ЭР-ХОТИН ОРАСИДАГИ ИДЕАЛ ФАРҚ ҚАНДАЙ БУЛИШИ КЕРАК?

ЭР-ХОТИН ОРАСИДАГИ ИДЕАЛ ФАРҚ ҚАНДАЙ БУЛИШИ КЕРАК?

Бу асосан Сизнинг жинсингиз, ёшингиз, бўйи-бастингиз ва соғлиғингиз холатига боғлиқ.

Эркаклар ва аёллар қандай ёшдаги фарқни лозим топишади.

OKCupid танишувлар сайти командасининг ўз фойдаланувчилари тарихини тахлил қилиш натижасида аёллар ўз ёшига тенг бўлган ёки икки йил катта ёшдаги эркакларни излаши, эркаклар эса ўз ёшидан қатъий назар 20 ёшлар атрофидаги аёллар билан муносабатлар қуришни исташи аниқланган
Аёлларда ёшлар орасидаги афзал деб хисоблаган фарқ хаёти давомида ўзгармас экан. Эркаклар эса ёши қанчалик улғайган сари шунча катта фарқли ёшдаги аёллар билан турмуш қуришни маъқул кўрар экан.



Ёшлар орасидаги катта фарқ муносабатларни бузиб қўйиши мумкин
Америка тадқиқотчиларининг статистик текширув маълумотларига кўра ёшлари орасидаги фарқ 5 йилдан кам бўлган жуфтликлар орасидаги ажралишлар энг кам – 18% ни ташкил этар экан. Аммо инсон ёши ва ажралишлар фоизи орасидаги бевосита боғлиқлик мавжудлигини олимлар исботлаб бера олишмади. Эхтимол бу ерда гап нафақат эр-хотин орасидаги фарқда, балки хар бир инсоннинг ўз характери, шахсий сифатига хам боғлиқ бўлади.



Эркаклар учун катта ёшдаги фарқ, аёлларга нисбатан афзалроқ
Швед олимларининг аниқлашича аёли ўзидан анчагина ёш бўлган эркаклар нисбатан узоқроқ яшар экан. Аксинча оилада аёл кишининг ёши бирқанча катта бўлган пайтида айнан аёллар ўлими нисбатан кўп учрар экан. Буюк британиялик олимлар аниқлашича 30 ёшдан ортган аёллар ва улардан 10 ва ундан ортиқ ёш кичик эркаклар орасидаги муносабатлар, кўп холларда ажрашиш билан тугар экан.



Ёшлар орасидаги қандай фарқ идеал хисобланади?
Турмуш ўртоқлари орасидаги идеал фарқ қанча бўлиши керак деган саволга универсал жавоб мавжуд эмас. Энг яхшиси бидъатларга ишонмаслик, ўз кўнглингиз нимани истаса шунга қулоқ солиш тавсия этилади. Шахсий бахт, сизнинг ва рафиқангизнинг ёши билан белгиланмайди.

© www.gepamed.uz