ДОИМИЙ ОВҚАТ ЕЙИШГА БЎЛГАН ХОХИШНИНГ 13 ТА САБАБИ.

ДОИМИЙ ОВҚАТ ЕЙИШГА БЎЛГАН ХОХИШНИНГ 13 ТА САБАБИ.

Баъзан хатто тушлик ёки пешинликдан кейин колбасали бутербродни хохлаб қоласан ёки бир иккита шоколадли қанд егинг келади. Доимий очқашнинг бир қатор сабаблари бўлади:

1. Стресс

Хамма нарсага гормонлар айбдор. Кучли стресс пайтида қонга ажралувчи адреналин очлик хиссини бўғади. Стресс билан хамкадам юрувчи кортизол гормони эса адреналиннинг очликка қарши таъсирини тормозлаб иштахани оширади ва одам овқат егиси келаверади. Кортизол миқдорини қонда аста секин пастлаши нафсни ором олишига сабаб бўлади.

2. Ташналик
Ташналик хам очлик хиссини кучайтириши мумкин. Кўп холларда инсон фарқлай хам билмайди: овқат егиси келяптими, бирор бир суюқлик ичгисими.  Негаки овқатда хам қандайдир миқдорда намлик мавжуд ва ташналик бироз бўлсада қондирилиши мумкин. Бундай пайтларда суюқлик ичиш маслахат берилади. Эхтиёжингиз қониқтирилмаса овқат ейишингиз мумкин. Бу ортиқча тўйиб кетишни ва ўз навбатида семиришни олдини олади.

3. Қонда қанд миқдорининг ортиши

Бирор бир таом десерти сифатида қанд ёки бошқа бирор бир ширинлик истеъмол қилиш қонда глюкоза миқдорини оширади. Уни парчалаш, энергия хосил қилиш ва захираларга юбориш учун ўз навбатида шунча миқдорда инсулин қонга тушади. Углеводларга бой овқатларни кўп истеъмол қилиш – кўп миқдорда инсулин ажралишига сабаб бўлади. Бу эса қонда глюкозани камайиб кетишига ва очлик хисси пайдо бўлишига олиб келади.

4. Диабет
Бу касаллик айнан инсулин билан боғлиқ. Бунда инсон етарлича овқат тановул қилиши мумкин, аммо глюкозани энергияга айланиши бузилади. Негаки диабетда инсулин етишмайди. Қўшимча симптомлар: чанқаш, бўшашиш, кўп кичик хожатга боришдан иборат.

5. Қонда қанд миқдорининг тушиши

Гипогликемия холатини организмда ёқилғи етишмаслиги билан қиёслаш мумкин. Бу холат диабет касаллигида дори воситаларини нотўғри қўллаш, организмга жисмоний зўриқишлар бериш ёки пархезни бузилиши натижасида рационда углеводлар миқдорининг етишмаслигидан ривожланади. Агар овқатланишда муаммо бўлмаса врачга мурожаат қилинг ва очлик хиссига сабаб бўлувчи касалликни аниқланг.
 
6. Хомиладорлик
Айрим пайтларда хомиладорликнинг илк муддатларида бошқа белгилар кузатилмаса хам иштаханинг кучайиши пайдо бўлади. Хомиладорликка гумон бўлса тест орқали текшириш тавсия этилади.

7. Шошилиб овқат ейиш
Овқатни аста-секин истеъмол қилиш, организмнинг тўйганини хис қилиб улгуришига сабаб бўлади. Ошқозонни тўлиши ва қондаги қанд миқдорининг ортиши ва бош мия буни англаши учун вақт керак. Овқатни секинроқ ва узоқроқ чайнанг ва очлик хисси кам бўлади.
 
8. Хидлар ва суръатлар
Доим хам очлик хисси организм эхтиёжларидан келиб чиқмайди. Айрим холларда бирор бир ширин егуликнинг расмини кўриш ёки хидини хис қилиш организмни овқат ейишга ундайди. Маслахатимиз қорнингиз оч бўлса ошхона атрофида камроқ бўлинг ва кулинария сайтларида камроқ ўтиринг.

9. Нотўғри овқатланиш

Битта махсулотдан тайёрланган турли овқатлар хам очлик хиссига турли таъсир этади. Масалан қайнатиб пиширилган картошкали таомдан сўнг организм узоқ вақт тўқ турса, картошка фридан кейин корин тез очади. Маслахатимиз иштахангиз ва овқатни хазм қилиш борасида муаммоингиз бўлмаса зираворларни камроқ истеъмол қилинг.

10. Кайфиятлар
Нафақат стресс оёқларни музлатгич томонга етаклайди. Айрим пайтларда инсон зерикиш, қайғу ва тушкун рухиятни хам овқат билан енгади. Балки хамма гап ёмон кайфиятдадир. Бундай пайтларда ёки психологга мурожаат қилинг, ёки фикр-хаёлингизни чалғитиб ёқимли машғулотлар билан шуғулланишга қаратинг.

11. Буқоқ безини фаолиятини ортиши
Доимо асабларингиз таранг ва иштахангиз карнай юрсаю бунинг сабабини тополмасангиз эндокринологга мурожаат қилинг. Кўп холларда бу холатга буқоқ бези фаолиятининг ортиши – гипертиреоз сабаб бўлиб, даволаш ёки ташрих йўлини қўллаш врач томонидан хал қилинади.  
 
12. Дори воситалари
Айрим дори воситалари иштахани ўзгартиради. Бу ножўя таъсирлар айниқса антидепрессантлар, антипсихотиклар, антигистаминлар ва асосини кортикостероидлар ташкил этувчи гормонал препаратлардан сўнг кузатилади. Медикаментлардан сўнг овқат егингиз келса врачга хабар беринг ва даво курсини тўхтатиб қўйманг.
 
13. Уйқуга тўймаслик
Уйқуни етишмаслиги лептин ва грелин балансини – очлик хиссига жавоб берадиган гормонлар нисбатини бузади. Шу сабабли инсонда доимий ейиш истаги пайдо бўлиб, ёғлироқ ва ширинроқ нарсага тортаверади.

© www.gepamed.uz