ХАЙЗ ОЛДИ СИНДРОМИ, ДИАГНОСТИКАСИ ВА ДАВОЛАШ

ХАЙЗ ОЛДИ СИНДРОМИ, ДИАГНОСТИКАСИ ВА ДАВОЛАШ

Хайз олди синдроми диагностикаси.

Хайз олди синдромини асосий диагностик критерийси бўлиб, унинг цикликлиги, шикоятларнинг хайздан олдин бошланиб, хайз келиши билан йуқолиши хисобланади. Хайз олди синдроми ташхиси қуйидаги щикоятлар асосида қўйилади:  
•    Агрессия ёки депрессия холати.
•    Эмоционал нотурғунлик:, йиғлоқилик, таъсирланувчанлик, жанжалкашлик.
•    Кайфиятни бузилиши, ғам-ғусса ва чорасизлик хиссиёти.
•    Қўрқув ва вахима холати.
•    Атроф мухитга қизиқишни пасайиши.
•    Тез толиқиш ва чарчаш.
•    Диққатни ва хотирани сусайиши.
•    Иштахани сусайиши ёки таъм билишни бузилиши, тана вазнини ортиши, булемия (кўп овқат ейиш).
•    Уйқусизлик ёки уйқучанлик.
•    Сут безларини оғриқли дағаллашуви ва шиши.
•    Бош, мускуллар ва бўғимларни оғриши.
•    Хроник экстрагенитал касалликларни тузалишини қийинлашуви.


Юқорида айтилган шикоятларнинг биринчи тўрттасини албатта ва исталган биттасини (жами бештасини) кузатилиши хайз олди синдроми мавжудлиги хақида гапиради.
Қондаги гормонлар (эстрадиол, прогестерон ва пролактин) ни аниқлаш касалликнинг шаклини бахолашга ёрдам беради.
Хайз олди синдромини шишли шакли хайз циклини иккинчи ярмида прогестерон миқдорини пасайиши билан, цефалгик, нейропсихик ва хуружли шакллари пролактин микдорини ортиши билан кечади.
Церебрал симптомлар (бош оғриғи ва айланиши ёки хушдан кетиш) ни кучли ифодаланганда бош миядаги ўчоқли ўзгаришларни инкор қилиш учун МРТ ёки КТ қилиш керак  бўлади.
Нейропсихик, цефалгик ва хуружли шаклларида электроэнцефалография (ЭЭГ) текширувини ўтказиш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Хайз олди синдромини шишли шаклида кунлик диурез миқдорини ва ичилаётган суюқлик миқдорини аниқлаш, буйракнинг сийдик ажратиш фаолиятини аниқловчи (Зимницкий, Реберг)  пробаларни текшириш талаб этилади.
Кўкрак безларини дағаллашувида органик патологияларни инкор этиш мақсадида маммография (ренгтген) текшируви ёки сут безларини ультратовушли текширувини ўтказиш зарур.
Умуман хайз олди синдроми билан азият чекаётган аёллар - невролог, терапевт, кардиолог, эндокринолог ва психиатр кўригидан ўтишлари шарт.

Хайз олди синдромини даволаш.


Хайз олди синдромини даволашнинг доривор ва дориларсиз усуллари фарқланади.
1. Дориларсиз усул – мехнат режими ва тўлақонли дам олишга риоя қилиш, психотерапевтик даво, даволавчи физкультура ва физиотерапияни ўз ичига олади. Мухим қоидалардан бири овқатланиш рационига риоя қилиш бўлиб, етарли миқдорда ўсимлик ва хайвон оқсилини, витаминлар ва ўсимлик клетчаткаларини истеъмол қилиш  талаб этилади. Хайз циклини иккинчи ярмида хайвон ёғи, шакар, туз, кофеин, шоколад ва спиртли ичимликларни кескин чегаралаш зарур.
2. Медикаментоз даво – врачлар томонидан тавсия этилиб, хайз олди синдромини етакчи шикоятлари хисобга олинади. Нейропсихик кўринишлар барча шаклларида кузатилгани боис – деярли барча аёлларга седатив (тинчлантирувчи) препаратлар шикоятлар бошланишидан бир неча кун олдин берилади.
Симптоматик даво – оғриқ қолдирувчи, сийдик хайдовчи ва аллергияга қарши препаратларни қўллашдан иборат.
Гормонал терапияда – прогестерон препаратининг аналоглари қўлланилади.



Хайз олди синдромини даволаш – узоқ кечувчи, айрим холларда бутун репродуктив даврда давом этувчи даволаш жараёни бўлиб, аёллардан қатъий ички интизом ва врач кўрсатмаларини тўлиқ бажариш талаб этилади.
 
 
© www.gepamed.uz 
-