Сизнинг зарарли одатларингиз борми?. Ха десак адашмаган бўламиз. Қуйида биз зарарли деб хисоблаган 10 одат хақида сўз юритамиз ва имкон қадар улардан қутулишингизни сўраб қоламиз.
1. Стрессни овқат билан енгиш.
Муаммоларни тўғри бахолаш ва уларни хал қилишга соғлом ёндошиш ўрнига кўпчилик инсонлар аламини овқатдан олади. Кейин эса музлатгичдаги икки хафтага етарли захира қайга йўқолганини билмай хайрон бўлишади. Овқатни бундай «ғажиб ташлаш»нинг очлик хисси билан умуман алоқаси йўқ ва муаммодан бу йўсинда қочиш фойда келтирмайди.
2. Тирноқларни ғажиш
Тирноқларни ғажиш нафақат гигиеник қоидаларга тўғри келмайди, балки атрофингиздаги инсонларни Сизга бўлган муносабатига хам салбий таъсир этади. Ундан ташқари бу одат бир қатор касалликларни келтириб чиқаради. Бу одати бор инсонларнинг тирноқлари деформацияланиб, ташқи кўриниши ёқимсиз бўлади. Сизни тирноқларни ғажишга сабаб бўлаётган омилни топишга харакат қилинг ва бу одатингизни югуриш ёки мусиқа эшитиш билан алмаштиринг.
3. Сиз тўғрингизда номаъқул сўзлар айтадиган скептикларни тинглаш
Хаар кимнинг хам «сенинг қўлингдан хеч нима келмайди» қабилида фикр юритувчи «танишлари» бўлади. Айнан шу каби инсонлардан узоқроқ юришга ва уларнинг сўзларини тингламасликни маслахат берамиз. Аксинча Сизга хар томонлама кўмак берувчи ва ўринли танқид қилувчи дўстлар ёнида юришни тавсия этамиз.
4. Сизни қадрламайдиган инсонлар билан бирга вақт ўтказиш.
Сизга бефарқ бўлган одамларга ёқишга харакат қиламан деб куч сарфламанг. Бундай инсонлар билан алоқаларни узинг, улар Сизга, ва ўзингизга бўлган муносабатингизга зарар етказади.
5. Телевизор ва ижтимоий тармоқлар қулига айланиш.
Интернет бинога келгач телевизорга «боғлиқликдан» аста-секин қутулиш имкони пайдо бўла бошлади. Аммо сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар инсон хаётини кўп қисмини «еб қўймоқда». Сизнинг фикрингизча виртуал дўстларингизга кам вақт сарфлаётган бўлсангиз хам, имкон қадар бу вақтни янада қисқартиришга харакат қилинг, атрофингиздаги реал хаётга эътибор қаратинг.
6. Кеч қолиш
Кеч қолиш бошқа одамларга бўлган хурматсизлик ва уларнинг вақтини «ўғирлаш» хисобланади. Пунктуал бўлинг, белгиланган жойга ўз вақтида, имкон бўлса 15 дакиқа эртароқ етиб боринг ва бирон бир нарса билан машғул бўлинг. Хозирда смартфонлар билан вақт ўтказиш борасида хеч қандай муаммо туғилмайди.
7. Кераксиз муносабатларни ушлаб туриш
Вақт чегараланган ресурс. Ўз вақтингизни Сизга хеч қандай манфаат келтирмайдиган инсонларга сарфламанг. Бундай муносабатлардан қутулинг.
8. Хамма ишни охирги дақиқага қолдириш.
Бу гап кўп маънода имтихони «бурнини тагида турган» талабаларга тааллуқли. Ортиқча стресс фойда келтирмайди. Ўз вазифаларингизни режалаштиришга ўрганинг, уларни бир неча қисмга ажратинг ва ўз вақтида бажаринг. Шундагина қанчалик бўш вақтингиз борлигига амин бўласиз.
9. Хар бир ишда ёмон нарсани кўриш.
Омад хар доим хам кулиб боқмайди. Аммо хар қандай «кўргуликда» хам хикмат қидиринг. Хар бир шундай холатда камида 3 та фойдали томонини топинг. Танқид қилиш ва фикрингизни ёмон хаёлларга йўналтириш яхшилик билан тугамайди.
10. Чекиш ва алкогол ичиш.
Чекиш ва ичкиликнинг зарарлари хақида кўп айтилади. Биз фақат бу зарарли одатлар оқибатида ривожланадиган касалликлар рўйхатини келтириб ўтамиз холос. Уларни ёдда тутинг: 1. Координациялар ва нейрон боғламларни бузилиши. 2. аритмия, юрак хуружлари, қон босимини ортиши. 3. Гепатит, жигар фибрози ва циррози. 4. Саратон. 5. Импотенция...
© www.gepamed.uz
