ИНСОН ОРГАНИЗМИ ВА УНИНГ СИГНАЛЛАРИ - 1.

ИНСОН ОРГАНИЗМИ ВА УНИНГ СИГНАЛЛАРИ - 1.

Врачларнинг таъкидлашича одам организмида «бирданига» хеч нима содир бўлмайди. Эрталабки қиёфангизда кузатиладиган энг эътиборсиз хисоблаган ўзгаришлар хам организмингизда қандайдир муаммо пайдо бўлганини англатади. Организмда рўй бериши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар хақидаги ташвишли сигналларни ўз танангизнинг очиқ қисмларини текшириш орқали аниқлашнинг имкони мавжуд.
 
Лабларнинг ёрилиши.

Оғиз бурчакларини бичилиши, лабларни ёрилиши, диққат-эътиборни пасайиши, сочларни тўкилиши – организмда В2 витамини (рибофлавин) ни камайишидан дарак беради. Бу белгилар сут махсулотлари, тухум, арахис, шафтоли, сўя, нок, помидор ва гулкарам истеъмол қилинса йўқолади.



Тилдаги оқ караш.

Бу узоқ вақт очиққанлик ёки шамоллаганлик белгиси хисобланади. Оқ караш фонида тилнинг четларни қизариши – гастрит белгиси. Тилдаги оқиш-кулранг караш – ошқозон ичак йўллари патологияси хақида маълумот берса, бунга лабларни шиши ва тери қуруқшашини қўшилиши темир етишмовчилигини билдиради. Бундай пайтларда даво чоралари: чой ва кофе истеъмол қилишни таъқиқлаш, петрушка, жигар, балиқ махсулотлари, олма ва цитрус меваларни кўпроқ истеъмол қилишдан иборат.
 


Оғиз қуруши.

Кўп холларда оғиз қуриши стресс ёки хафагарчиик холатига нормал реакция хисоблансада унинг узоқ вақт давом этиши организмда В3 витамини (никотин кислотаси) ни камайишини билдиради. Бу витамин парранда гўштида, ёнғоқда, қўй гўштида, буғдойда кўп. Айрим холларда оғиз қуриши сўлак безларини яллиғланиши ва қандли диабетнинг илк белгилари хисобланади.



Оғизни хидланиши.

Агарда у бир кун олдинги зиёфат ёки тишни ювмасликка боғлиқ бўлмаса, қонда қанд миқдорини текширтириб кўринг (диабет), жигарни ультратовушли усулда текширтиринг (цирроз), хроник бронхитни даволанг (чирик хид) ёки буйрак тахлилларини топширинг (аммиак хиди).



Терини кепакланиши.

Теридаги тангасимон кепакланиш А ва В2 витамини етишмовчилиги хисобланиб, тўлақонли овқатланиш терини нормага келтиради.  Агарда кепакланиш кучли қичишиш билан келса – замбуруғли касалликларни, теридаги кўкиш доғлар енгил босиш таъсирида хам вужудга келса – жигар ва қон ивитиш тизимидаги муаммоларни, қовоқларни шиши, терини музлаши ва оқаришида – буйрак патологиясини инкор этиш керак.



Кўзларнинг ёрқин чироқ нурига оғриқли сезгирлиги.

Алкогол ва тамакини дозаси ортиб кетганини англатади. Шунингдек бу белги поллиноз – гулларга аллергияда ёки А витамини етишмовчилигида кузатилади. Бу холат пишлоқ, сабзи ва помидорни кўпроқ ейилса йуқолади.



Лимфа тугунларини катталашуви.
Организмда яллиғланиш жараёнини кетаётганини белгиси – лимфа тугунларини катталашуви бўлиб, у оддий шамоллашдан тортиб, врачлар аралашуви талаб қиладиган даржагача бўлиши мумкин.



Сийдик рангини тўқариши.
Кўп холларда сийдик организмга суюқликнинг кам тушаётганини англатади. Агарда бу белгига юқори иситма, бўшашиш ва иштахасизлик қўшилса – буйрак яллиғланишини, тери ва шиллиқ қаватларни сарғайиши ва ахлатнинг оқариши қўшилса – жигар шамоллаганини англатади.



Буруннинг тез-тез қонаши.
Мунтазам равишда қон босимини ўлчаб туриш лозим. Агар у ошган бўлса бурун қонаши сабаби маълум ва гипертонияни даволаш лозим. Агар қон босими меёрда бўлса демак бу организмда витамин К камайганини англатади ва тезлик билан карам, исмалоқ ёки қичитқи ўтдан тайёрланган шўрвага ўтиш тавсия этилади. Қоннинг ивиш даражасини текширтириб қўйиш хам мақсадга мувофиқ хисобланади.



Кўп терлаш.
Кўп терлаш безовта қилса - буқоқ безини текширтиринг. Кечки пайт терлаш – асабий зўриқиш белгиси.



Жарохатларни секин битиши.
Жарохатлар битишини қийинлашуви организмда рух микроэлементи етишмовчилигини билдириб, денгиз махсулотлари ва дуккакли махсулотларни истеъмол қилиш бу муаммоларни бартараф этади. Шунингдек, қондаги қанд миқдорини хам текширтириб қўйишни унутманг.



© www.gepamed.uz