МИЛКЛАР НЕГА ҚОНАЙДИ?

МИЛКЛАР НЕГА ҚОНАЙДИ?

Милклар қонашига бефарқ қолиш нотўғри. Улар соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг белгиси бўлиши ва тишларнинг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин.

Тишлар сиз ўйлаганчалик қаттиқ, милклар эса пухта бўлмайди. Уларнинг душманлари кўп бўлиб, оғиз бўшлиғидаги касалликларни келтириб чиқаради. Қуйида шулар хакида гапирилади.

1.    Тиш тошлари. Тишлардаги сариқ карашни ўз вақтида ва мунтазам тозаламаслик, уларнинг қалинлашуви, қаттиқлашуви ва тиш тошларига айланишига сабаб бўлади. Уларда яшовчи бактериялар эса гингивитнинг асосий сабабчиси хисобланади. Тишларни ювганда милклар қонаши бу касалликнинг илк белгиси хисобланади.


2.    Тишларни ортиқча куч билан ювиш. Қаттиқлиги тўғри келмайдиган тиш чўткаси ёрдамида эхтиёткорсизлик билан тиш ювиш милкларни зарарлаб қонашига олиб келади. Шунингдек жарохат юзасидан милкларга инфекцияни кириши ва яллиғланишга сабаб бўлиши мумкин.

3.    Витаминлар дефицити. Витаминлар қон томирлар девори мустахкамлигига ва қон ивишига таъсир этиши мумкин. Витаминлар етишмовчилиги қон томирлар деворини юпқалашуви ва осон зарарланишига сабаб бўлади. Тўлақонли овқатланиш бу муаммоларни хал қилиши мумкин.

4.    Диабет (преддиабетик холат). Бу гормонал холат милкларни инфекцияга қаршилигини камайтиради. Шу сабабли диабетикларга оғиз бўшлиғи гигиенасига жиддий эътибор қаратиш тавсия этилади.

5.    Хомиладорлик ёки айрим гормонал контрацептивларни ичиш. Аёлларда гормонал фоннинг ўзгариши милклар тўқимасига таъсир этади. Улар осон шишади, сийраклашади ва осон зарарланадиган бўлиб қолади.

6.    Протезларни ортиқча қаттиқ ўрнатиш. Стоматологик протезлар гингивитнинг асосий сабабларидан бири хисобланади. Оғиз бўшлиғидаги хар қандай ортопедик конструкция доимий ва тўлақонли гигиеник муолажаларни талаб этади.


7.    Ички касалликлар. Тиш чўткасидаги қон нафақат гингивит, балки бошқа жиддий касалликларнинг белгиси хисобланиши мумкин. Жумладан: гастрит, жигар циррози, ВИЧ шулар каторидандир.

Милклар қонашига эътибор бермаса хам бўладими?

Йўқ албатта. Биринчидан. Гингивит маккор касаллик. Милкларни шиши, қизариши ва тозалаганда қонаши кузатилса хам, оғриқ синдроми жуда кам учрайди. Шу сабабли гингивитга беморлар жиддий эътибор қаратмайди. Бу эса бактериялар томонилан яллиғланишни кучайишига, оғиз бўшлиғидан ёқимсиз хид келишига ва пародонтитга замин яратади. Тишларни ушлаб турувчи милк тўқимасининг яллиғланиши тишларни қимирлаши ва тўкилишига олиб келиши мумкин.
Иккинчидан. Бактерияларнинг кўпайиши уларни қон айланиш тизимига тушиши ва у ердан туриб нафақат оғиз бўшлиғи балки ички аъзоларни хам зарарлаши мумкин. Овқат хазм қилишни бузилиши инсульт хавфи, юрак хуружлари, ошқозон ости бези билан боғлиқ ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариш мумкин.
 
© www.gepamed.uz