ГЕПАТИТ B. ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР.

ГЕПАТИТ B. ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР.

Вирусли гепатит В нима?
Бу гепатит В вируси томонидан чақириладиган, жигар тўқимасининг яллиғланиши билан кечадиган, кечиши ва оқибати жихатидан бир нечта варианти мавжуд  вирусли касаллик хисобланади.

Бу инфекциянинг ахамияти қандай?
Ўзининг тиббий ва иқтисодий ахамияти жихатидан вирусли В гепатити орттирилган иммун танқис синдроми (СПИД) дан қолишмайди ва сўнгги юз йилликнинг мухим муаммоси хисобланади. Гепатит В вируси билан зарарланиш оқибати касалликнинг хроник турга ўтиши, шунингдек, цирроз ва жигар саратонига сабаб бўлади. Гепатит В касаллиги ахолининг ўлим сабаблари бўйича 9-ўринда туриб, ОИТС дан анча илгари жойлашади.     

Вирусли гепатит В қанчалик кўп тарқалган?
Ер шари ахолисининг 1/3 қисмидан кўпи гепатит В билан зарарланган. Уларнинг кўпчилиги касалликнинг симптомсиз турини бошдан кечириб, тузалади ва вирусдан халос бўлади. Айримларида эса касаллик хроник турга ўтиб, бир умрга вирус ташувчига айланади. Хозирда гепатит В вируси ташувчилари сони 350 миллионтани ташкил этади. Бу инфекция айниқса Жанубий шарқий Осиё ва Африка давлатларида (ахолининг 7 фоиздан кўпи) кенг тарқалиб, камроқ частотада Европа давлатлари, Шимолий Америка ва Австралияда (2 фоиздан кам) учрайди.    

Вирусли гепатит В қандай юқади?
Гепатит В вируси организмга зарарланган тери ёки шиллиқ қаватлар орқали (парентерал) юқади. Касаллик манбаи бўлиб, ўткир ёки хроник В вируси ташувчиси хисобланади. Гепатит В вируси бу беморларнинг қонида, сўлагида, спермасида ва қин ажралмаларида бўлади. Вируснинг характерли хусусияти унинг ташқи мухитга турғунлиги ва юқори фаоллиги хисобланади. Бу дегани жуда кам миқдордаги вирус хам (масалан, 0,0001 мл қондаги) инсонни зарарлаш имконига эга. Гепатит В вирусини юқиш йўллари икки хил: табиий (жинсий йўл орқали ёки онадан болага туғруқ пайтида) ва сунъий (қон ёки плазма қуйиш, наркотик инъекцияси ёки зарарланган тиббий анжомлар, татуировка ёки бошқа косметик муолажалар) бўлади.   

Плазма ёки қонни қуйиш қанчалик хавфли?
Гепатит В вируси қон қуйиш орқали юқади, аммо бу асосий инфекция юқтириш йўли хисобланмайди. Негаки хозирда донор қонларининг аксарияти гепатит В вирусига текширилмоқда.

Яна қайси вируслар гепатит чақира олади?
А ва Е вируслари ичак инфекцияси каби узатилади ва ўткир гепатит чақиради. Гепатит С ва D вируслари эса гепатит В сингари тарқалиб, хам ўткир, хам хроник гепатит чақиради. Айтиб ўтиш лозим Эбштейн-Барр вируси, шунингдек, TORCH инфекциялардан цитомегаловирус ва герпес хам жигар тўқимасида хроник яллиғланиш чақира олади.

Нима сабабдан вирусли гепатит В ни ОИТС нинг йўлдоши дейилади?
Гепатит В вируси ва ВИЧ инфекциянинг тарқалиш йўллари бир хил. Бу касалликларнинг ўсиши хам параллел равишда бир хилда ортмоқда.

