Бу мақола ипохондрик инсонларнинг қўрқинчли тушига ўхшайди. Эътиборли бўлинг, кейинча огохлантирмабсизларда деманг.
1. Тез толиқиш
Шиддатли кечаётган замонимизда кўпчиликнинг оз ухлаб, кўп ишлашига тўғри келмоқда. Чарчоқ хиссини дам олиш кунлари ёки таътил давридан кейин хам сезсангиз, демак бу зўриқиш хисобига эмас. Тез толиқиш бу кўплаб касалликларнинг белгиси хисобланиб, биринчи ўринда эндокринологга учраб буқоқ бези фаолиятини текширинг.
2. Кўп терлаш
Машқлар пайтида терлаш – нормал холат. Иссиқ хона таъсирида терлаш хам норма. Жисмоний фаолликка боғлиқ бўлмаган, бирданига қизиб кетиш хуружлари айрим холатларда юракнинг тож томирларини тромб билан тиқилиши натижасида кузатилади. Бу эса ўз навбатида миокард инфарктига олиб келиши мумкин. Шу каби шикоятлар пайдо бўлса кардиологга учраш тавсия этилади.
3. Жиғилдон қайнаши
Тўш орти сохасидаги ачишиш хисси ейилаётган овқат билан алоқасининг йўқлиги қизилўнгач ва ошқозоннинг фаолиятини бузилгани хақида эмас, балки юрак муаммолари тўғрисида ахборот беради. Шу сабабли зарда бўлаётганингизда дарров сода ичмасдан, бир қатор кардиолог билан маслахатлашиш тавсия этилади.
4. Озиш
Кўпчилик инсонлар пархезсиз, жисмоний машқларсиз ва хаёт тарзини ўзгартирмасдан озишни орзу қилади. Агарда сабабсиз тана вазнингизни пасайишини сезаётган бўлсангиз қувонмасдан тўғри хулоса чиқаринг. Кескин ва сабабсиз озиш – ўсма касалликларини белгиси хисобланади. Бундай пайтларда онкологга учраб қўйишингиз сўралади.
5. Ютинишни қийинлашуви
Агарда борган сари овқатни яхшироқ чайнаб ейиш кераклиги хақида ўйлай бошласангиз ва хар бир ютум овқатни албатта стакандаги сув ёрдамидагина ютишга тўғри келса, қизилўнгачга бирон-бир нарса тиқилганини хис қилаётган бўлсангиз – гастроэнтеролог кўригига ёзилишни тавсия этамиз. Негаки қизилўнгач саратонини илк белгилари айнан ютинишдаги муамммолар билан бошланади.
6. Хайз келишини оғриқлилиги
Хайз кунлари даврида оғриқ қолдирувчи препаратлар билан «дўст» бўлиб қолаётганингизни хис қилсангиз хушёр бўлинг. Организмнинг хусусиятларига боғлиқ дисменорея бошқа нарса. Бу ерда гинекологик касалликлар: эндометриоз, поликистоз билан боғлиқ оғриқли хайз циклларини хам эътиборсиз қолдирмаслик керак.
7. Ич қотиши
Ич қотиши доим хам нотўғри овқатланиш ва сувсизланиш хисобига бўлмайди. Шунинг учун, қабзиятни доимо ейилган бутербродга тўнкамасдан қон тахлили топшириб, қанд миқдорини текширтириб қўйиш тавсия этилади. Негаки қабзият қандли диабетнинг бошлани хақида сигнал бериши мумкин.
8. Уйқуга тўймаслик
Эрталаб туриб, уйқуга тўймаганингизни хис қилапсизми? Агар Сиз 5 соатдан кам ухласангиз тушунса бўлади – бу организмнинг реакциясидир. Аксинча 7-8 соатлик уйқу хам тетиклик олиб келмаётган бўлса – бу уйқу пайтидаги обструктив апноэ натижасида кислород етишмовчилиги белгиси бўлиши мумкин. Бу уйқу пайтидаги нафас олишни тўхтаб қолиши бўлиб, айниқса уйкусида хуррак отувчи инсонларда кузатилади. Текшириш учун «кечки хуррагингизни» ёзиб олинг ва врачингиз билан эшитиб кўринг. Нафас олишлари ўртасида узун «пауза» ларни кузатилиши, хурракни даволаш кераклигини англатади.
9. Терини қуруқшаши
Терини тортишиши, кепакланиши ва қичишиши кузатилсаю, аллергияга хеч хам ўхшамаса, эътибор беринг балки уларга намлик етишмаётгандир. Балки бу қалқонсимон безнинг фаолиятини бузилиши ёки аутоиммун касалликлар белгисидир.
10. Оёқ-қўлларнинг совуқ қотиши
Совуқ пайтидаги оёқ-қўллардаги бармоқларни совуқ қотиши, уюшиши ва оқаришини тушуниш мумкин. Агарда бу каби шикоятларингизнинг об-хавога боғлиқлиги бўлмасачи? Бу ерда кам учрайдиган Рейно касаллигини инкор қилиш керак. Иссиқроқ кийининг ва қон томир жаррохлигига мурожаат қилинг.
11. Тирноқлар шакли ва рангини ўзгариши
Тирноқлар рангини маникюр орқали ўзгартириш мумкин. Аммо шаклиничи? Қаварилган тирноқлар – камқонликни, тирноқларни оқариши – буйрак касалликларини, кутикула сохасидаги йуғонлашув ва бўртишлар – юрак-ўпка касалликлари хақида ахборот бериб, тўқималарга кислород етишмаётганини англатади.
12. Оқариш
Агар кўзгуга қараганингизда вампирни кўрсангиз ёки хеч бўлмаса юзингиз терисини оқарганини сезсангиз, қондаги гемоглобин миқдорини текширтириш керак бўлади. Оқариш темир танқис камқонликнинг белгиси бўлиб, овқатланиш рационини нормаллаштириш ва темир препаратларини ичиш орқали буни йўқотиш мумкин.
13. Хуснихатни бузилиши
Хуснихатингиз бузилдими? Агар Сиз қўлингизга ручкани охирги марта қачон олганингизни эслай олмасангиз бу тушунарли холат. Акс холда харфларнинг қийшайиши ва қўлнинг қалтираши бир қатор касалликларнинг (хатто Паркинсон касаллигининг) аломати бўлиши мумкин.
14. Бош айланиши
Узоқ вақт компьютер тагида ишлаб, ўрнингиздан турганингизда бош айланишини хис қиласиз. Бу холат одатий бўлиб тезда ўтиб кетади. Аммо бош айланишини одатдаги стол-стулларга ўтириб туришлардан кейин хам хис қилсангиз – демак бу камқонлик билан жабрланаётганингизни белгиси.
15. Оёқларнинг пой тортишиши
Жисмоний машқлар натижасида оёқларнинг уюшиши нормал холат. Агарда уюшиш оддийгина зинадан кўтарилаётганингизда хам пайдо бўлса, бунга жиддий қараш керак. Балки бу оёқлар артерия тармоқларидаги тромбнинг белгисидир. Буни албатта врачлар аниқлайди.
16. Пул санашда қийналиш
Тўғри математика сохасида билимдон бўлмаслигингиз мумкин. Балки чарчоқ таъсирида паришонхотир бўлгандирсиз. Пул санашда адашиб кетаяпсизми, холодильник эшигини нимага очганингизни эслай олмаяпсизми - балки булар Альцгеймер касаллигини биринчи белгисидир.
© Www.gepamed.uz
