ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР ХАҚИДА ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР ХАҚИДА ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР

Женева, Амстердам. Бутунжахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (БССТ) нинг янги маълумотларига кўра ер юзида 325 миллионта Вирусли В ва С гепатит таъсирида шаклланган хроник инфекция билан истиқомат қилади. БССТ нинг 2017 йилги «Глобал маърузасида» уларнинг аксариятида касалликни ташхислаш ва даволаш имкони мавжуд эмас. Натижада миллионлаб инсонлар жигарнинг циррози ва саратони шаклланиши ва оқибатда ўлим хавфи остида яшамоқда.   

2015 йили вирусли гепатитлар натижасида 1,34 миллион киши хаётдан кўз юмган бўлиб, бу шу даврда сил ва ВИЧ инфекциясидан ўлган беморлар сонига тенг. Ахамиятли жойи шундаки сил касаллиги ва ВИЧ натижасидаги ўлимлар сони йилдан йилга камаяётган бўлса, вирусли гепатит оқибатидаги ўлимлар сони тобора ортмоқда.

2015 йилнинг ўзида 1,75 миллион киши HCV-инфекциясини юқтириб олган бўлиб, уларнинг умумий сони эндиликда 71 миллион кишини ташкил этмоқда.

Вирусли гепатит тарқалган «қайноқ нуқталар»

Гепатит В эпидемияси кўп кузатиладиган регионлар
•    Тинч океанининг ғарбий қисми: ахолининг 6,2 фоизи (115 миллион киши)
•    Африка региони: ахолининг 6,1 фоизи (60 миллион киши)
•    Шарқий Ўрта ер денгизи региони: ахолининг 3,3 фоизи (21 миллион киши)
•    Жанубий Шарқий Осиё региони: ахолининг 2 фоизи (39 миллион киши)
•    Европа Региони: ахолининг 1,6 фоизи (15 миллион киши)
•    Америка давлатлари региони: ахолининг 0,7 фоизи (7 миллион киши)

Гепатит С эпидемияси кўп кузатиладиган регионлар
•    Шарқий Ўрта ер денгизи региони: ахолининг 2,3 фоизи (15 миллион киши)
•    Европа Региони: ахолининг 1,5 фоизи (14 миллион киши)
•    Африка региони: ахолининг 1,0 фоизи (7 миллион киши)
•    Америка давлатлари региони: ахолининг 1,0 фоизи (7 миллион киши)
•    Тинч океанининг ғарбий қисми: ахолининг 1,0 фоизи (14 миллион киши)
•    Жанубий Шарқий Осиё региони: ахолининг 0,5 фоизи (10 миллион киши)

Гепатит В (HBV) инфекциясида даволаниш умр бўйи давом эттирилиб, хозирги кунда БССТ томонидан ВИЧ инфекциясини даволашда яхши самара бераётган тенофовир (иксвир, тенвир, риковир) ва энтакавир (бараклюд, энтавир, авиклюд, эноферта) препарати тавсия этилади.
Гепатит С (HCV)  инфекциясини даволаш нисбатан осонроқ ва тезроқ давом этиб, бу мақсадда софосбувир, ледипасвир, даклатасвир каби генерик фаол фармацевтик субстанциялари қўлланилмоқда.


 © www.gepamed.uz