СУМАЛАК – НАВРЎЗ ТАОМИ.

СУМАЛАК – НАВРЎЗ ТАОМИ.

СУМАЛАК - (форсча سمنو‎; тожикча Суманак; узбекча Sumalak; озарбайжонча Səməni) – эрон ва турк халқларининг байрам таоми хисобланади. У асосан форслар, пуштунлар, тожиклар, озарбайжонлар ва ўзбеклар орасида тарқалган бўлиб, наврўз байрами арафасида унган буғдой донидан тайёрланади. Ўрта Осиёда сумалакка шакар қўшмай тайёрланади.
 
Сумалакни тайёрлаш.
Қадимдан сумалак бахорги дала ишларини бошлашдан олдин маросим сифатида тайёрланган. У унган бўғдой донини майдалаб, пахта ёғида ун қўшиш орқали катта қозонларда 20-24 соат давомида тайёрланади. Унга шунингдек, қозон туби олмаслиги (куймаслиги) учун майда тошчалар хам қўшилади.
Сумалак байрамона кайфиятда, қўшиқ айтиш, рақсга тушиш ва қувноқ лапарлар айтиб тайёрланади ва совугач қозонга тортилади. Айтишларича сумалак инсонга хам жисмоний хам рухий жихатдан куч бағишлар экан.     

Сумалак сўзи келиб чиқиши.
Сумалак сўзини келиб чиқишида бир қанча тахминлар мавжуд. Қадимги турк луғатларида «Сума»- ундириб янчилган буғдой, «лакс»- буғдой уни деб юритилади.
Бошқа афсоналарга қараганда – сумалак сўзи (тожикча се, малак) «30 малак» маъносини англатиб, ночор бир аёлга малакларнинг ўзлари ғаройиб таом тайёрлашда ёрдам бергани ёзилади. Шу орқали бечора бу аёл ўз болалари ва яқин қўшниларига бу таомни тарқатиб очарчилик давридан чиқиб олгани айтилади.
Шундан сумалак тайёрлаганида қўни-қўшни ва яқинларига улашиш удум бўлган. Айтишларича бир мавсумда етти дош қозонда тайёрланган сумалакни тотиб кўрган инсонлар йил давомида бахтли хаёт кечирар экан.   

Сумалакнинг шифобахшлиги нимада?

•    Сумалак бахорнинг бошида айнан организмнинг иммун тизимини сусайиши, шунингдек,  витамин ва минералларга эхтиёжи кўп бўлган пайтига тўғри келади.
•    Сумалакда оқсил, шакар, фойдали аминокислоталар ва витаминлар кўп бўлади.  
•    Сумалак қонни тозалаб, организмни рухан тетиклаштиради. Гипертония, гепатит, буйрак ва ошкозон-ичак касалликлари учун даво хисобланади. Асаб тизимини зўриқишини олдини олиб, уйқуни нормаллаштиради.   

© www.gepamed.uz