НИМА САБАБДАН СОВУҚ ХОНАДА УХЛАШ КЕРАК

НИМА САБАБДАН СОВУҚ ХОНАДА УХЛАШ КЕРАК

Олимларнинг эътироф этишича совуқ хонадаги уйқу организмга фойдали таъсир этади ва моддалар алмашинувини яхшилайди.


Одам организмида икки хил: оқ ва қўнғир ёғ тўқималари мавжуд. Оқ ёғ тўқимаси бу калориялар захираси хисобланади. Кўнғир ёғ  тўқимаси эса иссиқлик ажратиб чиқаради. Кўнғир ёғ тўқимаси чақалоқларда ўта ривожланган бўлиб, бу улар организмида иссиқликнинг сақланишини таъминлайди. Аммо ёш ўтган сайин одам танасидаги қўнғир ёғ захираси камайиб боради.
Оқ ёғ тўқимасидан фарқли равишда қўнғир ёғ калорияларни «ёқишга» ёрдам беради.


Америка Миллий институти олимларининг текшириш натижаларига кўра совуқ хонада ухлаш организмда қўнғир ёғ қатлами даражасини оширади.
Олимлар қуйидагича тажриба ўтказишди. 5 та соғлом иштирокчи 4 ой мобайнида харорати назорат қилинадиган хона шароитида ухлади. Бу пайтда улар қабул қилаётган калориялар миқдори хам хисобга олиниб борилди. Текширувнинг биринчи ойида уйқу пайтида нейтрал 24°C ли харорат ушлаб турилди. Кейинги ойда хароратни 19 °C гача туширилди сўнг яна нейтрал хароратгача кўтарилди. Охирги ой давомида эса харорат 27 °C гача кўтарилди.


Маълум бўлишича, совуқ хаво организмга кучли таъсир этар экан, яъни текширувнинг биринчи ойи – совуқ хонада ухлаган пайтда организмдаги қўнғир ёғнинг миқдори икки маротаба ортгани аниқланди. Бу эса ўз навбатида уларнинг инсулинга сезгирлигини оширди. Бу характеристика организмнинг глюкозани яхши ўзлаштиришини кўрсатиб берди. Инсулинга сезгирликнинг камайиши эса диабет ривожланиши хавфини оширади.


Шунингдек биринчи ойда қатнашувчиларнинг кун давомида кўпроқ калорияларни «ёққани» аниқланди. Аммо текширувчиларнинг яна қайта иссиқ хароратда ухлаши бу ўзгаришларни тормозлади, яъни қўнғир ёғ тўқимаси миқдори тажрибагача бўлган кўрсаткич билан тенглашди.
Бу янгилик жуда фойдали бўлди. Энди организмдаги моддалар алмашинувини қайтадан ишга тушириш учун совуқроқ хонада ухлашнинг ўзи кифоя қилиши аниқланди.

© www.gepamed.uz