ИНСОН ОРГАНИЗМИ ХАҚИДА 12 ТА АЖОЙИБ ФАКТ

ИНСОН ОРГАНИЗМИ ХАҚИДА 12 ТА АЖОЙИБ ФАКТ

1. Товон ўлчамини йил сайин катталашиши тўғрими?
Йил сайин пай ва бўғимлар бўшашиб боради. Шу сабабли товоннинг гумбази пасайиши, товоннинг ўзини эса кенгайиши ва узайиши кузатилади. бунга айниқса семизлик ва қандли диабет хасталиги бор инсонлар мойил бўлади. 70-80 ёшларга бориб оёқ ўлчамларини бир размерга катталашганини билиш мумкин.  

2. Нега аёллар эркакларга нисбатан кучлироқ совуқ қотади.
Айлларда тери ости ёғ клетчаткаси кўпроқ бўлишига қарамасдан улар асосан тананинг марказида тақсимланган ва ички аъзоларни иситиб туради. Шу сабабли оёқ-қўлларнинг совуқдан химояланиши камроқ бўлади. Оёқ-қўл музласа эса бутун тана  совқотганга ўхшайверади. Ундан ташқари аёлларда совуқни сезиш бўсағаси юқори. Яъни бир хил хаво хароратида аёллар бармоқларидаги қон томирлар эракларникига нисбатан кўпроқ торайиб қўлларнинг совуқ қотиши кучлироқ ифодаланади.

 

3. Кексалар иси борлиги ростми?

Ха. Ундан ташқари ёшлар ва ўрта ёшдаги инсонларнинг хам ўзига хос хии мавжуд. Текшириш натижаларига қараганда қарияларнинг иси қолган икки гурухдаги инсонларнинг исидан кам интенсив ва ёқимлироқ экан.

4. Нега хона хароратидаги кофе унчлик ширин эмас?

Тилнинг айрим таъм рецепторлари хона харорати ва ундан юқори хароратларга сезгир бўлади. Шу сабабли иссиқ кофе камроқ аччиқ ва ширинроқ сезилади. Негаки аччиқни сезувчи таъм рецепторлари иссиқда сезгирлиги йўқолади. Шунингдек таъмни сезишга хид ёрдам беради. Иссиқ кофе эса совуқ кофега нисбатан ёқимлироқ хид беради.


5. Нега сийдик пуфаги тўлганидан уйғониб кетиш мумкину, ичаклар тўлганидан уйқуинг бузилмайди?
Ичаклардаги нейронлар йўғон ичак қисқаришларини назорат қилиб, ичак таркибини силжишини таъминлайди Нейронлар иши эса циркад ритмлар – организмнинг ички соати томонидан бошқарилиб, эрталаб уйғотишга ва кечки пайт уйқу келишига сабаб бўлади. Айнан циркад ритмлар хисобига кечки пайт ичакларни бўшатишга бўлган чақириқ бўлмайди.  Сийдик пуфаги маълум миқдордаги сийдикни сиғдира олади. Сийдик эса буйраклар томонидан тинмасдан ишлаб чиқарилади. Одатда сийдик ажратиш хиссини сезмасдан 6-8 соатгача ухлаш мумкин. Айрим касалликлар (простата аденомаси) ва ётар қоринга кўп миқдорда суюқлик ичиб ётганда тунги чақириқлар хам бўлиши мумкин.

6. Нега американча горкаларда ошқозонинг бўғзинга келгандек туюлади?
Негаки ички аъзолар хам қимирлайди. Аттракциондаги химоя камари танани йиқилишлардан сақласада ички аъзолар (ошқозон ва ичаклар) харакатчанлиги сақланиб қолади. Ички аъзоларнинг «юқорига ирғиши» кузатилса хам улар зарарланмайди. Нерв тугалмалари ички аъзоларнинг харакатини қайд қилиб, ошқозоннинг томоққа келгани хис қилинади.



7. Инсон учун бармоқ излари нимага керак?

Илгари бармоқ излари буюмларни ушлаб туриш учун керакли хисобланар эди. Аммо манчестер университети олимлари бармоқлардаги эгатчалар контакт юзасини камайтиргани боис силлиқ буюмларни ушлашга халақит бериши тасдиқланган. Олимлар фикрича бармоқдаги эгатчалар уларни ташқи таъсирлардан химоя қилиб,  шикастланиш ва қадоқланишдан асрайди.

8. Бўғимлардаги оғриқ хақиқатда хаво айнишини англатадими?
Бўлиши мумкин. Хавони совуши атмосфера босимини тушишига     сабаб бўлиб, бунинг натижасида организмдаги тўқималарнинг кенгайиши, шиши ва оғриши кузатилади. Одатда эффект кам намоён бўлади. Аммо артрит ва бўғимларнинг бошқа касалликлари мавжуд беморларда оғриқ хиссиёти кучли бўлади. Хаво хароратини ўзгариши хам оғриқ синдроми келтириб чиқариши мумкин. Тафтс Университети олимлари аниқлашишича хаво хароратини 10 градусга тушиши тиззадаги остеоартритик оғриқларни кучайтирар экан.


9. Нега хиқичоқ тутганда нафасни ушлаб туриш керак?
Хиқичоқ тутганда нафасни ушлаб туриш организмда карбонат ангидрид (CO2) ни тўпланишига олиб келади. Ўз вақтида CO2 хиқичоққа сабаб бўладиган диафрагмани спазмини йўқотади. Диафрагманинг кескин қисқариши тезкор нафас олинишига олиб келади. Аммо бўғиз устидаги тилчанинг уни тўсиб, узиб қўйиши хиқичоқ учун хос товушнинг чиқишига сабаб бўлади.   

10. Нега ёшликда брекет тақиб юрилса хам тишлар холатини ўзгартиради?

Бунинг асосий сабаби милклар орқасидаги суяк тўқимасининг камайиши хисобига юзага келиб, бу чекиш, ёш ўтган сайин (кексайиш) ва пародонтит каби касалликлар натижасида ривожланади. Суяк тўқимасининг кўп миқдорда йўқотилиши тишларнинг силжишига олиб келади.


11. Нега югурган пайтда биқининг оғрийди?
Югуриш вақтида диафрагманинг чўзилиши ва пульсацияси натижасида қовурғалар остида кескин оғриқ (кўпинча ўнг томонда) пайдо бўлади. Оғриқни йўқотиш учун югуриш тезлигини камайтириш ва юзакироқ нафас олиш керак.

12. Нега қўлтиқ остидаги тер хиди бошқа жойлардагидан бадб
ўйроқ?
Одам организмида тер безлари икки хил бўлади. Оёқ ва қўллардаги тер безлари сув ва тузлар аралашмасини ажратади. Қўлтиқ остидаги тер безлари эса шунингдек мойли модда ажратиб, у бактериялар учун озиқ модда хисобланади. Айнан бактериялар ёқимсиз хидга сабаб бўлади.

© www.gepamed.uz