НИМАНИ ЧИРОЙЛИ, НИМАНИ ХУНУК БАХОЛАШНИ БОШ МИЯ ҚАНДАЙ АЖРАТАДИ?

НИМАНИ ЧИРОЙЛИ, НИМАНИ ХУНУК БАХОЛАШНИ БОШ МИЯ ҚАНДАЙ АЖРАТАДИ?

Одатда бу саволга кўпчилик мантиқий томондан жавоб беришга уринишади. Аммо сўммо сўнгги йилларда олимлар гўзалликка эволюцион психология ва нейробиология нуқтаи назаридан қарайдиган бўлиб қолишган. Диққат-эътибор ва нейроэтика йўналишида мутахассислашган нейробиолог Анджан Чаттерджи (Anjan Chatterjee) нинг илмий изланишларидан қуйидаги маълумотларни  келтирамиз.

Гўзаллик хақидаги тушунчаларимизга  таъсир қиладиган параметрлар:
Гўзаллик хақидаги тасаввурлар субъектив бўлишига қарамасдан, кимнингдир юзи бизга чиройли кўриниш-кўринмаслиги бир қатор параметрлар, яъни: умумийлаштириш, симметрия ва гормонларга боғлиқ. Уларнинг хар бирини батафсил кўриб чиқамиз.
•    Умумийлаштириш. Ўртачалаштирилган қиёфалар гурухнинг асосий белгиларини акс эттиради. Аралаш ирқ вакиллари кўркамроқ, жозибалироқ хисобланиб, бу улардаги генетик йиғиндини турли-туманлиги ва ташқи мухитга мослаша олиши хусусияти билан тушунтирилади.
•    Симметрия. Симметрик юз тузилишига эга бўлган инсонлар ассимметрик инсонларга нисбатан истаралироқ хисобланади. Асимметрия одатда ривожланиш нуқсони билан тушунтирилади. Асимметрия инсонлар, ўсимликлар ёки хайвонларда паразитар инфекциялар хисобига ривожланиши хам мумкин. Симметрия эса саломатлик индикатори деб бахоланади.  
•    Гормонлар. Эстроген ва тестостерон юз қиёфасини шаклланишига кескин таъсир этади. Қолаверса аниқ бир физик характеристикаларни афзал кўриш хар ким учун ихтиёрий хисобланади. Юз тузилишидаги айрим белгилар ирсият томонидан узатилиши ва репродуктив устунликка боғлиқ бўлсада вақт ўтиши билан у барча гурухлар учун умумий бўлиб қолади.  



Гўзалликни фарқлашда бош миянинг қайси қисмлари қатнашади?
Чиройли инсонни кўрганимизда бош мияда нима содир бўлади? Кўркам қиёфалар бош миянинг орқа қисми пўстлоғидаги кўрув сохасини – дуксимон бурмаларини фаоллаштиради. Бу сохада инсонларни таний олиш ва қониқиш марказлари жойлашади. Бошқача айтганда кўрув пўстлоғи қониқиш марказлари билан ўзаро таъсирланиб, бизнинг гўзалликни идрок этишимизни мустахкамлайди.

Инсон онгида «чиройли демак яхши» стереотипии ўрнашиб қолган. Гўзаллик ва эзгуликка жавоб берувчи нейронлар фаоллиги кўпинча ўзаро кесишади. Бундай рефлектор боғлиқлик бир қатор ижтимоий гўзаллик эффектларининг биологик триггери бўлиб хизмат қилади.
 
Масалан, жозибали инсонларни ақллироқ ва ишончлироқ деб хисоблашади. Уларга кўп хақ тўланади ва камроқ жазоланади. Ва аксинч,а юз тузилишида нуқсонлари мавжуд ёки травмалари бор инсонлар рахмсиз, унчалик мехнатсевар ва ақлли эмасдек туюлади. Бу жиноятчи ва ярамас инсонларни бадбашара кўринишда тасвирланганлиги билан тушунтирилади.



Бундай яширин нотўғри фикрлашлар табиатини тушунган холда, биз инсонларни ташқи қиёфси эмас балки муомаласи ва хулқи бўйича бахолайдиган жамиятни тузишга харакат қиламиз.

© www.gepamed.uz