ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИНИ КЎТАРИШНИНГ 8 ТА УСУЛИ

ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИНИ КЎТАРИШНИНГ 8 ТА УСУЛИ

ТЕСТОСТЕРОН – эркакларнинг асосий гормони хисобланиб, айнан у эркакларнинг ташқи қиёфаси ва хулқидаги «мардлиги» ни таъминлайди. Бақувват тана тузилиши, ўзига ва ўз харакатларига ишонч, хар қандай (хатто ностандарт) холатларда фикрлаш тезлиги тестостерон хисобига амалга оширилади.
30 ёшдан эркакларда тестостерон миқдори аста-секин пасайиб боради. Бунинг оқибатини ёзишнинг хожати йўқ, хар ким гап нима хақида кетаётганини билади.

Тестостеронни кўтаришнинг  эффектив медикаментоз турлари мавжуд, аммо бу тегишли мутахассислар томонидан амалга оширилиши лозим. Қуйида тестостерон миқдорини ушлаб туриш ва кўтаришни профилактик усуллари хақида гапирилади.

1. Ортиқча вазндан қутулиш.
Статистикани кўрсатишича эркакларнинг вазни қанча юқори бўлса тестостерон миқдори шунча кам бўлади. Ортиқча вазндан халос бўлиш нафақат тестостерон миқдорини ортиши, балки организмнинг умумий холатига хам фойдали таъсир этади. Озиш усуллари хақида юзлаб қўлланма ва услублар мавжуд. Аммо барча усулларнинг стратегияси бир хил: камроқ ширинлик ейиш+калорияларни назорат қилиш+жисмоний фаоллик.  


2. Интенсив машқлар ва вақти-вақти билан оч қолиш.
Қисқа интенсив жисмоний машғулотлар қилиш ва даврий равишда оч қолишни бирга қўллаш тестостерон миқдорини тушишини олдини олиб, кўтарилишига сабаб бўлади. Бунда очлик даври узоқ вақт ва ўта тез-тез бўлмаслиги керак.
Бу икки усулни қўллаш яхши эффект бериб, бонус сифатида эркаклар келишган, хушбичим гавда эгаси бўлишади.



3. Организмда рух миқдорини назорат қилиш.
Организмда рух микроэлементи миқдорини тўлдиришнинг энг яхши усули – тўғри овқатланиш хисобланиб, оқсилга бой, гўшт, балиқ, сут, пишлоқ, табиий йогурт, қатиқ, дуккакли махсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак.
Поливитаминлар ва цинк тутувчи сунъий қўшимчаларни қўллаганда суткалик меёрларини инобатга олиш лозим. Тавсия этиладиган кунлик норма 11 мг бўлса, энг юқори чегараси 25 мг ни ташкил этади.



4. Жисмоний куч машқлари
Оддий интенсив фаолликдан ташқари тестостероннинг ажралишини стимулловчи энг катта омил – жисмоний куч машқлари хисобланади. Куч машқларини мунтазам бажариш, имкон қадар оғир массали тошларни кўтариш, машқларнинг бир хиллигидан қочиш тесстостеронни ортишини кафолатлайди.



5. Витамин D
Витамин D ва бу витаминни тутувчи биологик фаол қўшимчаларни қабул қилиш ортиқча вазнли инсонларда хам тестостерон миқдорини ортишига сабаб бўлади. D витаминини кунлик меёрий дозасини организмда синтезланиши учун офтобли хавода 4-5 соат бўлиш кифоя қилади. Катталар учун суткалик норма 600 ME ни ташкил этади.



6. Стрессни камайтириш
Организмда кучли стресс натижасида кортизол ажралиб чиқиб, у тестостерон гормони таъсирини блоклайди. Хроник стресс ва депрессив холатлар эса унинг ажралиб чиқишига хам салбий таъсир этиши мумкин.



7. Овқатланиш рационидан қандни олиб ташланг.
Конда қанд миқдорини ортиши тестостеронни камайишига олиб келади. Ундан ташқари ортиқча ширинлик семиришга ва ўз навбатида яна тестостеронни камайишига сабаб булади. Текширишлар кўрсатишича Америкада хар бир инсон кунига ўртача 12 чой қошиқ шакар истеъмол қилиб, бу хаёти мобайнида 2 тоннани ташкил этади. Макарон махсулотлари, булочкалар, пиццаларни хам тез углеводлар тутишини эсдан чиқармаслик лозим.



8. Соғлом ёғларни истеъмол қилинг.
Тестостеронни организмда нормал синтезланиши учун «соғлом – тўйинган ёғлар» талаб этилади. Бу ёғлар организмга ўсимлик табиатли ва хайвон ёғлари манбаларидан тушиши мумкин.



© www.gepamed.uz