ОФИС СИНДРОМИ НИМА?

ОФИС СИНДРОМИ НИМА?

О́фис синдро́ми – бу организмнинг турли аъзо ва тизимларидаги патологик ўзгаришлар билан намоён бўлувчи белгилар йиғиндиси хисобланади. Офис синдроми ишчиларда уларни ўраб турувчи мухит омилларининг таъсири натижасида ривожланади. Бу синдром офис аналитиклари, секретар-референтлар, программистлар ва бошқа перфекционизм билан машғул ишчиларда кузатилади.

 


Офис ишчилари касалликлари қуйидаги клиник белгилар билан намоён бўлади:

1.    Елка, бўйин, ва қўллардаги мускул-бўғим оғриқлари.
2.    Стресс, компьютер ортида узоқ ўтириш, меёрлаштирилмаган иш куни, етарли ухламаслик натижасида ривожланадиган бош оғриғи
3.    Туннель синдроми – «компьютер сичқончаси» синдроми, бу етакчи қўл кафтида парестезия, оғриқ, шиш ва  бўшашиш сезиш хиссидир.
4.    Юрак-қон томир касалликлари (атеросклероз, гипертения, аритмия) нотўғри овқатланиш, кофени кўп истеъмол қилиш, чекиш, кам харакатчанлик, семизлик, ишдаги стресслар хисобига.  
5.    «Қуруқ кўзлар синдроми» кўзларни қизариши ва чарчаши, кўзларни қуриши ва «қум тўлганга» ўхшаши билан характерланади. Сабаби: компьютер ортида кўп ўтириш, аллергенлар, кондиционер остида ўтириш.
6.    Ошқозон ичак тракти касалликлари: гастрит, ошқозон яраси, хроник колит. Сабаблари: нотўғри, номунтазам овқатланиш, кофени суъистемол қилиш, чекиш, стресс холатлари.
7.    Нафас аъзолари касалликлари: бронхиал астма, бронхит, пневмония, шамоллашлар. Сабаблари: офисдаги кондиционер хавоси, кичик хонада кўпчиликнинг ўтириши, чанг ва бошқа аллергенлар.
8.    Геморрой, тўғри ичак ёриқлари, хроник простатит, хроник эндометрит ёки сальпингоофарит. Сабаблари: камхаракатчанлик, узоқ ўтириш.
9.    Семизлик. Сабаби: нотўғри овқатланиш, кам харакат хаёт тарзи, меёрлаштирилмаган иш куни, корпоратив мулоқотларни телефон ва тармоқ чати орқали бажариш.    
10.    Оёқлар веналарини варикоз кенгайиши, тромбофлебит. Сабаблари: кам характчанлик, оёқларни чалкаштириб ўтириш, чекиш.

Сунъий ёритиш, монитор ортида узоқ вақт ўтириш, инсоннинг кўрув тизимига салбий таъсир этади. «Қуруқ кўзлар» синдромидан ташқари кўз ёш безлари фаолиятини бузилиши, цилиар ва кўзни харакатлантирувчи мускулларни зарарланиши натижасида миопия (узоқни кўрмаслик) ёки гиперметропия (яқинни кўрмаслик) ривожланиши мумкин.
Мутахассислар хар икки соатда ўз иш столи устидан 15 дақиқага туриш, кўз учун машқларни бажариш, қўл ва оёқларни бўғимларини чигалини ёзишни тавсия этади.  



Офис синдромини йўқотиш усуллари
•  Кун тартибини ўзгартириш
•  Иш жараёнини оптималлаштириш: хар бир ишчига комфорт мехнат шароитини яратиш,
•  Жараённи хроник турга ўтмаслиги учун дори воситалари қабул қилиш.
•  Симптоматик терапия сифатида оғриқ қолдирувчилар қабул қилиш.
•  Спорт билан шуғулланиш, тоза хавода сайр килиш
•  Иш фаолияти ва турини ўзгартириш.

© www.gepamed.uz