ЭРТА КЛИМАКС НИМА?

ЭРТА КЛИМАКС НИМА?

Эрта климакс – бу аёл организмининг физиологик холати бўлиб, хайз кўришни эрта тўхташи билан характерланади. Нормада аёлларда менопауза даври 46-54 ёшлар оралиғида бўлса, эрта климаксда бу холатни 40 ёшдан илгари кузатиш мумкин. Эрта климакс сабаби аёл организмидаги патологик жараёнлар ва генетик мойиллик бўлиши мумкин.
 
Менопаузани характерли белгилари.
Эрта климакс аёл организмида тухумдонлар фаолиятини тўлиқ пасайиши ва фарзанд кўриш қобилиятини сўниши билан характерланади. Менопауза нормал кечганда бу барча жараёнлар аста секин кечади. Эрта климаксда эса аёл организмида қисқа вақт оралиғида гормонал қайта қуриш кетиб, аёлнинг умумий холатини кескин пасайиши ва бир қатор белгилар кузатилади.

Менопаузанинг биринчи белгилари.
1.    Хайз циклини бузилиши.
2.    Бирданига қизиш ёки совуқ қотиш.
3.    Кўп терлаш.
4.    Уйқуни бузилиши, таъсирланувчанлик, йиғлоқилик ёки аксинча асабийлик ва агрессия.
5.    Мигрень, кучли бош оғриқлари.
6.    Қин сохасидаги ачиш ва қичишиш хисси, шиллиқ қаватининг қуриши.
7.    Тез-тез сийиш, сийишга ёлғон чақириқлар.
8.    Тез толиқиш.

Кўп холларда менопаузанинг биринчи белгилари аёлларда 45 ёшдан кейин кузатилади. Бу физиологик жараённинг аёлда жаррохлик ташрихлари бажарилган бўлса ва тухумдонлари олиб ташланган бўлса эртароқ хам кузатилиши мумкин.

Климаксдаги физиологик ўзгаришлар
Менопаузада аёлнинг дастлаб ташқи кўринишида хам ўзига хос ўзгаришлар кузатилади: терини таранглиги камаяди, кул ранг тусга киради; сочлар ва тирноқларнинг ўсиши секинлашади, қуриб синувчан булиб қолади; метаболик жараёнлар бузилиши натижасида тана вазни ортади, ёки аксинча камаяди; таъм ва хид билишни бузилиши кузатилади – илгари ёқтирмаган таомлар ва хидларни хуш куради.

Тухумдонларда гормонлар ажралишини камайиши натижасида қуйидаги белгилар кузатилади:
•    Жинсий майлнинг сусайиши ёки умуман йўқолиши;
•    Сочлари структурасини бузилиши, қайзғоқ пайдо булиши, тўкилиши;
•    Ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши натижасида: қорин дамлиги ортиши, эпигастрал сохада оғриқ, дискомфорт, спазм;
•    Сийдик пуфаги мускул аппарати фаолиятини камайиши натижасида сийдик тута олмаслик, йўталганда ёки акса урганда хам «чиқариб юбориш»;
•    Организмнинг химоя функцияси камайиши хисобига аллергик реакцияларнинг пайдо булиши;
•    Юрак ритмини бузилиши: тахикардия, стенокардия, қон босимини ортиши;
•    Теридаги ўзгаришлар: тери таранглигини камайиши, фактурасини бузилиши, чуқур ажинларни пайдо бўлиши, гиперпигментация;
•    Психоэмоционал белгилар: депрессия, апатия, ўзига бўлган муносабатни камайиши, таъсирланувчанлик, уйқусини бузилиши;
•    Метаболик бузилишлар натижасида: бош оғриши, оёқларини уюшиши, бўғимларида оғриқ (гипокальциемия);
•    Гормонал қайта қуриш натижасида: бош айланиши, хотира ва диққат-эътиборни пасайиши.

Даволаш.
Кўнгилсиз белгиларни камайтириш мақсадида бир қатор препаратлар тавсия этилади:
•    Гормонал ўринбосар терапия: бир қатор ножўя таъсирлари мавжудлиги учун хаммага хам тавсия этилмайди;
•    Ўсимликлир асосидаги препаратлар нисбатан хавфсизроқ аммо таъсир эффективлиги паст;
•    Инновацион усул: биринчи инъекцион препарат PPG – нафақат климакс белгиларини даволайди, балки ёшартирувчи эффекти хам мавжуд.

© www.gepamed.uz