НЕГА МУСУЛМОНЛАР ЧЎЧҚА ГЎШТИ ЕМАЙДИ?

НЕГА МУСУЛМОНЛАР ЧЎЧҚА ГЎШТИ ЕМАЙДИ?

Кўпчиликни қизиқтирса керак: нега мусулмонлар ва яхудийлар чўчқа гўштини истеъмол қилмайди? Бир қарашдан оддий хайвон, кўпгина гўшт беради, христианлар тановул қиладику. Хозиргача «Ислом таъқиқлайди» ёки «Чўчқа бу ифлос хайвон» каби жавоблар хам кўп янграйди. Аммо диннинг пайдо бўлиши даврларига қайтадиган бўлсак у пайтларда инсонлар ўша чўчқалардан унчалик тоза хам бўлмаган.

Ислом ва яхудийлар дини таркалган территорияларда хаво иқлими жуда иссиқ бўлган. Чўчқа гўшти эса хаммага маълум тез бузиладиган махсулот. Агарда чўчқани хамма нарсани тенг ейишини (хатто ўз ахлатини хам) хисобга оладиган бўлсак унинг гўштида турли касалликларни чақирувчи трихинелла ва паразитларни учратиш мумкин. Бир қатор бактериялар эса термик ишлов берганда хам ўлмайди.

Шу сабабли ўша даврларда чўчқа гўштини истеъмол қилиш бир қатор захарланишлар ва ўлимларга сабаб бўлган. Табиийки одамлар бу холатни инсон саломатлигига тахдиддан кўра чуқурроқ маънода талқин қилишган. «Организм қабул қилмаяптими, демак қандайдир иблис мавжуд» қабилида фикр юритишиб, чўчқа гўштини истеъмол қилишни таъқиқлаб қўйишган.


© www.gepamed.uz