ДАВОСИ ЙЎҚ 10 ТА КАСАЛЛИК.

ДАВОСИ ЙЎҚ 10 ТА КАСАЛЛИК.

Замонавий тиббиётда касалликларни даволаш ва илдизи билан йўқотиш учун кўплаб ишлар қилинганига қарамасдан, халигача давоси топилмаган бир қатор касалликлар мавжуд. Қуйида шуларнинг кўп учрайдиган 10 таси келтирилади.

1. Эбола геморрагик иситмаси
Эбола – кучли иситма, тошмалар ва қон кетиш билан характерланувчи, 50-90 холатларда ўлим билан якунланувчи касаллик хисобланади. Касаллик номи марказий Африканинг Эбола дарёси шарафига берилган бўлиб, бу касаллик 1976 йили шу ерда аниқланган. Эбола вируси инсонларда эпидемия чақирувчи флавовируслар гурухидаги ягона касаллик хисобланади. Касаллик тана суюқликлари орқали тарқалиб, қон билан қайт қилиш натижасида беморга қараган инсонларга юқиши мумкин.
 
2. Полиомиелит
Асаб тизимининг ўткир вирусли инфекцион касаллиги бўлиб, асосан 5 ёшгача болаларда орқа мия нерви параличи билан характерланади. Касаллик юқори иситма, бош оғриғи, кўнгил айниши, чарчаш, оёқ-қўллар, бўйин ёки кўкрак мускуллари спазми ва параличи билан намоён бўлади. Бу белгилар полиомиелит вируси билан зарарланган инсонларнинг 10 фоизида кузатилади. 90 фоиз болаларда хеч қандай белгилар кузатилмайди. Полиовирус билан зарарланган одамлар учун даво йўқ. Хозирда полиомиелитга қарши вакцинация йўлга қўйилгани сабабли касаллик кескин камайган ва Африка ёки жанубий Осиёнинг айрим мамлакатларида эндемик холда учрайди холос.  

3. Қизил волчанка
Аутоиммун касаллик бўлиб, тананинг турли қисмларини хроник яллиғланиши билан характерланади. Унинг учта тури фарқланади: 1. Дискоид волчанка – фақат терини зарарлайди, юз ва бўйин қисмидаги тошмалар ёки кепакланишлар билан намоён бўлади; 2. Тизимли қизил волчанка – кенг тарқалган шакли бўлиб, хам тери, хам ички аъзоларни хам зарарлайди. Айниқса: тери, буйраклар, юрак, бўғимлар, ошқозон ичак йўллари, мия ва сероз пардалар зарарланади. 3. Доривор волчанка.  

4. Грипп
Нафас йўлларини ўткир вирусли инфекцияси бўлиб, юқори температура, жунжикиш, умумий холсизлик, бош ва бўғимларни оғриши билан кечади. Грипп вирусининг бир нечта штаммлари борлиги учун хар бирига вакцина яратишнинг имкони йўқ. Уларнинг даврий равишда йирик эволюцион ўзгаришларга учраб янги подтиплари пайдо бўлиб тургани учун бирига хосил бўлган турғун иммунитет иккинчисидан химоялай олмайди.  

5. Кройтфельдт-Якоб касалиги
Марказий нерв тизимини дегенератив касаллиги бўлиб, кам учрайди ва асосан 40-70 ёшли ахолини зарарлайди. Касаллик номаълум рухий ва хулқий ўзгаришлар, деменция, кўришни бузилиши билан намоён бўлади. Ушбу касалликда бош мияда ғовакли ўзгаришлар кузатилиб, нейронлар тузилиши бузилади.   

6. Диабет
Углеводлар алмашинувини бузилиши билан характераниб, организмда инсулин ажралиб чиқарилишини бузилиши ва қонда қанд миқдорини мувозанатини бошқарувсиз қолиши билан намоён бўлади. 2 та тури бор.
1-тип, инсулинбоғлиқ тип – болаларда кўп учраб, организм инсулинни умуман ишлаб чиқармайди, инсулин гормони инъекцияси талаб этилади.
2- тип, инсулинбоғлиқ бўлмаган тип – 40 ёшдан кейин кузатилиб, ошқозон ости безида инсулин ишлаб чиқарилиши камаяди, беморлар қондаги қанд миқдорини, махсус пархез, машқлар ва инсулин препаратлари ёрдамида назорат қилиши мумкин.

7. ОИТС (ВИЧ)
Орттирилган иммун танқислиги синдроми иммун тизимини зарарланиши билан кечади ва беморлар инфекцияга, ёмон сифатли ўсмаларга мойил бўлиб, ўлим билан якунланади. Бирлашган миллатлар ташкилоти маълумотларига қараганда ер шарида ВИЧ билан зарарланган 40 миллионта бемор мавжуд, хар йили уларга 5 миллионта қўшилиб, улардан 3 миллионтаси ўлади.

8. Астма
Бронхиал астма – нафас йўлларини хроник касаллиги бўлиб, яллиғланган нафас йўлларини торайиши натижасида хансираш, бўғилиш, йўтал ва кўкрак қисиши билан кечади. Аллергик фон кучайиб, чанг, хайвонлар юнглари, ифлос хаво, тамаки тутуни, дори воситалари, оби-хаво таъсирида астматик хуружлар кузатилиши мумкин. Касаллик 50 фоиз холларда 10 ёшгача, асосан ўғил болаларда учрайди. Болаларда учрайдиган астма ирсий узатилган хисобланади
   
9. Саратон
Саратон (рак) организмда анормал хужайраларнинг назоратсиз ўсиб кетиши билан характерланади. Ривожланган давлатларда хар учта инсондан биттасида саратон кузатилиб, инсон ўлими асосий сабабчиси хисобланади. Замонавий тиббиётнинг ютуқлари: ўз вақтида ташхислаш, радикал жаррохлик усуллари, нурли терапия ва химиятерапия натижасида саратондан ўлиш холатларини нисбатан камайтиришга эришилди.

10. Шамоллаш
Тумов – юқори нафас йўлларида бошланиб, пастга тарқаладиган, кўз ва ўрта қулоқда иккиламчи инфекция келтириб чиқарувчи вирусли касаллик хисобланади. Тумовни 100 га яқин вирус чақириши мумкин: грипп, парагрипп, респиратор синтициал вирус, реовирус ва хаказо. Энг кўп учрайдиган инфекция – риновируслар хисобланади. Хозиргача касалликни давомийлигини қисқартириш учун дори воситалари топилмаган, мавжуд препаратлар эса симптомларни енгиллатишга қаратилган.
 

© www.gepamed.uz