ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР УМРНИ УЗАЙТИРАДИМИ?

ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР УМРНИ УЗАЙТИРАДИМИ?

Айрим одатлар нафақат ёмон, балки беадаблик хисобланади. Аммо олимларнинг фикрича айрим қилиқлар нафақат зарарли балки умрни узайтириши хам мумкин экан. Қуйида шулар хақида гапирилади.

1. Эрталаб кеч туриш.
Хар бир организм қанча вақт ухлаши кераклигини ўзи хал қилади. «Қонуний» саккиз соатлик уйқуда кимлардир энди «биринчи тушини кўраётган бўлади». Бундай вақтда уларни уйғотиш бир томондан тушида қандайдир «манзараларни» кўриб улгурмасликдан махрум қилади. Иккинчи томондан эса мунтазам равишда ва мажбуран саккиз соатлик уйқуни норма қилиб олиш кимлардадир ўта таъсирчанлик ва галлюцинацияларга сабаб бўлади.    


2. Ишда эснаш
Оғизни «тимсох каби» очиб эснаш ахлоқ жихатдан нотўғри бўлсада, бу физиологик холат ўз ишига бефарқлик эмас, балки асаб хужайраларини иш фаолиятини қайта тиклаш хисобланади. Бош мия хужайралари ахборотлар оқимини ўзлаштириб улгурмаганда химоя механизми – эснаш юзага келади. Эсноқ пайтида оғиз бўшлиғи, юз ва буйин мускуллари таранглашиб, бош мияда қон харакати кучаяди. Бир хилликдан зериккан мия, қўшимча озуқа ва кислород олади. Эснаш орқали шунингдек бош мия кераксиз алмашинув махсулотларидан халос бўлади. Шундай экан эснаш фойдали, аммо ўз ўрнида этика қоидаларини эсдан чиқармаслик керак.


3. Тарвайиб ўтириш
Мактаб давриданоқ тарвайиб ўтириш хам беадаблик хам қад-қомат тузилишга салбий таъсир этиши хақида гапирилади. Аммо шотландиялик медикларнинг таъкидлашича умуртқани «ғоз тутиб ўтириш» умуртқа поғонаси учун зарарли экан. Аниқланишича бундай холатда, яъни бели ва сони ўртасида тўғри бурчак хосил қилиб ўтирганда умуртқа поғонасининг бел қисмига зўриқиш келиб, кучли босилиши кузатилади. Бу ўз навбатида умуртқалараро дискларнинг эзилишига сабаб бўлади. Энг соғлом поза эса бўшашган холатда орқага тисарилиб, бел ва оёқларнинг орасидаги бурчакни 135° градус холатида қилиб ўтиришдир. Бошқача айтганда креслода қоринни олдга бўрттириб чиқариб ўтириш, бел сохасига валик ёки ёстиқ қўйиб олиш ва умуртқаларнинг табиий амортизация холатини хосил қилиш керак. Шу вазиятда бутун оғирлик умуртқалар ва улар орасидаги дискларга бир меёрда тақсимланиб, қоннинг микроциркуляцияси бузилмас экан.


4. Тўлақонли тушлик ўрнига енгил тамадди қилиш.
Ёшлигимиздан кўпчилигимизга соат 13 да яхшилаб қоринни тўйдириб, кечки овқатга етиб оладиган даражада «ғамлаб олиш» ўргатилган. Аммо немис тадқиқотчилари текширувларига қараганда тўйиб тушлик қилиш иш фаолиятига таъсир этиб (бундай тушликдан сўнг уйқуга тортади!) ички аъзолардан ошқозон ва ошқозон ости бези фаолиятига салбий таъсир этиши исботланган. Шунинг учун немислар тўйиб тушлик қилиш ўрнига хар 2-3 соатда енгилроқ тамадди қилишни тавсия этади. Аммо бу режимга риоя қилишда инсоннинг иш фаолияти тури ва давомийлигини хам хисобга олиш зарур хисобланади.



© www.gepamed.uz