СИРКАНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ ХАҚИДА.

СИРКАНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ ХАҚИДА.

СИРКА (уксус кислотаси) – кескин хидли ва таъмли шаффоф суюқлик бўлиб, ундан турли хил кулинария пишириқларини тайёрлашда фойдаланилади. Сиркани хўжаликда қўлламаган уй бекаси бўлмаса керак. Унинг инсон организмига таъсири қандай. Қуйида сирканинг фойдаси ва зарари хақида гапирилади.

Сирканинг турлари
Сирканинг организмга таъсири хақида гапиришдан олдин, унинг таркиби ва тайёрланиш усуллари бўйича бир нечта тури мавжудлигини айтиб ўтиш лозим. Сирканинг айрим турлари организмга фойда келтирса, айрим турлари зарарли хисобланади. Сирканинг энг кўп тарқалган турлари қуйидагилар: 1. Синтетик; 2. Олмали; 3. Узум; 4. Гуручли; 5. Бальзамли сиркалар.

1. Синтетик сирка
Синтетик сирка махсулотларни консервалашда, салатлар ва соуслар тайёрлашда, сабзавотларни тузлашда ва хамирни кўпчитишда ишлатилади. Сирканинг бу тури ўзининг фойдали хусусиятлари бўйича бошқа сиркалардан устун турмасада, оз миқдорда қўлланганда организмга зарарли таъсири йўқ.   


2. Олма сиркаси
Бу сирканинг таркибидаги табиий компонентлар организмга фойдали таъсир этиб, оз-оз миқдорда ошқозон ичак хасталикларида буюрилади ва бунда ошқозоннинг кислоталилик мухитига таъсир этмайди.


3. Узум сиркаси
Табиий махуслотлардан тайёрланиб, оқ ва қизил бўлади. Узум сиркаси (вино) узумни эманли бочкаларда узоқ вақт бижғитиб ушлаб туриш орқали тайёрланади. Узум сиркаси таомларни хушхўр қилиш учун, соус ва маринадлар тайёрлаш учун кенг қўлланилади.  


4. Гуруч сиркаси
Сирканинг бу тури кенг тарқалмаган бўлсада, унинг юмшоқ таъми овқат шинавандаларини ўзига ром этган. Ундан айниқса япон ва хитой ошхонасида салатларга ишлов беришда фойдаланилади. Унинг енгил аромати таомдаги бошқа махсулотларнинг таъмини бузмайди.


5. Бальзам сиркаси
Сирканинг энг қиммат нави хисобланиб, тайёрланиш жараёнининг мураккаблиги билан характерланади. Ферментация жараёнидан кейин камида 12 йил ушлаб турилади ва хар йили ўзининг 6 фоизигача хажмини йўқотади. Масалан бочкадаги 100 литр махсулотдан йил охирида 31 литр махсулот қолади. Сирканинг бальзамик навидан италия ошхонасида зиравор сифатида ва баъзан музқаймоқларга қўшишда фойдаланилади.    


Сирканинг организмга фойдали таъсири
Таомга ишлатаётган сирканинг организмга фойдали таъсир этишини истасангиз унинг табиий ва рафинадланмаган (тозаланмаган) турини танланг. Бундай сиркалар қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
•    Антибактериал таъсир этади;
•    Хазм қилиш жараёнини яхшилайди;
•    Қон босимини туширади;
•    Ташқи қўлланганда тана хароратини туширади;
•    Тана вазнини камайтиради;
•    Иммун тизими фаолиятини яхшилайди;
•    Организмни эркин радикаллардан химоя қилади.
•    Қон томирлар мустахкамлигини оширади;
•    Холестеринни эритиши хисобига атерсклерозни олдини олади.

Сирканинг кенг қўлланиши.
1. Сирка кислотаси нафақат кулинарияда қўлланилади, балки терига хам фойдали таъсир этади. Ваннага илиқ сув тўлдириб, бир неча қошиқ сирка қўшинг ва унда 15 дақиқа ўтиринг. Бу муолажадан кейин терининг янгилангани ва анча оқарганини сезасиз.
2. Иситмани тушириш учун оз миқдордаги сиркани сувда эритиб, компресс қилинг ёки танани яхшилаб артинг. Бу дори воситаларсиз иситмани тезда йўқотади.  
3. Сирка эритмасидан хуснбузарларни тезда йўқотишда фойдаланилади. Бунинг учун муаммоли жойни сирка эритмасида намланга пахтали диск билан артиш кифоя.
 

© www.gepamed.uz