Юздаги туғруқдан кейинги доғлар. 70% аёлларнинг юзларида хомиладорлик натижасида турли пигмент доғлар пайдо бўлади. Тиббиёт тилида улар хлоазмалар ёки «хомиладорлик ниқоби» деб аталади.
Доғларнинг хосил бўлиши сабаблари:
• Хомилардорлик пайтида қонда эстрогенлар, прогестеронлар ва меланинстимулловчи гормонларни миқдорини ортиши натижасида тери хужайраларида меланинни кўп миқдорда синтезланиши кузатилади. Бу гиперпигментация – терининг айрим қисмларида уларнинг тўпланишига сабаб бўлади;
• Пигмент доғлар буғдой ранг ёки қорачадан келган аёлларда кучлироқ ифодаланади.
• Фолиев кислотаси - витамин В9 етишмовчилиги;
• Бахор ва ёзда ультрабинафша нурларнинг таъсири;
• Хомиладорликкача орал контрацептивларни истеъмол қилиш;
• Эпилепсияга қарши дориларни истеъмол қилиш;
• Жигар, тухумдонлар ва гипофиз патологиялари;
• Сифатсиз косметика (пардоз воситалари) дан фойдаланиш;
• Ирсий мойиллик.
Хомиладорлик доғларини даволаш усуллари:
Уй шароитида пигментацияга қарши курашишнинг қуйидаги турларини хомиладор аёлга хам болага хам зарарли таъсири бўлмайди:
• Табиий воситалардан аччиқ карам, лимон, малина, бодринг, қизил смородина, ширин мурч, петрушка ва ёки клюква шарбати билан юз териси ётиш олдидан ярим соат олдин артилади.
• Юқорида санаб ўтилган юзни оқартириш хусусиятига эга бўлган шарбатларни тўртбурчак холида музлатиб, эрталаб ва кечқурун юзга суртилади.
• Марлини 3-4 қават қилиб тахлаб оқартувчи эритма билан намланади ва 15 дақикага юзга компресс холида қўйилади. Сўнгра юзни илиқ сув билан ювилади. Эритма таркиби: 1 ош қошиқ лимон шарбати + 2 ош қошиқда асал + 2 ош қошиқда сут + 2 ош қошиқда сметана ёки қатиқ аралашмаси.
• Юзга 2 ош қошиқ творог + 2 ош қошиқ кефир + 2 ош қошиқ бодринг пьюреси + 1 ош қошиқ майдаланган петрушка кўкати аралаштирилиб хосил бўлган бўтқа 15 дақикага юзга ниқоб қилиб қўйилади. Сўнг совуқ сув билан ювилади.
Юзга доғлар тушишини олдини олиш усуллари:
• Хомиладорликкача бўлган олти ой давомида кучли дори воситаларини истеъмол қилмаслик;
• Жигар, гипофиз ёки тухумдонларнинг хроник шамоллашлари бўлса тўлиқ даво курсини олиш;
• Хомиладорликкача ва хомиладорликнинг 1 триместрида фолиев кислота (витамин В9) ичиш;
• Гинеколог курсатмасига кўра поливитаминлар комплексини ичиш;
• Кундалик овқат рационига витаминларга бой цитрус мевалар, шпинат ва карамни қўшинг;
• Қуёшли кунларда кенг соя ташловчи бош кийимлари кийиб, кўчага чиқишдан олдин терига UF-фильтрли кремларни суртинг, офтобда камроқ тобланинг;
• Иложи борича хомиладорлик даврида ва умуман сифатсиз косметик воситалардан фойдаланманг.
© Www.gepamed.uz