ПРОГЕРИЯ ХАСТАЛИГИ– ХАЁТ ЧАҚМОҚ МИСОЛИ.

ПРОГЕРИЯ ХАСТАЛИГИ– ХАЁТ ЧАҚМОҚ МИСОЛИ.

Прогерия – кам учрайдиган генетик касалликлардан бири бўлиб, генлар мутацияси билан харакерланади. Унинг ёш болалар ва катталар тури фарқланади. Прогерия билан оғриган беморлар ўзга сайёралик келгиндиларга ўхшайди: бошлари катта, териси юпқа оқиш, қон томир веналари бўртган бўлади. Энг асосийси бу ажинлари хисобланади.

Прогерия – бу эрта қариш касаллиги бўлиб, ўн уч яшар болалар 80 ёшли қарияларга ўхшаб қолади. Хозирга кадар ер шарида прогерия билан касалланган 80 та холат қайд этилган. Уларнинг ўртача хаёти давомийлиги 13 ёшга тенг. Айрим манбаларда 45 ёшгача яшаган беморлар хақида хам маълум.

Катталар прогериясида биринчи белгилар жинсий ривожланиш давриа шаклланиб, беморларнинг ташқи кўриниши ва терисини тўқимасини ўзгариши, бўйини ўсишдан тўхташи кузатилади.

Прогерия касаллиги билан оғриган беморларнинг нафақат ташқи кўриниши балки ички аъзоларда хам қариликнинг хамма белгилари пайдо бўлади: юрак-қон томир тизими, ревматизм, қўшувчи тўқималар склерози, катаракта ва бошқалар. Уларнинг кўпчилиги хаёти хам юрак хуружлари натижасида нихоясига етган.

   

© https://t.me/gepamed_ultra