ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ.

ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ.

ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИНИ ТАШХИСЛАШ.
Рентгенологик текширувлар натижалари, шунингдек, ахлат ва қон тахлиллари ўзгаришсиз бўлгани учун «Таъсирланган ичак синдроми» ни дигностикаси врачларда қийинчилик туғдиради. Римда бўлиб ўтган гастроэнтерологлар конференциясида таъсирланган ичак синдромини қуйидаги диагностик мезонлари белгилаб берилган.

Асосий мезонлар:
•    Ичакдаги оғриқ ва дискомфорт хиссини 3 ойдан ортиқ вақт давом этиши.
•    Дефекация актидан сўнг бемор енгиллик хис қилиши.
•    Ахлат шакли ва кўринишидаги ўзгаришларни беморда оғриқ пайдо бўлгандан бошлаб кузатилиши.  

Қўшимча мезонлар:
•    Дефекация акти тезлашади ва суткасига 3 мартадан кўп бўлади.
•    Ёки дефекация камаяди ва хафтада 3 маротабагача бўлади.
•    Ахлат шаклини ўзгартиради, суюқ, кўпиксимон ёки қаттиқ ғадир-будур бўлиб қолади.
•    Дефекация акти қийинлашади ёки аксинча ушлаб туришнинг имкони бўлмайди.

Қандай тахлиллар талаб этилади?
•    Қоннинг умумий тахлили
•    Қоннинг биохимик тахлили.
•    Копрограмма (ахлат тахлили)
•    Ирригоскопия ёки ректороманоскопия (кўрсатма бўйича)
•    Ичак дефорини биопсияси (кўрсатма буйича)

ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.


Медикаментоз даводан олдинги кўрсатмалар:

•    Хаёт тарзини кўриб чиқиш;
•    Овқатланиш режимини яхшилаш;
•    Чекиш ва алкогол истеъмолини йуқотиш;
•    Кундалик жисмоний фаолиятни тиклаш;
•    Тоза хавода кўпроқ сайр қилиш.

Пархез (диета)
Овқатланиш режимини яхшилаш асосан бўлиб-бўлиб овқатланишдан иборат.
1.    Диареяда – ичакни стимулловчи махсулотлар: қийин хазм бўлувчи клетчаткали мева ва сабзавотлар (олма, олхўри қизилча)  ейилмайди.
2.    Қабзиятда – ёғли ва қовурилган таомлар ейилмайди.
3.    Метеоризм (қоринни дам бўлишида) узум, карам, ёнғок, пишириқлар ва ловиясимон махсулотлардан чегараланади.
4.    Газли ичимликлар ичиш ва сақич чайнаш таъқиқланиб, ичак мухитини яхшиловчилар (Линекс) ичилади.
5.    Лактозага сезгирлик мавжуд бўлса сут ичилмайди.
6.    Целиакияда глютен тутувчи махсулотлар мумкин эмас.

Медикаментоз даво.

Диарея билан кечганда:
•    Ичак моторикасини секинлатувчи препаратлар 1 таблеткадан  махалача (Лоперамид, Лопедиум, Диара, Имодиум).
•    Диаречни йўқотишучун Смекта.
•    Буриштирувчи хусусиятли махсулотлар: анор пўсти, гилос қайнатмаси.
•    Сорбентлар: Полифепан, Энтеросгель, Полисорб, Фильтрум СТИ.

Қабзият билан кечганда:
•    Ичак таркиби хажмини кўпайтириш учун препаратлар: Натуролакс, Мукофальк, Испагол, Цитруцел и Фиберал.
•    Ичакни тозаловчи препаратлар: Нормаза, Портолак, Дюфалак, Ромфалак, Гудлак.
•    Вазелинли ва ўсимлик табиатли ич сурувчи мойлар ёки Норгалакс, Пикосульфат натрия, Гутталакс препаратлари.
•    Ич сурувчи эффектли магний ионларига бой минерал сувлар: Ессентуки №17.

Оғриқ синдромида:
•    Қорин дамлигини йўқотувчи препаратлар: Эспумизан, Цеолат, Полисилан, Диметикон.
•    Спазмолитиклар: Но-шпа, Дротаверна, Дарифенацин, Гиосциамин ва Замифенацин.

Антидепрессантлар:
Таъсирланган ичак синдроми кучли рухий муаммолар ва неврологик бузилишлар билан кечгани учун антдепрессантлар тавсия этилади (Амитриптилин, Нортриптилин, Имипрамина).

Дисбактериозда юзага келганда:

•    Нитрофуранлар 7 кун олинади: Энтерофурил, Фуразолидон, Стоп-диар.
•    Антибиотик хусусиятли пробиотиклар: Бактисуптил, Энтерол.
•    Энтеросорбентлар: Энтеросгель, Фильтрум, Лактофильтрум.
•    Ичак микрофлорасини ткиловчи препаратлар: Линекс, Бифидумбактерин, Бификол, Хилак-форте ва Лактулоза.


© www.gepamed.uz