СИЗ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН 12 ТА АЙЁРОНА ПСИХОЛОГИК УСУЛ.

СИЗ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН 12 ТА АЙЁРОНА ПСИХОЛОГИК УСУЛ.

Бир қатор психологик хийлалар мавжудки, улар хамсухбатингизни кўнглини топишга, янги компанияга қўшилишни енгиллатишга ва стресс холатларида тинчланишга ёрдам беради. Қуйида шулар хакида гапирилади.

№ 1. Компанияда бир нечта одам кулганда хар ким ўзига ёққан одамга қараб кулади.
Дўстлар компаниясида хар қандай кулгуга сабаб бўладиган хазил пайтида хар бир инсон  инстиктив равишда ўзига истарали туюлган одамга қараб кулади. Шундай экан яқинларингиз орасидаги муносабатларни билиш учун бир-иккита анекдот тайёрлаб қўйсангиз кифоя.


№ 2. Асабийлашганда – кавшанинг.

Мухим сухбат, хисобот топшириш ёки шунга ўхшаш асабийлашишга сабаб бўладиган «чиқишлар» олдидан сақич чайнаш тавсия этилади. Одатда хавф-хатар олдидан хеч ким овқатланмайди. Шунинг учун сақич чайнаётган пайтингизда бош мия хеч қандай хавф йўқ деб хисоблайди ва тинчланади.  


№ 3. Тикилиб қараб туриш орқали хар қандай ахборотни билиб олиш мумкин.
Агар хамсухбатингиз жавоблари сизни қониқтирмаса ва тўлиқ маълумот бермаётгандай туюлса, жим туриб унинг кўзига қараб туриш тавсия этилади. Бундай холатларда хамсухбатингиз тинчликка дош беролмай бор гапни айтади қўяди.


№ 4. Имтихон олувчини ўзингизни эски қадрдонингиз деб тасаввур қилинг
Мухим бир имтихон ёки сухбат олдидан хаяжонланмаслик учун рўпарангиздаги инсонни ўзингизни эски яхши қадрдонингиз дея тасаввур қилинг. Бу сизни анча тинчлантиради ва жавоб беришингиз осонлашади.


№ 5. Иш хонангизда кўп инсонлар қабул қиладиган бўлсангиз, ортингизга кўзгу кўйиб олинг.
Ишхонангизда кўпчилик ва турли кайфиятдаги инсонлар билан мулоқот қиладиган бўлсангиз, ортингизга ўртароқ кўзгу илиб олинг. Бу сизнинг клиентларингизни хушмуомала ва мулойим бўлишига олиб келади. Ахир хеч ким ўзини ойнада қахрли ва таъсирчан кўришни хохламайди.


№ 6. Сизга биров қараб турганини хис қилсангиз, буни билиш учун эснашнинг ўзи кифоя.
Эснаш юқумли хисобланади. Иш жойингизда яхшилаб эснаганингиздан кейин атрофга бир назар солиб қаранг. Шу пайтда кимдир эснаётган бўлса, у сизни кузатиб турган хисобланади.


№ 7. Бировлар орасидаги жанжални тўхтатишни истасангиз бирор егулик олиб уларнинг ўртасига туриб енг.
Бунга «snackman effect»и дейилади. Овқат қабул қилиш инсонни тинч ва хотиржам кўрсатгани учун жанжалкаш одамнинг овқат еяётган одамга ташланиши жуда кам кузатилади. Бу хар қандай конфликтни босилишига олиб келади.


№ 8. Бирон бир буюмдан қутулмоқчи бўлсангиз уни бировга бера туриб гап билан чалғитинг.
Инсонга шахсий саволлар бериб унинг фикрини билишга харакат қилинг. Жавоб бераётган пайтида инсоннинг мияси шунчалик банд бўладики кўп нарсалар рефлекслар даражасида содир бўлади. Бундай пайтларда инсонлар сизнинг қўлингиздан истаган нарсангизни ўйлаб ўтирмасан олишлари мумкин.


№ 9. Бирон бир инсон билан дўстлашмоқчи бўлсангиз, ундан бирон бир нарсани бериб туришни сўранг.
Бу жуда оддий бўлиши керак (соусни ёки салфеткани узатиб юбориш, қоғоз ёки ручкани бериб туриш).  Сизга хизмат кўрсатаётган одам идроки даражасида сиз учун яхшилик қилаётгандай туюлади ва кейинча хам бу яхшиликни қайтаришга харакат қилади.


№ 10. Мухим учрашувларни куннинг боши ёки охирига белгиланг.
Инсонлар куннинг бошланиши ва тугашидаги воқеъликларни яхши эслаб қолишади. Улар орасидаги маълумотлар эса элас-элас эсланади. Шу сабабли мухим учрашувларни куннинг бошига ёки охирига белгиланг. Турли сухбатларда эса энг биринчи ёки энг охирги кандидат бўлишга интилинг.


№ 11. Бировлар билан гаплашаётганда уларнинг товонини йўналиши холатига эътибор беринг.
Инсоннинг оёқлари ва товони холати хамсухбатига бўлган муносабатларни ва яширин эмоцияларини белгилаб беради. Агар сиз бировнинг олдига келсангизу улар фақат танаси билан сизга қараб бурилса ва оёқлари холати эски холатида қолса демак сиз уларга «тўғри келмаган» хисобланасиз. Ха айтмоқчи, сухбат пайтида оёқ кийимини учини сизга қарши йўналтирилгани хам хамсухбатингизни тезроқ кетгиси келаётганини англатади.


№ 12. Ўзгаларнинг имо-ишораларини ўзларига қўллаш уларнинг ишончига киришни осонлаштиради.
Хамсухбатингизга хос имо-ишораларни, мимика холатларини ва позасини такрорлаш уларнинг ишончига тезроқ киришга ва мехрини қозонишга ёрдам беради. негаки инсонлар идроки даражасида сизда ўзини кўради, ўзига эса хамма хам яхши муносабатда бўлади. Эсда тутинг, тақлид қилишда ошириб юбормасликка харакат қилинг.


© www.gepamed.uz