ПРОБИОТИКЛАР ХАҚИДА ҚАРАМА-ҚАРШИ ФИКРЛАР.

ПРОБИОТИКЛАР ХАҚИДА ҚАРАМА-ҚАРШИ ФИКРЛАР.

Пробиотиклар тутувчи махсулот ва дори препаратлари хозирда анча русм (мода) бўлган. Аммо савол туғилади қайси бири афзал: ўз ичагингдаги кучсизланган бактерияларни боқишми, ёки соғлом лекин ёт бўлган бактериялар билан бойитишми?  

Пробиотиклар – тирик микроорганизмлар бўлиб, ичакка тушгач етишмаётган хусусий фойдали микрофлорани ўрнини тўлдиради. Пробиотиклар сифатида бифидобактериялар ва лактобактериялар штаммлари қўлланилади.  


Кўпчиликка маълум ичакларда нафақат «ёмон», балки «яхши» микроорганизмлар хам яшайди. Улар доимо бир-бирини мувозанатга келтириб туради, яъни ёмонлари токсин ажратса- яхшилари уларни нейтраллайди ва зарарли бактерияларни кўпайиб кетмаслик учун махсус кислоталарни ажратади. Ушбу мувозанатни ушлаб турилиши – ичак микрофлорасини бир хилдалигини кафолатлайди.

Тасаввур қилиб кўринг, инсон доимо пробиотик препаратлар ичиб, фойдали бактерияларга бой махсулотларни истеъмол қилади. Рекламаларга ишонсак, пробиотиклар ошқозонни четлаб ўтиб, ичаккача етиб боради ва у ердаги шиллиқ қаватга ўрнашиб олади.


Энди эса пробиотикларнинг камчиликлари хақида гапирсак. Фойдали микроорганизмлар кўзланган нуқтага доимо хам етиб кела олмайди. «Йўлда» уларнинг бир қисми ошқозон ширасининг кислотали мухити таъсирида ва ўн икки бармоқли ичакдаги ўт суюқлиги таъсирида ўлади. Қолганлари эса антибиотиклар ва микробга қарши препаратлар хужумига учрайди.

Дисбактериозда ичак микрофлораси балансини йогурт ёки сут қатиқ махсулотлари билан тиклашнинг имкони бўлмайди – пробиотиклар ичишга тўғри келади. Уларни узоқ вақт ва маълум бир схема бўйича қабул қилиш керак. Бунинг учун пробиотиклар хақида маълум бир тушунчага эга бўлиш керак. Дори препаратини штамлари ва дозасини тўғри танлаш керак бўлади. Акс холда эса даволашнинг эффекти етарли бўлмайди.


© www.gepamed.uz