ЛАБЛАР НИМАГА ЁРИЛАДИ ВА БУНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ЛАБЛАР НИМАГА ЁРИЛАДИ ВА БУНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Инсон лабларининг териси юпқа, ёғ ва тер безлари тутмаслигига қарамасдан, қон томирлари ва нерв охирлари кўп жойлашган. Шу сабабли лаблар ўта сезгир хисобланади. Қуйида лабларнинг ёрилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омиллар келтирилади:

Совуқ
Кўчанинг совуқ хавоси лаблардаги қон томирларни кескин торайиши ва озиқланишини бузиши натижасида юза қаватларини ёрилишига сабаб бўлади. Бундай пайтларда оғизни юмиб, махсус косметикани қўлламаслик лаблар терисининг барча қаватларини зарарланиши, уларни қуриши ва нозик бўлиб қолишига олиб келади.   


Иссиқ
Иссиқ хаво қон томирларни торайтирмасада, организмни умумий сувсизланишига олиб келади. Ташналик хиссиёти эса биринчи ўринда оғизда, томоқда ва лабларда сезилади. Намликни етишмаслиги нозик лаблар терисини қуриши ва ёрилишига олиб келади.


Лабларни ялаш одати
Сўлакнинг қуриши лабларнинг табиий намлигини йўқолишига олиб келади. Бу эса лабларни ёрилишини кучайтиради. Турли стресслар натижасида лабларини тишлаш ва ялаш одати бор инсонларда уларнинг ёрилиши янада кўпроқ учрайди.


Аллергия
Айрим махсулотларни истеъмол қилиш оғиз бўшлиғида аллергик холатга олиб келади. Бундай орал аллергия натижасида лаблар хам зарарланиши кузатилади.


Хавфли овқат
Айрим овқатлар борки аллергия чақирмаса хам лабларни ташқи кўринишини бузади. Масалан, сиркани кўп миқдорда тутувчи таомлар (салатлар, консервалар), цитрус мевалари (лимон, киви), ўткир зираворлар, тузланган таомлар терини қуритиб, лабларни ёрилишига олиб келади.


Сифатсиз  косметика
Сифатсиз ва муддати ўтган косметика воситалари ёки оддий гигиеник помада хам ўта сезгир лабларга реакция бериши мумкин. Бундай холатларда косметика анжомларини алмаштириш тавия этилади.  


Агрессив пилинг
Тишларни юваётганда қаттиқ тиш чўткасидан ёки скраблардан фойдаланиш лаблардаги ёқимсиз ёриқларга сабаб бўлади.


Инфекциялар
Лабларни зарарлайдиган энг тарқалган инфекция оддий герпес вируси хисобланади. Бактериал инфекция қўшилмаганда бу касаллик енгил кечади. Яна бир, айниқса болаларда кўп учрайдиган инфекция – кандидоз хисобланиб, замбуруғли характерга эга ва оғиз бўшлиғини оқариши (молочницаси) деб аталади. Яллиғланиш кучли ривожланганда, лаблар қизариб, яллиғланганда, лаблар қуриб, ёрилганда ва атрофи оқ караш билан қопланганда врачга албатта учраш лозим. Инфекцияни йўқотмагунча ёриқлар йўқолмайди.

Оғиз бурчаклари бичилиши қайдан пайдо бўлади?
Оғиз бурчакларини бичилиши кучли оғриқ билан кечиб, узоқ вақт тузалмайди ва оғизни бемалол очишга халақит беради. Унинг ривожланишини асосий сабаблари:
1.    Хроник касалликлар: қандли диабет, тери касалликлари.
2.    Витамин А ёки B2 ва Темир етишмовчилиги.
3.    Намлик. Жағ тишларини юмилиши (прикус) нинг нотўғрилиги лаблар бурчакларини сўлак хисобига доимий намлиги ва ёрилишига олиб келади. Бундай пайтларда стоматолог консультациясини олиш талаб этилади.


Ёрилган лабларни уй шароитида даволаш
Лаблар ёрилиб, дағаллашганда айрим ёқимсиз белгиларни камайтириш учун  алохида парвариш талаб этади.  
Биринчидан, лаблардаги ажралаётган тангачаларни узиб олиш уларнинг терисини янада зарарланишига олиб келади.
Иккинчидан, махсус бальзам ёки помадалар ёрдамида лабларни намлаб туриш керак.
Учинчидан, иложи борича мум ёки вазелин асосидаги табиий воситаларни қўллаш керак.

Ёрилган лабларга нима суртиш мумкин.

Ўзингизга мос бальзам топа олмаганингизда табиий асал хам яхши ёрдам беради. Уни кечки пайт ётиш олдидан суртиш ва имкон қадар ялаб олмаслик талаб этилади.  
Асалга аллергиянгиз бўлса, какао, бодом, облепиха, шиповник, календула мойларини суртиш мумкин. Улар намликни ушлаб туради ва ёриқларни битишини тезлатади.

Лаблар ёрилишини профилактикаси

1.    Оғиз қуриши билан сув ёки чой ичиш.
2.    Хонани намлатувчи воситалардан фойдаланиш.
3.    Лабларга қуёшга қарши УФ-фильтрли крем ёки помада суртиш.
4.    Лабларни совуқдан гигиеник ёғли помада ёки вазелин ёрдамида химоя қилиш.
5.    Совуқ қиш хавоси, ёмғир-қор ёққанда, шамол пайтида оғизни шарф билан беркитиш.
6.    Сифатли косметикадан фойдаланиш.
7.    Оғиз бўшлиғини таъсирловчи махсулотларни қабул қилмаслик.


© www.gepamed.uz