КЎЗЛАР НИМАГА ҚИЗАРАДИ?

КЎЗЛАР НИМАГА ҚИЗАРАДИ?

Кўзларни қизариши доимо врачларга югуриб боришга сабаб эмас. Айрим холларда улардан мустақил равишда қутулиш мумкин.

1. Аллергия
Кўз қон томирларини кенгайиши натижасида кўзнинг қизариши, ёшланиши ва таъсирланиши сабаби аллергия бўлиши мумкин. Бундай холларда кўзни намловчи препаратларни томизиб аллергенни ювиш тавсия этилади. Фойда бермаса антигистамин препаратлар ичилади.

2. Инфекция
Бир қатор холларда кўз қизариши кўз тўқималарининг яллиғланиши: конъюнктивит, эписклерит, кератит ёки рангдор пардани шамоллаши хисобига бўлиши мумкин. Енгил инфекциялар ўз-ўзидан ўтиб кетишига қарамай уларга эътиборсиз бўлиш яхши эмас – бу кўриш ўткирлигига салбий таъсир этиши мумкин. Бундай пайтларда албатта офтальмолог кўригидан ўтиш ва керакли муолажаларни олиш зарур.

3. Чекиш ва алкоголь
Тамаки чекилган хонада бир-икки соат бўлиш кўз қизаришига олиб келади. Сигарет тутунлари бошқа хар қандай тутунлар сингари кўзнинг тўр пардасини таъсирласа, алкоголни ортиқча истеъмол қилиш кўзнинг намланиши жараёнини бузиб, қизаришига сабаб бўлади.

4. Тўйиб ухламаслик
Кўзларнинг дам олиши ва табиий намлилик даражасини тикланиши учун вақт талаб этилади. Бу асосан кечаси рўй беради. Тунда уйқуни канда қиладиган инсонларда кўзларини қизариши кузатилади.

5. Хона хавосини қуруқлиги
Қиш фаслида кўзларнинг қуруқшаши ва қизариши кўп кузатилади. бу сунъий ва ортиқча иситилаётган бино ва хоналарда намликнинг камайиши хисобига ривожланади.

6. Копьютер ортида узоқ ўтириш.

Инсон бир дақиқада ўртача 15 маротаба кўзини юмиб очади (пирпиратади). Агар у компьютерга тикилиб ўтирса бу қиймат 3 маротабагача камаяди. Монитор олдида узоқ қолиб кетиш кўзнинг етарли намланмаслиги ва қизаришига сабаб бўлади. Гаджетлардан тарқалаётган кўрув спектрининг кўк-бинафша нурлари кўзнинг тўр пардасига таъсир этиб, чарчашига – қизаришига олиб келади. Шу сабабли электрон қурилмалардан фойдаланилганда химоя кўзойнакларини тақиб олиш тавсия этилади.   

7. Кўз капиллярлари шикастланиши

Кўзда қизил доғни пайқаган бўлсангиз – катта эхтимол билан кўзнинг бирон-бир қон томири шикастланган хисобланади. Кўп холларда бу холат ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бундай қизариш қайталанганда врачга мурожаат қилиш ва қандли диабет ёки хафақон касаллигини инкор этиш лозим.  



8. Дориларнинг ножўя таъсири
Айрим дори воситалари кўзларнинг қизариши ва қуруқшашига олиб келиши мумкин. Уларга бета-блокаторлар, диуретиклар, антигистамин препаратлари, уйқу дорилари, тинчлантирувчилар кириб кўзда муаммолар туғилганда врачингизга маълум қилиш тавсия этилади.

9. Контакт линзалар
Контакт линзаларни тақиб юриш – кўзларнинг табиий намланишини ва ювилишини бузади. Агар линзалар кўз қизаришига сабаб бўлса бошқа маркада контакт линзани танланг ёки кўзойнакларга ўтиб олинг.

© www.gepamed.uz