ИШИАС ЁКИ РАДИКУЛИТ ХАҚИДА.

ИШИАС ЁКИ РАДИКУЛИТ ХАҚИДА.

ҚУЙМИЧ НЕРВИ ШАМОЛЛАШИ тиббиёт тилида ИШИАС ёки РАДИКУЛИТ деб аталиб, ўзини соғлом деб хисоблаган хар бир инсонда бирданига ривожланиши мумкин. Ишиасни даволаш режасини тузишдан олдин унинг нима ва қайдан келиб чиққанини ва қандай белгилар билан намоён бўлганини билиш зарур.

Қуймич нерви инсон танасидаги энг узун нерв хисобланиб, бел сохасидан бошланиб, думғаза сохаси, чаноқнинг орқа юзаси, иккала сон ва болдирдан ўтиб товон қисмигача етади. Шунинг учун бу нервнинг шамоллашида оғриқ хисси ва сезгирликнинг бузилиши нервнинг бутун йўналиши бўйлаб тарқалади. Ишиас алохида касаллик эмас, балки бирор бир патологиянинг белгиси хисобланади.    

ИШИАС САБАБЛАРИ:
•    Умуртқалараро дискнинг қисман ёки тўлиқ силжиши натижасида қуймич нервини қисилиши;
•    Умуртқа каналини торайиши ва умуртқадаги турли ўсимталар;
•    Шикастланишлар ёки жисмоний зўриқиш натижасида кичик чаноқ аъзолари ёки мускул аппаратини зарарланиши;
•    Совуқ қотиш, инфекцион жараёнлар, ўсмасимон хосилалар.


 
ИШИАС БЕЛГИЛАРИ.
1.    Қуймич нерви сохасида оғриқ;
•    Оғриқнинг бир томонлама жойлашуви ва қарама қарши томонда худди шу сохада уюшиш, нина санчганга ўхшаш хиссиёт;
•     Оғриқ шамоллашнинг бошланишида кучсиз, жисмоний мехнатда, йўталганда, акса урганда ва кулганда кучайиши мумкин.
•    Кейинча оғриқ кучайиб, доимий тусга ўтади, айниқса кечки пайтлари зўрайиб, бемор хуружсимон оғриқлардан уйғониши мумкин ва ўткир оғриқ хисобига қимирлай олмайди.
2.    Чаноқ-сон ва болдирлар сохасини уюшиши, юришни қийинлашуви;
3.    Сийганда ачишиш хисси пайдо бўлиши;
4.    Ич келиши ва сийишни идора қила олмаслик.
 
ИШИАСНИ ТАШХИСЛАШ.
•    Тизза ва товон бўғимлари харакатчанлигини чегараланиб, патологик рефлекслар пайдо бўлади. Бемор оёғини тўғрилаб узатганда оғриқ кучаяди;
•    Умумий қон ва сийдик тахлили, биохимик тахлил;
•    Рентгенография, МРТ;
•    Невропатолог, ревматолог, қон-томир жаррохи ёки вертебролог маслахати.


ИШИАСНИ ДАВОЛАШ.
•    Режим: ўткир даврида қаттиқ матрас устида ётоқ режими, харакатини чегаралаган холда, шамоллаш ўткунча.
•    Ностероид яллиғланишга қарши дорилар: аспирин, ибупрофен, вольтарен.
•    Миорелаксантлар: мидокалм, сирдалуд.
•    Витаминлар (В гурухи)
•    Физиотерапия (иссиқ компреслар, элекро- ва фонофорез)
•    Массаж (ўткир давридан ташқари пайтда).
•    Даволовчи физкультура: индивидуал танлаган машқлар дастури.
•    Бассейн.
•    Оператив даво (консерватив даво эффект бермаганда).


© www.gepamed.uz