МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЙҚУСИЗЛИККА САБАБ БЎЛАДИМИ?

МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЙҚУСИЗЛИККА САБАБ БЎЛАДИМИ?

Олимлар уйқудан олдин мобил телефон орқали гаплашишни маслахат беришмайди. Уларнинг фикрича бу уларнинг соғлиғига негатив таъсир этиши мумкин. Жумладан, мобил аппаратлардан тараладиган нурланиш уйқусизлик чақириши ёки инсоннинг чуқур уйқу фазасида бўладиган вақтини қисқартириши мумкин. Чуқур уйқу фазаси эса инсон организми учун катта ахамиятга эга. Негаки, айнан шу даврда инсоннинг барча функцияларини тикланиши кетади.   


Етарли ухламаслик эса ўз вақтида депрессияга олиб келиши, дикқат эътиборни сусайиши, хаттоки инсон феъл-атворини ўзгаришига сабаб бўлади. Уйқуни етишмаслиги турли дамларда турлича намоён бўлади. Масалан мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларда диққат эътиборни сусайиши ва ўзлаштиришдан орқада қолиши кузатилади.


Уйқу бўйича ихтисослашган Эдинбург институти Крис Иджиковски ўтказган тадқиқотларга кўра, 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган 36 та аёл ва 36 та эркак кишига уйқудан олдин худди мобил телефонларидан тарқаладиган каби нурланиш таъсири ўрганилди. Яъни текширилувчиларнинг ярми шу каби нур таъсири остида қолдирилган бўлса, қолган ярми эса хеч қандай ташқи таъсирларсиз бўлган уйқу жараёнлари анализ қилинди.
Текшириш хулосаларига кўра биринчи гурухдаги инсонларга чуқур уйқуга кетиш даври кўпроқ вақт талаб этилгани аниқланди. Бу эса уйқудан олдин зериксанг телефонда гаплашсанг уйқуинг келади деган тахминларни пучга чиқарди.  


Хулоса қилиб айтганда уйкудан олдин бир соат телефон орқали мулоқот қилиш хам уйқунинг чуқур фазасини чўзилишига сабаб бўлади, бош оғриши

© www.gepamed.uz