидгиларга эътибор қаратинг:
• Пушти ранг тоза тил – оғиздан нормал хил келаётганини англатади, оқ караш эса аксинча …
• Қошиқни олиб тилингиз устидан бир неча марта юргизинг ва бироз қуритгани қўйинг. Қейин эса уни хидлаб кўринг..
• Кафтингизни ялаб кўриб, бироз кутинг. Қуригач хидлаб кўринг.

Фойдасиз усул:
оғзингизга кафтингизни қайиқсимон холда қўйиб, пуфлаганда ёқимсиз хил келаётганини аниқлаш нотўғри.

Ёқимсиз хиддан қандай қутулиш мумкин.

Ёмон янгилик: оғиздан келаётган хиддан батамом қутулишнинг имкони йўқ. Инсон доимо овқатланиб туради. Шунинг учун, оғиз бўшлиғини хар куни тоза сақлашга тўғри келади. Қуйидагилар «ёқимсиз нафас» га қарши курашишнинг асосий усуллари хисобланади:
1. Кўпроқ сув ичинг. Қуруқ мухит, бактериялар ривожланиши учун қулай хисобланиб, оз миқдорда сув ичиш, оғиздан ёқимсиз хид келишига сабаб бўлади.
2. Тил учун махсус куракчадан фойдаланинг. Тилни тозалашдан эффективроқ усул йўқ. Унда кўп миқдорда бактериялар тўпланиб, оғиз хидланишига олиб келади.
3. Оғизни махсус суюқлик билан чайинг. Уни истаган супермаркетлардан топиш мумкин. Керакли миқдордаги суюқлик билан 30 сония оғизни чайинг. Шундан сўнг хеч бўлмаса 30 дақиқагача чекманг ва овқатланманг.
4. Тиш ковлагич ёки тиш учун иплардан фойдаланинг. Тишлар оралиғи бактериялар йиғиладиган жой хисобланиб, махсус иплар орқали уларни тозалаб туриш тавсия этилади.  
5. Тўғри овқатланинг. Ёқимсиз хидга қарши курашадиган бир нечта махсулотлар хам бор. Улар: кўк чой, долчин, апельсин, ер мевалар, олма ва сельдерей ошкўки.


Сақич ўрнига нималарни қўллаш мумкин:
Кўплаб экспертлар «Сақич чайнаш оғиздаги хидни йўқотишдаги энг фойдасиз усул» деган ягона хулосага келишиб, унга альтернатив сифатида қуйидагилардан фойдаланишни маслахат беришади. Уларни мунтазам қўллаш (чайнаш) ёқимсиз хиддан қутулишга ёрдам беради.
• арпабодиён (анис);
• кардамон (занжабилгуллилар оиласига мансуб ўт);
• шивит (укроп);
• долчин (корица);
• қалампирмунчоқ (гвоздика);
• петрушка (кашничсимон кўкат).


© Www.gepamed.uz