«ТИЛИМНИ УЧИДА ТУРИБДИ» ФЕНОМЕНИ – 4.

«ТИЛИМНИ УЧИДА ТУРИБДИ» ФЕНОМЕНИ – 4.

Хеч хам хис қилганмисиз: қандайдир бир машхур одамнинг исмини ёки бўлмаса бошқа бир ахамияти камроқ фактни номи тилингизни учида айланаверадию, аммо хеч хам миянгизга келмайди. Бу холатни «тилимни учида турибди» феномени деб аталади. У жуда яхши маълум бўлган нарсани эслай олмаслик билан характерланади. Инсоннинг миясида бу сўз хақида бир қанча ахборотлар чарх урадию, аммо сўзнинг ўзини эслай олмайди. Бу ходиса хақида биринчилардан бўлиб психолог Уильям Джеймс 1890 йили «Психология принциплари» асарида ёзган.  
Шуниси қизиқки, биз эсга ололмаган сўзимиз маълум бир сферага тегишли эканини, аниқ бир харф билан бошланишини билганга ўхшаймиз. Аммо бу кўпинча нотўғри чиқади.  
Бир қанча вақт илгари Вирджиния университети олимлари ўтказган текширишлар натижасига кўра «тилимни учида турибди» феноменини пайдо бўлиши частотаси ақли заифлик билан мутлақо алоқаси йўқ.

Феноменни ривожланиш сабаблари

Барча феноменлар хайратланарлиги хусусиятлари билан хатто олимларни бошини қотиради. Энг катта муаммо шундаки бу феноменларни сунъий йўл билан чақириб бўлмайди, яъни тажриба ўказиш ва эмпирик текшириш имкони йўқ. Шунингдек, тушунарсиз жойи шундаки бу нутқ бузилишими, хотирани сусайишими билиш қийин. Буларнинг барини тушунтириш учун бошқа феноменлар каби бир қатор гипотезалар мавжуд:  
1.     «Нотўлиқ фаолланиш гипотезаси». Биз шунга ўхшаш сўзларни улар нисбатан кўпроқ фаоллангани учун эслаймиз.
2.    «Блокланиш гипотезаси». Миямизга аввалроқ келган сўз, ёддан чиққан сўзни эслаш хусусиятини блоклайди.
3.    «Ивирсиган мия гипотезаси». Кўплаб кераксиз маълумотларни эслаб қолиш, бош мия ишида бузилишларга сабаб бўлади. Шунингдек, инсон юзи хақидаги маълумотлар, унинг исмини ёзилиши ва талаффуз қилиниши сақланадиган жойдан бошқа марказда сақланади.
4.    «Миядаги чақнаш гипотезаси». Инсон миясида хам худди қуёшдаги каби чақнаш ходисалари юз беради. Шундай пайтларда миянинг айрим қисмларидаги ахборотларни вақтинча олишнинг имкони бўлмайди.
5.     «Бош мия ишидаги кетма кетлик». Голландиялик лингвист олим Левелт фикрича бош мия сўзларни кетма-кетликда эслайди: аввал визуал образларни, кейин эса сўзни. Бошқача айтганда биз буюмнинг номини бир жойда, унинг ахамиятини эса бошқа жойда сақлаймиз.
6.    «Билингвизм». Икки ва ундан ортиқ тилни билувчи инсонларда бу феномен кўпроқ учраши аниқланган. Бу уларнинг сўз бойлигини бошқа инсонларга нисбатан икки-уч баробар кўплиги билан тушунтирилади.
7.    «Сўзнинг эшитилиши». Сўзлар ахборотнинг бир неча хил типини тутади: семантик, лексик ва фонологик. Улар орасидаги ўзаро боғлиқликни етарли эмаслиги бош мия ишини бузади.
8.    «Бош мия пешона қисмлари ишини бузилиши». Бу феномен хавфсиз деб таъкидланишига қарамасдан, унга сабаб қилиб бош миянинг пешона қисмларини «қариши» кўрсатилади.


Енгиш усуллари
•    Тинчланинг ва бошқа нарса хақида ўйланг. Диққатни чалғитиш хотира ва нутқга бўлган тайзиқни камайтиради. Шунда сўз ўз-ўзидан ёдингизга тушади.
•    Алфавитнинг барсча харфларини санаб ўтинг. Шунда ёддан чиққан сўзнинг биринчи харфини эслашингиз ва сўзни топиб олишингиз мумкин.
•    Ўзингизга аниқлик киритувчи саволлар беринг. Шу сўзга оид ассоциациялар (ўхшатишлар) ни излаб кўринг.

Хуллас.
Бир хатони қайта-қайта такрорлаш керак эмас. Ёддан чиқдими мияни зўриқтириб, эслашга харакат қилманг. Тинчланинг, бошқа усулларни танланг, мияни қанчалик қийнасангиз, унутилган сўзни эслаш шунча қийин бўлади.

Омадингизни берсин!

Каналга қўшилиш учун хавола: https://t.me/joinchat/AAAAAEIqhf5GXS4rf0PaDw  

 

© www.gepamed.uz