ҚАЙСИ МАХСУЛОТЛАР ЖИГАРНИ ЗАРАРЛАЙДИ?

ҚАЙСИ МАХСУЛОТЛАР ЖИГАРНИ ЗАРАРЛАЙДИ?

Жигар кечаю кундуз ишловчи мехнаткаш аъзо хисобланиб, биз қабул қилган махсулотларни фильтрлаб зарарсизлантиради. Хар бир аъзо сингари жигарнинг хам ўз мустахкамлиги чегараси бўлишига қарамай кўпчилигимиз нафақат оғир, балки жигар тўқимасига ўта зарар етказувчи махсулотларни истеъмол қиламиз. Натижада эса ўз соғлиғимизга тиклаб бўлмайдиган талофот етказамиз. Қуйида жигарга зарар етказадиган асосий махсулотлар хақида гапирилади.

Қовурилган махсулотлар
Ковуриш жараёнида ўсимлик ва пахта мойи ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотиб, кўп миқдорда нитрат ва нитритлар тутувчи канцероген махсулотларга айланади. Улар организмга тушгач нитрозаминларга айланади ва жигар хужайраларининг юзаки пардаларига парчаловчи таъсир этувчи эркин радикаллар хосил қилади. Қовурилган овқатларни хаддан зиёд истеъмол қилиш жиддий жигар касалликларини ривожланишига сабаб бўлади.

Ширинликлар
Шакарнинг организмга тушгандан сўнг ферментатив парчаланиши натижасида глюкоза ва фруктозага айланади. Глюкоза миқдори организмдаги инсулин даражасини белгилаб беради. Ширинликларни ортиқча кўп истеъмол қиладиган инсонлар автоматик тарзда хавф гурухига кириб, инсулин миқдорини ортиб кетиши инсулинрезистентликка – инсулинга чидамлиликни кучайишига сабаб бўлади. Бу холат қандли диабет ва жигарнинг ёғли дистрофияси (гепатоз) га олиб келади.

Консерваланган махсулотлар
Таъмни ва хушбўйликни кучайтирувчилар, стабилизаторлар, бўёқлар ва махсулотларни консервалашда қўлланиладиган бошқа озуқа қўшимчалари хам организмга нитритларни – саломатликка салбий таъсир этувчи канцерогенларни тушишига сабаб бўлади. Қонга тушгач улар гемоглобин билан бирикиб олади, тўқима хужайраларини нафас олишини бузади ва уларни парчалайди. Кўп холларда жигар хужайралари – гепатоцитлар зарарланиб, турли ёмон сифатли ўсмаларни ривожланиши кузатилади.

Ретинолнинг ортиқчалиги
Организм учун қанчалик керак бўлмасин, ретинол, яъни А гурухига кирувчи ёғда эрувчи витаминнинг ортиқча дозалари ўз салбий таъсирини ўтказади. Витамин А организмга сут махсулотлари, тухум, балиқ мойи, шафтоли, ўрик, сабзи ва кўк сабзавотлари орқали тушади. Ретинолнинг ортиқча миқдори жигар хужайраларида ёғ кислоталарининг эфири тарзида ўтириб қолишига сабаб бўлади. Бу жигарнинг ёғли дистрофиясига ва дезинфекцион вазифасини бузилиши натижасида  жигар етишмовчилигига олиб келади.

Алкогол ичимликлари
Организмга тушган этил спиртининг парчаланиши натижасида – ацетальдегид, канцероген модда хосил бўлади. У моддалар алмашинуви жараёнига қўшилиб, жигардаги углевод ва ёғ кислоталарини оксидланиш жараёнларини тормозлайди. Натижада жигар хужайралари пардалари зарарланиб, гепатоцитлар ичида липидларни нотўғри тўпланишига олиб келади. Ундан ташқари алкогол жигар фаолиятини бузиб, жигар комасига олиб келиши мумкин.
 
Тамаки махсулотлари
Сигарета тутуни таркибидаги захарли моддалар канцероген хисобланиб, организмда тўпланиши натижасида бир қатор аъзоларни зарарланишига ва жиддий касалликларни ривожланишига олиб келади.

Қишлоқ хўжалиги химикатлари
Янги мева ва сабзавотлар қанчалик фойдали бўлмасин, улар билан одам организмига канцероген хусусиятга эга бўлган химикатларни тушишига сабаб бўлади. Бу холат уларни етиштириш пайтида қишлоқ хўжалиги химикатлари: пестицидлар ва инсектицидлар қўлланилганда кузатилади.

Дори воситалари
Оғиз орқали ичиладиган барча препаратлар жигарга боради. Дори воситаларини нотўғри ва ортиқча дозаларда қўллаш гепатоцитларнинг зарарланишига олиб келади. Шунинг учун рецептсиз сотиладиган дори препараларини қабул қилганда хам врач кўрсатмасига ёки дори йўриқномасига амал қилиш керак бўлади.
 
Наркотиклар
Юбориш ва қабул қилиш усулидан фарқли равишда хар қандай наркотик воситаси жигарга зарар етказади. Наркотик бу захар бўлиб, биринчи зарба жигарга тўғри келади. Наркотикка боғланган инсонларнинг энг кенг тарқалган касалликлари бу жигар циррози, турли гепатитлар ва жигар раки хисобланади.


© www.gepamed.uz