КОНТРАЦЕПЦИЯ ТУРЛАРИ - 2.

КОНТРАЦЕПЦИЯ ТУРЛАРИ - 2.

Хар йили дунёда 16,7 миллионга яқин исталмаган хомиладорлик қайд қилинади. Уларнинг 90% и (125 миллионтаси) хомиладорликни турли йўллар билан тўхтатиш (аборт) билан тугалланади. Замонавий контрацепция усулларидан тўғри фойдаланилганда, бунинг олдини имкони мавжуд эди. Қизиқарли жойи шундаки 21 аср бўлишига қарамасдан кўпчилик жуфтликлар ёки контрацепция усулларини инкор қилади, ёки улардан нотўғри фойдаланади. Кўпчилик аёллар эса контрацепциянинг ножўя таъсирларидан қўрққан холда турли бахоналар қидиради. Қуйида энг оммавий контрацепция усулларини қандай ишлаши хақида фикримизни давом эттирамиз.  


БАЧАДОН ИЧИ СПИРАЛЛАРИ – кенг қўлланилиб, уларни исталган пайтда олиб ташлаш ва яна қайта хомиладор бўлиш имкони мавжуд. Амалиётда асоратлар олдини олиш мақсадида туғмаган ва 25 ёшгача аёлларга спирал тавсия этилмайди.

9. МИСЛИ СПИРАЛЛАР – улар бачадонда махаллий асептик яллиғланиш чақириб, тухумхужайрани имплантация бўлишига халақит теради.
Эффективлиги: узоқ вақтга (5 йилгача) қўйилади, юқори эффектив, кундалик хаётга таъсир этмайди.
Камчилиги: хайз кўриш даври чўзилади, номунтазам қонли ажралмалар келиши мумкин, фақат гинекологлар томонидан жойлаштирилади.   



10. ГОРМОНЛИ СПИРАЛЛАР – бунда оддий спираллар таркибига гормон дозалари қўшилади.
Эффективлиги: ўта юқори, узоқ вақт сақлайди.
Камчилиги: нархи қиммат, спирал бачадон ичида пастроқ жойлашганда хомиладорлик ривожланиши мумкин.



11. КАЛЕНДАРЬ УСУЛИ
– бу тахминий овуляция кунини хисоблаш ва шу кунларда алоқа қилмасликдан иборат.
Эффективлиги: кам, овуляция кунини аниқ хисоблаб чиқишнинг имкони йўқ. Аммо бошқа харажатлар талаб этмайди, календарь ва биринчи хайз кунини эслаб қолиш кифоя.
Камчилиги: бу усул хайз цикли мунтазам келувчи аёллар учун бўлиб, шунда хам стресс ёки дори препаратлари хайз циклига таъсир этиши мумкин.



12. БАЗАЛ ХАРОРАТНИ ЎЛЧАШ – бу метод хам календарь усулига ўхшаб, унга қўшимча ректал ёки вагинал хароратини ўлчашдан иборат. Усулнинг мохияти овуляция кунлари базал хароратнинг сезиларли даражада ортиши билан характерланади.
Эффективлиги: ўртача, календарь ва градусник талаб этилади.
Камчилиги: доимий равишда эрталаб уйғониб, ўрнидан қўзғалмасдан хароратни ўлчаб туриш керак бўлади.  



СТЕРИЛИЗАЦИЯ  - жаррохлик усули бўлиб, ундан сўнг табиий йўл билан хомиладор бўлиш имкони қолмайди. Айрим давлатларда (масалан Россияда) стерилизация фақат 35 ёшдан ортган ва иккита фарзанди бор аёлларгагина ўтказилади.

13. АЁЛЛАРНИ СТЕРИЛЛАШ
– ташрих пайтида бачадон найлари боғланиб, кесилади. Шунинг учун тухум хужайранинг бачадонга тушиши имкони булмайди.
Эффективлиги: юқори эффектив, хаётини охиригача контрацепция.
Камчилиги: жаррохлик ташрихи ўтказиш талаб этилади, кейинча хомиладорлик фақат ЭКО орқали амалга оширилади.



14. ЭРКАКЛАРНИ СТЕРИЛЛАШ – жаррохлик жараёнида уруғ йўлларининг бир қисми олиб ташлангани учун сперматозоидлар эякулятга ўта олмайди.
Эффективлиги: юқори эффектив, салбий эффектлари ва қарши кўрсатмалари мавжуд эмас.
Камчилиги: операция талаб этилади, қайтиб фарзанд кўра олмайди.



15. ХАЛҚОНА УСУЛЛАР – лимон ёки шу каби шарбатлар билан пуркаб ювиш қандайдир маънода спермицид таъсир этади.
Эффективлиги: кам.
Камчилиги: яллиғланиш, аллергик реакция ва ёқимсиз холатлар кузатилади.




© www.gepamed.uz