ИНСОННИНГ БОШ МИЯСИ ХАҚИДА ЯНГИ ФАКТЛАР.

ИНСОННИНГ БОШ МИЯСИ ХАҚИДА ЯНГИ ФАКТЛАР.

Инсоннинг бош мияси – энг мураккаб, халигача тўла ўрганилмаган ва дунёни ўрганишдаги ижодий жихатидан қобилиятли тизимдир. Қуйида биологлар, нейрофизиологлар ва психологларнинг сўнгги тадқиқотлари натижасида олинган бир қатор қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

1. Инсоннинг қисқа муддатли хотираси бир вақтнинг ўзида фақат 7 та объектни эслаб қолиши мумкин.
Инсонлар хотиранинг учта шаклига эга: сенсор, узоқ муддатли ва қисқа муддатли. Узоқ муддатли хотира компьютернинг қаттиқ хотирасига ўхшаб, қисқа муддатли хотира эса - кичикроқ сақловчи хотира ускунаси каби ишлайди. Қисқа муддатли хотира бош мияда бир вақтнинг ўзида 5 тадан 9 тага (ўртача 7 та) маълумотни сақлаб қола олади. Аммо махсус ақлий машқлар бажариш орқали бу кўрсаткични 10 ва ундан ортиқроқ натижага олиб чиқиш имкони мавжуд. Шу сабабли телефон рақамлари 7 та сонли қилиб белгиланган.



2. Шартрез – энг кўринувчи ранг.
Сариқ-яшил ранг яъни шартрез, (французча chartreuse, кўк олма рангини эслатади) инсон қабул қила оладиган ранг спектрининг ўртасида жойлашади. Инсон кўзи фақат учта ранг: кўк, яшил, қизил рангларни кўра оладиган рецепторларни тутади. Аммо бош мия ранглар хақида маълумот эмас, балки оқиш ва тўқ ранглар фарқи хамда, ранглар жилоси орасидаги фарқ хақида ахборотни қабул қилади. Натижада бош мия рецепторлари учун айнан шартрез рангини осонроқ кўра олади. Айтиб ўтиш керак бу ранг психологлар, экстрасенслар, рассомлар томонидан тинчлантирувчи ва энг сезиларли ранг сифатида кўп ишлатилади.
 


3. Инсоннинг тасаввури (шаклланиб улгурмаган онги) ўзидан ақллироқ.
Немис олимлари ўтказган тадқиқотда: биринчи гурухдаги инсонларга мураккаб бир расм намойиш қилиниб, уларга зудлик билан тадқиқотчилар нимани назарда тутгани расмда кўрсатиш талаб этилган. Шу вазифа иккинчи гурухдаги текширилувчиларга кўрсатилиб, аввал яхшилаб ўйлаб олиш кейин расмдаги керакли секторни кўрсатиш сўралган. Натижалар кўрсатишича иккинчи гурухдаги текширилувчилар бу вазифани тўғри бажара олишмаган, яъни бошланғич холда пайдо бўлган тасаввур ақлдан устунроқ бўлган.



4. Бош миянинг доимий фаолиятда бўлиши унинг касалланишини олдини олади.
Бош миянинг тинимсиз ишлаб туриши – Альцгеймер синдромини олдини олади. Бошқача айганча ақлий фаоллик бош мияда қўшимча нейронларни пайдо бўлиши ва уларнинг касалланган нерв тўқималари ўрнини эгаллаши ва компенсациялаши исботланган. Хулоса қилиб айтганда бирон-бир нарсани ўрганиш, ноанъавий фаолият тури билан шуғулланиш ёки тил ўрганиш бош мияни ривожлантиришнинг энг яхши йўли хисобланади. Шунингдек бош мия фаолиятига ўзингиздан ақлий салохияти юқорироқ бўлган инсонлар билан мулоқот қилиш фойдали таъсир этади.    



5. Инсон мияси ўз соясини тананинг жисмоний давоми сифатида қабул қилади.
Бош мия тананинг макондаги холатини унинг ташқи мухит билан ўзаро таъсирини аниқлаш жараёнида нафақат оёқ-қўллар, балки инсон соясидан келаётган имо-ишораларни хам қабул қилади. Тушаётган соя бош мияга тананинг бошқа буюмларга нисбатан холати хақида қўшимча маълумотлар бериб, худди унинг давоми кўринишида хис қилинади.


© www.gepamed.uz