3D ВА 4D УЗИ. УЛЬТРАТОВУШЛИ ТЕКШИРИШНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

3D ВА 4D УЗИ. УЛЬТРАТОВУШЛИ ТЕКШИРИШНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

Давлат стандартлари бўйича хомиладорлик даврида 3 маротаба (11-14, 18-21 ва 32-36 хафталар) режали ультратовушли текшириш (УТТ) ўтказилиши шарт қилиб белгиланган. Бунда УТТ хомиладорликнинг турли босқичларида хомилани она қорнидаги ривожланиш нуқсонларини ва хомиладор аёл организмидаги функционал ўзгаришларни аниқлайди. Сўнгги йилларда ота-оналарга ушбу мажбурий текширувлардан ташқари яна бир маротаба 3D ва 4D усулида ультратовушли текшириш тавсия этилмоқда.

Савол туғилади: 3D ва 4D УТТ нима? Хомиладорлар бу текширувдан нималарни олади? Тиббий нуқтаи назардан унинг зарурлиги даражаси қанча?  Бу саволларга жавоб бериш учун юқори технологиялар дунёси ва фантастик имкониятлар оламига назар солиш талаб этилади.
 
3D ва 4D нима?
Кўпчиликда «3D» ва «4D» сўзлари 21 аср киноиндустриясининг имкониятлари билан ассоацияланади. Ультратовуш диагностикаси хақида гапирилганда эса 3D ва 4D форматдаги УТТ айниқса акушерлик ва гинекологияда актуал бўлиб, хозирги замон тиббий технологиялари орасидаги революцион босқич хисобланади.
 
Хомиладорлик давридаги 2D усулида ўтказиладиган текширувлар нуқта ва чизиқчаларда иборат кулранг шкала тасвирларда кўринади. Буларни тушуниш ва боланинг соғломлиги ёки патологик холати хақида хулоса чиқариш фақат УТТ врачига боғлиқ бўлади. 3D - 4D форматдаги УТТ да эса хомиладор аёл ўз бўлажак фарзандини аниқ кўра олиши ва тушуниши мумкин.


3D– бу 3 ўлчамли параметрларда (баландлик, узунлик, чуқурлик) хажмли рангли аниқ тасвирлар бўлиб, боланинг ташқи кўринишини онаси қорнидаёқ тавсифлай олади.
4D форматдаги УТТ эса 3 ўлчамли тасвирларга қўшимча боланинг харакатини қўшилиши кузатилади, яъни тўртинчи ўлчов сифатида айни вақтдаги харакат кузатилади.

Бошқача сўзлар билан айтганда бўлажак ота-оналар ўзларининг фарзандларини ноёб лахзалари (оёқ-қўлларини қимирлатиши, эснаши, кулиши, афтини бужмайтириши) ни кўриш, бўлажак фарзандининг альбоми учун биринчи фото ва видеокадрлар электрон қурилмаларда сақлаб қолиш имконига эга бўлади.

3D ва 4D УТТ нимани кўрсатади?

3D ва 4D форматидаги ультратовушли текшириш оддий текширишларга (10-15 дақиқа) нисбатан 2-3 баробар кўп вақт талаб этиб, ўртача 40-50 дақиқа давом этади. Аввал УТТ мутахассиси 2 ўлчамли текшириш орқали хомиланинг ички аъзо ва тизимларини функционал холатини, ўсиш темпини, хромосом патологиялари хавфини, хомила йўлдоши ва қоғоноқ сувлари хақида маълумоталарни бахолайди. Сўнг ускуна 3D ва 4D режимига ўтказилади. Экспертларнинг таъкидлашича хомила холатини бахолашда 3D ва 4D УТТ нинг қуйидаги устунликлари мавжуд:
•    Хомила аъзолари хақида кўпроқ маълумот олиш;
•    Хомиланинг она қорнидаёқ юрак фаолияти, қон оқими, хужайраларнинг кислород ва озуқа моддалари билан таъминланишини аниқлаш;
•    Хомиланинг текширилаётган аъзоларини хажм жихатидан шакллантириш, улардаги патологияларни эрта босқичларда  аниқлаш;
•    Боланинг анатомик хусусиятларини бирма-бир ўрганиш: бармоқларини санаш, лаблари ва бурни шаклини бахолаш ва юз нуқсонларини аниқлаш («қуёнлаб», «бўри жағ»).
•    Боланинг эмоционал холатини тахлил қилиш (масалан, апатия-асфиксия белгиси, юзини буриштириши – оғриқ ва ички аъзоларидаги ривожланиш камчиликлари, юзидаги кулгу – бола ва онанинг абсолют соғлиги);

Айтиш мухимки 3D ва 4D ультратовушли диагностикада хам текшириш частотаси ва ультратовушли тўлқин қуввати 2D режимидагидек қолади. Бу эса 3D ва 4D форматдаги текширишларни хам хомила ва она соғлиги учун зарарсиз эканлигини англатади.

Аммо таъкидлаш жоизки 3-4D тасвирларни тиниқ чиқиши учун ультратовуш қувватини ошириш ва унинг хомилага таъсири давомийлигини узайтиришга тўғри келади. Айрим мутахассисларнинг фикрича бу хомиланинг нормал ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. Америка нинг озуқа махсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш федерал агентлигининг (FDA) фикрига кўра 3D ва 4D УТТ ни шунчаки қизиқиш учун ўтказиш нотўғри. Бутунжахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг УТТ врачларига кўрсатмасига биноан бу масалада ALARA (As Low As Reasonably Achievable) принципига таяниш, яъни «Имкон қадар озроқ текшириш» керак.  

Шундай қилиб 3D- ва 4D-УТТ мажбурий эмас балки қўшимча текшириш усули хисобланади. Боланинг тасвирлари эстетик ва биографик нуқтаи назардан қизиқиш уйғотади. Боланинг ривожланиш давридаги видеороликларга эга бўлиш қайтариб бўлмайдиган имконият. Оналарга эса хам врач кўрсатмаларига амал қилишни хам ички хиссиётларига қулоқ солишни тавсия этамиз.

© www.gepamed.uz