Вирусли гепатит В билан кимлар кўпроқ оғрийди?
Беморларнинг аксарияти 15-29 ёшни ташкил этади. Айниқса 20-29 ёшга келиб касаллик яққол намоён бўлади. Гепатит В вируси тарқалишининг энг хавфли гурухи ўсмирлар хисобланиб, наркотик инъекциялари ва жинсий йўл орқали юқиш асосий ўринни эгалламоқда.
 
Бу вирусли инфекциянинг қандай шакллари бор?
Гепатит В вируси ўткир кечиши хам мумкин ва симптомсиз кечиб хроник турга ўтиши хам мумкин.

Ўткир гепатит қандай кечади?
Касалликни юқтиргандан кейин инкубацион давр ўртача 80 кун (40-200 кун) давом этади. Кимлардадир касаллик симптомсиз ёки енгил ошқозон-ичак дискомфорти кўринишида кечса, кимлардадир яққол сариқлик ва типик клиник белгилар билан, яна кимдадир яшин тезлигидаги гепатит кўринишида кечади. Касаллик типик кечганда продромал даври 1-5 кун давом этиб, иштахани пасайиши, бўшашиш, кўнгил айниши, ўнг қовурға остидаги оғирлик хисси ва бўғимлар оғриши билан намоён бўлади.
 
Хроник гепатит В қанчалик кўп ривожланади?
5-10% беморларда организм вирусдан тўла халос бўла олмайди ва касаллик хроник турга ўтади. Бу холат айниқса би ёшгача бўлган болаларда кўп кузатилади. Касаллик белгилари 6 ойгача йўқолмаса гепатит В хроник турга ўтган хисобланади.   

Хроник гепатит В нинг оқибати қандай?
15-20% беморларда хроник гепатит кучайиб, 5-20 йил давомида цирроз ривожланиши мумкин. Касалликнинг ривожланиш темпига алкогол истеъмол қилиш кучайтирувчи таъсир этади.

Вирус организмдан ўз-ўзидан чиқиб кетиши мумкинми?
Ха, хроник В вирусли гепатити мавжуд беморлар 5- 15 фоизида адекват даволаниш натижасида вирус йўқолиши кузатилади.

Гепатит В вируси одам организмини бошқа аъзоларида хам яшай оладими?
Ха, гепатит В вируси кўп тизимли инфекция бўлиб, организмнинг бошқа аъзоларида хам яшаб, кўпайиш хусусиятига эга. Масалан: буйракда ва бўғимларда.

Вирусли гепатит В қандай қилиб ташхисланади?

Касаллик ташхиси 5 та омилга асосланади: 1. касалликни юқиши йўлига; 2. клиник манзарасига; 3. биохимик кўрсаткичларга; 4. махсус вирус маркерларига; 5. жигарни ультратовушли текшириш хулосасига. Гепатит В вирусининг организмда бўлганини тасдиқловчи асосий маркер – юзаки антиген (HbsAg-австалия антегени) хисобланади.  

Вирусли гепатит В ни ким, қаерда даволайди?
Ўткир гепатит стационар шароитларида инфекционист томонидан даволанади. Хроник гепатитли беморлар эса гастроэнтеролог-гепатолог ёки инфекционист назоратида даволанади.

Вирусли гепатит В дан тузалишни имкони борми?
Ха.

Вирусли гепатит В ни юқтирмасликнинг иложиси борми?
Касалликни юқтирмасликнинг усули, унинг мухимлигини англаш, тарқалиш йўллари билиш ва профилактика қоидаларига амал қилишдан иборат. Бу стерил шприц ва игналардан фойдаланиш, тиббиёт корхоналари, косметик ва татуировка салонларида муолажалар учун фойдаланадиган инструментларни яхшилаб стериллаш, шунингдек, тўғри жинсий хаётни ташкил этиш ва касалликдан химояланиш усулларини қўллашдан иборат.   



© www.gepamed.uz 



Манба  http://zdorovushko.ru/bolezni/gipatit/