ЧАПАҚАЙЛАР ЁКИ БОШ МИЯ АССИММЕТРИЯСИ ХАҚИДА.

ЧАПАҚАЙЛАР ЁКИ БОШ МИЯ АССИММЕТРИЯСИ ХАҚИДА.

Нима сабабдан инсонлар ўнг ва чапақайларга бўлинади бу уларнинг ижодкорлиги (креативлиги) га таъсир этадими, чапақайларни ўнг қўлга ўргатиш керакми?

Ўнг ёки чапақай бўлиб туғиладими ёки бу орттирилган холатми?
Бош мияга функционал жихатдан ўнг ва чапга бўлиниш хос яъни хар бир инсоннинг етакчи қўли оёғи кўзи ва қулоғи бўлади. Ер шарининг ўртача 92 фоизи ўнақайлар хисобланиб, уларнинг ўнг қўлини чап бош мия ярим шарлари бошқаради ва аксинча. Хомиладорларни ультратовушли текширишда 9 хафтасиданоқ хомиланинг аста-секин ўнг қўлини қимирлатиши, 15 хафтасига келиб эса айнан ўнг бармоғини оғзига солиб сўришини кузатиш мумкин.

Савол туғилади, чапақайлар қайдан пайдо бўлади
.

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари америкалик олимлар Гешвинл ва Галабурднинг текшириш назарияларига кўра хомиладорлик даврида болага тестостероннинг ортиқча таъсир этиши  чапақайликка олиб келиши мумкин. Бу назарияга кўра жинсий гормонлар бош миянинг чап ярим шарларини ривожланишига тормозловчи таъсир этиб, унинг айрим функцияларини ўнг ярим шарга тақсимлайди.  
Улар гормонларнинг бундай таъсир этишини хомиладорлик даврида стрессни бошдан кечирган оналарда чапақайларни кўп туғилиши билан тушунтиради.   

Яна бир генетик назарияга кўра чапақайлик кўпинча эгизакларда, эрта туғилган болаларда, чекадиган аёлларда ва ёши ўтганда туғаётган аёлларда кузатилади. Статистика бўйича чапақайлар эркак ва аёлларда 12/10 нисбатда учрайди.
Чапақайликнинг наслга қолдириши хозирда маълум, яъни ота-онасидан бири чапақай бўлса болаларининг хам чапақай бўлиш эхтимоли юқори бўлади. Чапақайлар сони инсоннинг қаерда яшашига хам боғлик. Масалан Папуа-Янги Гвинеяда чапақайлар 25 фоизни ташкил этади, Америкада эса 10%.

Чапақайлик қандай аниқланади?
Кайси қўли етакчилигини текширишнинг бир қатор усуллари мавжуд. Энг кўп ишлатиладиган тестлар қаторига Эденбург сўровномаси киради. У 20 пунктдан иборат бўлиб, турли хил: ёзиш ва чизиш, қайчи ва пичоқдан фойдаланиш, тароқ ва тиш чўткасини ишлатиш, карталарни тарқатиш ва бошқа бир қатор вазифаларни бажариш каби саволларни тутади. Хар бир саволга 1 баллдан берилиб, охирида улар йиғилади ва хулоса чиқарилади.

Чапақайларнинг истеъдодли ва ижодкор бўлиши тўғрими?
«Кураш гипотезаси»га кўра чапақайлар ўз хусусиятларига кўра бир қатор муваффақиятларга эришиши кузатилади. Жумладан, турли муштлашувларда «тасодифлик эффекти» хисобига ўнг қўл билан жанг қиладиган рақиб, чап томондан хужум кутмаганлиги сабабли кўпинча мағлубиятга учрайди.
 

Ушбу гипотеза исботини замонавий контактли спорт турларида хам кузатиш мумкин. Масалан, чапақайлар орасида спортнинг бокс, қиличбозлик, футбол ва бейсбол каби турларида чемпионлар кўп учраса, якка спорт турларидан гимнастика ва югуришда уларнинг устунлиги сезилмайди.
Спортдан ташқари чапақайлар ақл-заковат борасида хам етакчилик қилади. Жумладан, қобилиятли инсонларнинг аксарияти чапақайлар хисобланади ва статистика бўйича улар ўз «ўнақай» тенгқурларига нисбатан кўпроқ пул ишлаб топади. Ундан ташқари чапақайлар ижодий фаолият ва архитектура каби йўналишларга мойил бўлар экан.   


Чапақайликнинг салбий томонлари хам мавжуд. Айрим маълумотларга қараганда чапақайлар ўртасида аутизм ёки шизофрения билан касалланган инсонлар хам тез-тез учраб турар экан. Яна бир факт, чапақайларнинг хаёти даври давомийлиги ўнақайларга нисбатан бироз пастроқ экан. Буни мутахассислар «ўнақайлар дунёсида» яшаш давомида орттириб олиниши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларнинг кўплиги билан тушунтиради.  

Чапақайларни ўнг қўлга ўргатиш шартми?
Совет даврида чапақайларга тартиб-интизомнинг душманлари сифатида қаралар эди ва уларни зўраки равишда ўнг қўлга ўргатиш мажбур саналар эди. Аммо сўнгги йилларда бу бидаътлар йўқолиб, таълим тизими барчага тенг шароитлар яратмоқда. Аниқланишича зўравонлик билан ўнг қўлда ёзишга ўргатиш мантиқсиз хисобланиб, бу боланинг ўзлаштиришига таъсир этади ва невроз (астения, энурез) холатигача олиб келиши мумкин экан.   


© www.gepamed.uz