Уйқусизлик нафакат инсон соғлиғига балки рухий холати учун хам жиддий таъсир этади. Уйқу жараёнига кўп омиллар - стрессдан тортиб ирсий касалликларгача таъсир этади.
Яна бир энг мухим омил бу овқатланиш хисобланади. Кечки овқатни ейиш ёки тамадди қилиш уйқунинг сифатига таъсир этади. Айрим овқат махсулотлари соғлом уйқуга ва тезда ухлашга сабаб бўлса, айрим махсулотлар аксинча таъсир этади.
Агар Сизнинг уйқу билан боғлиқ муаммоларингиз бўлса ўз пархезингизни кўриб чиқиш тавсия этилади. Қуйида бир қатор уйқусизлик билан курашувчи махсулотлар хақида гапирилади:
Банан
Бу махсулот калий ва магнийга бой бўлиб, улар табиий миорелаксант сингари таъсир этади. Ундан ташқари банан инсонга бўшаштирувчи таъсир этадиган нейромедиатор, яъни серотонин гормонини синтезловчи триптофан аминокислотасини тутади. Серотонин ўз ўрнида эпифизда мелатонин – «уйқу гормонига» айланади. Триптофаннинг мияга етиб бориши учун бир соат вақт кетади. Шу сабабли бананни ухлашдан 1-1,5 соат истеъмол қилиш тўғри бўлади.
Оқсилга бой овқатлар
Тухум, ёғсиз творог, парранда гўшти – булар оқсилга бой махсулотлар бўлиб, уйқу чақиради ва кислоталиликни туширади. Бунинг мухим томони шуки кечга яқин юқори кислоталилик натижасида ривожланадиган жиғилдон қайнаши нормал уйқуга кетишга халақит беради.
Бодом
Хам оқсилга хам магнийга бой бодом мағзи мускулларни бўшаштириб, ухлашни енгиллатади. Уйқудан олдинги бир ховуч бодом ёки бодом мойидаги бутерброд уйкусизликка қарши яхши восита хисобланади.
Сут
Уйқудан олдинги илиқ сут, мелатонинг ажралишини таъминловчи кальций манбаси хисобланиб, уйқуни меёрлаштиради. Кечки пайт уйқуингиз қочиб, ётишга қийналсангиз бир чой қошиқ асал қўшилган бир стакан сутни ичишни тавсия этамиз.
Олча
Олча –мелатониннинг табиий манбаси хисобланиб, уйқудан олдин бир ховуч ейиш ёки табиий олча шарбати ичиш уйқуни чақиради.
Чой
Кўк чой ичилганда, унинг таркибидаги тианин моддаси табиий транквилизатор - гамма-аминомой кислотасига айланади. Бу нейромедиатор тинчлантирувчи ва стрессни олдини олувчи таъсир этади. Аммо кўк чой таркибида кофеин бу эффектни камайтириши мумкин. Шу сабабли чойни бошқа гиёхли чойлар билан алмаштириш мумкин.
Сули ёрмаси
Сули кальций, магний, фосфор, кремний ва калий тутиб, улар соғлом уйқуга сабаб бўлади. Аммо сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа фақат уни шакар қўшмасдан тайёрлангандагина фойдали. Негаки ширин сули аксинча уйқуни қочиради.
Ухлашга доимий қийналадиган инсонлар қуйидаги учта махсулотни эсдан чиқаришлари керак:
Кофеин
Уйқудан олдинги кофе хақида гапирмаса хам бўлади. Аммо кофеин тутувчи бошқа махсулотлар хам бор: шоколад, энергетиклар ва айрим дори воситалари. Айтиб ўтиш лозимки кофеин хамма инсонларга хам қўзғатувчи таъсир этмайди ва айрим инсонлар уйқудан олдин кофе истемол қилиб, мириқиб ухлашлари хам мумкин.
Ёғли овқатлар
Кечки овқатга ёғли овқат истеъмол қилувчи инсонларнинг ухлаши қийин бўлади, ухласа хам уйқуси чуқур бўлмайди. Ёғли овқатдан жиғилдон қайнаши ва ошқозон билан боғлиқ муаммолари юзага келади. Агар ёғли овқатдан воз кеча олмасангиз уларни ётишдан 3 соат илгари тановул қилинг.
Алкогол
Алкоголь тез уйқу циклига ёмон таъсир этади. Айнан шу циклда инсон туш кўриб, кучлари тикланади. Алкоголни узоқ вақт қабул қилиш суткалик биоритмни бузиб, уйқусизликка олиб келади.
© www.gepamed.uz