Уйқу маликаси эртаги кахрамони хаётда хақиқий прототипига эга бўлган. Клейн-Левин синдроми – кам учрайдиган неврологик бузилиш бўлиб, ухлаш хуружлари ва хулқ бузилиши даврларини алмашиниб келиши билан характерланади. Бу касаллик асосан эркакларда 20 ёшдан кейин кузатилади. Бу синдромнинг пубертат ёшдаги (8-12 ёш) қизларда кузатилганлиги хақида хам бир қатор маълумотлар бор.
Бу синдромда беморлар сутканинг кўп қисмини ухлаб ўтказишади ва асосан овқатланиш ёки хожат га бориш учун уйғонишади, шунда хам улар жахлдор ва агрессив бўлиб қолишади.
Беморларда онгининг чалкашуви, дезориентация (вақтни фарқига бормаслик), тез толиқиш ва апатия (бефарқлик) каби симптомлар кузатилади. Улар тўшакка «михланиб қолиб», мактаб ёки ишга бора олмайдилар. Улар бўлиб ўтган ходисаларни тез эсдан чиқарадилар, шовқин ва ёруғликка ўта сезгир бўлиб қоладилар. Галлюцинациялар туфайли уйқу ва реал хаётни ажратишлари қийин бўлади.
Белгилари:
• Уйқу хуружлари суткасига 18-20 соатгача, бу даврда уларни уйғотиб бўлмайди, ўзлари табиий инстиктларини амалга ошириш учун қиска муддатга уйғонадилар;
• Бу хуружлар 2-3 кундан 6 хафтагача давом этади;
• Қорни очганлиги сабабли уйғониб, кўзига тушган нарсани еб ташлайдилар ва яна дархол уйқуга кетадилар;
• Уйғоқлик даврлари психик қўзғалишлар: агрессивлик, таъсирланувчанлик, психомотор бузилишлар, галлюцинациялар, эйфория билан кечади.
• Вегетатив бузилишлардан кўп терлаш, кафт ва товонларини кўкариши кузатилади;
• Хуруж ўтгач, бемор яна соғлом бўлиб қолади, ухлаган даврларини инкор қилади, бир кеча ухлаганини айтади.
• Иштахасини идора қила олмаганликлари учун тана вазнини ортганини сезиш мумкин.
Шундай қилиб, Клейне-Левин синдроми – бу «Уйқу маликаси» эртагининг сирли хақиқати хисобланиб, уларнинг қахрамонлари асосан эркак жинсли одамлар бўлади ва улар маликасини «ўпичи»дан тузалиб кетмайдилар. Умуман олганда бу касалликнинг эффектив даволаш турлари ишлаб чиқилмаган ва беморларнинг ўз-ўзидан спонтан холда тузалиб кетиши кузатилади.
© https://t.me/gepamed_ultra