ЭРКАКЛАР СОҒЛИГИ ХАҚИДА 8 ХАҚИҚАТ

ЭРКАКЛАР СОҒЛИГИ ХАҚИДА 8 ХАҚИҚАТ

1. Пиво – бош мия хужайраларини ўлдиради.
Афсона. Пиво бош мия хужайралари – нейронларга салбий таъсир этади. Уни хаддан ортиқ ичиш – деменция (ақлсизлик) га сабаб бўлади.
Хақиқат. Пиво узоқ вақт истеъмол қилинганда алкогол хисобига хақиқатда хам бош мия хужайраларини ўлдириш хусусиятига эга. Токсинлар витамин В1 ни сўрилишига халақит беради ва бу кейинча деменцияга олиб келиши мумкин. Шунингдек, алкогол организмни сувсизлантиради, бу хам бош мия хужайраларига салбий таъсир ўтказади.   
Хулоса: хақиқат.

2.Тор ички кийим кийиш эркакларни бепуштлигига сабаб бўлади.

Афсона. Тор, қисиб турувчи ички кийимлар (трусик, плавкалар) кийиб юриш фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
Хақиқат. Ноқулай ички кийимлар эркакларни юз фоиз стерил (бепушт) қилмаган тақдирда хам, репродуктив функциясига жиддий таъсир ўтказади. Тўғри бундай кийимда аёллар олдида жозибалироқ кўриниш мумкин, аммо табиатан эркаклар жинсий аъзолари сперматозоидларни иссиқда пишиб қолмаслиги учун алохида «ташқарига чиқарилган». Тор, қисиб турадиган «плавкалар» уруғдондаги терморегуляцияни бузиб ташлайди. Бекорга катта ва эркин трусикларни «оилавий» деб аташмайди.
Хулоса: хақиқат.

3.Бармоқларни қисирлатиш артритга олиб келади.
Афсона. Бармоқларни қисирлатишни яхши кўрган одамлар бўғимидаги пардалар нозиклашиб, яллиғланишга олиб келади.
Хақиқат. Бармоқларни қисирлатганда эшитиладиган товуш суякларнинг бўғим юзаларини ишқаланиши ва одатий жойидан вақтинча силжиши натижасида хосил бўлади. Бу одат натижасида ортиғи билан бўғимларни ишиши ва харакат фаоллигини бузилишини кўриш мумкин. Бошқа зарари кузатилмайди.
Хулоса: ёлғон.

4. Кал (сочсиз) юриш – мард эркакларга хос

Афсона. Куёшда боши товланиб турадиган эркакларнинг қонидаги тестостерон миқдори нормадан ортиқ бўлади ва улар хақиқий маънода «эркак» хисобланади.
Хақиқат. Аслида соч тўкилиши ва тестостерон (эркаклар гормони) орасида бевосита боғлиқлик йўқ. Бунинг сабаби кўпроқ ирсий хисобланиб, хали тўлалигича ўрнанилмаган.
Хулоса: ёлғон.

5. Хиқичоқ йўқолиши учун – қўрқиш керак.
Афсона. Хиқичоқ тутаёган одамни бирданига қўрқитиб юборсангиз ўша захоти хиқиллаши йўқолади.
Хақиқат. Аслида хиқичоқ кўп овқат еб қўйиш, совуқ қотиш, алкоголдан маст бўлиш ва бошқа холатларда ўпканинг пастки қисмлари охасидаги диафрагманинг қисқариши хисобига кузатилади. Айрим олимлар хиқичоқ пайдо бўлишини қонда темир диоксиди миқдорининг ортиши натижасида бош миянинг диафрагмага қисқариш хақида импульс келиши билан тушунтиради. Агар хиқиллаётган одам қўққисдан қўрқиб кетса унинг қисқа вақт орасида нафасини ушланиб қолиши ва кейинса нормаллашуви кузатилади.      
Хулоса: хақиқат.

6. Телевизорга хаддан зиёд яқин ўтириш - кўзга зарар.
Афсона. Ота-оналарнинг фарзандларига энг кўп таъкидлайдиган гапи «Телевизорга яқин ўтириб кўрма, кўр бўлиб қоласан» хисобланади.  
Хақиқат.  Аслида эса телевизорни қандай масофада кўришнинг кўрув ўткирлиги учун хеч қандай зарари йўқ. Телевизорни яқин ўтириб кўриш ортиғи билан нафасингиз хисобига экранни терлашига сабаб бўлиши мумкин. Бундан кўзни чарчатиш кузатилади холос.
Хулоса: ёлғон.

7. Қизил вино – соғлиқ учун фойдали
Афсона. Кунда бир-икки бокал қизил вино ичиш соғлиқ учун фойдали, чунки унд кўп миқдорда антиоксидантлар бор.
Хақиқат. Чиндан хам қизил вино антиоксидантларга бой бўлиб, ундаги эркин радикаллар организмдаги барча ёт хужайралар (шу жумладан рак олди хужайралари) ни ушлаб парчалаш хусусиятига эга.
Хулоса: хақиқат.

8. Таги куйган овқатни ейиш – ўсма касаллигига олиб келади.

Афсона. Таги олган, қорайган, куйган овқатларни истеъмол қилиш ракни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Хақиқат. Куйган овқатлар хақикатда канцероген хисоблансада бир икки марта истеъмол қилгандаёқ ўсма ўсиб чиқмайди. Мунтазам равишда истемол қилганда хам рак ривожланиши учун ирсият, хаёт тарзи, экология ва бошқа омиллар шароит яратилиши керак. Масалан сигаретлар куйган овқатга нисбатан минг марта ортиқ канцероген хисобланади.
Хулоса: ёлғон.


© www.gepamed.uz