ИНСОНЛАРНИ ЖОЗИБАДОР ҚИЛИБ КЎРСАТУВЧИ МАХСУЛОТЛАР

ИНСОНЛАРНИ ЖОЗИБАДОР ҚИЛИБ КЎРСАТУВЧИ МАХСУЛОТЛАР

Сент-Эндрюсс ва Бристол университети олимлари қизиқарли текшириш натижаларини эълон қилишди. Нимага олхўри ва сабзи инсонларни истарасини иссиқ қилиб кўрсатади? Қандай қилиб бу икки махсулот инсоннинг ташқи қиёфаси билан боғланган?


Текшириш давомида тасдиқланишича юз териси енгил тилла тусли рангда бўлиши соғлом эркак ва аёлларни кўриниши жихатидан кўркам ва истарали қилиб кўрсатар экан. Бундай тусни эса терига айнан сабзи ва олхўри берар экан. Негаки бу махсулотлар рангли пигментлардан каротиноидлар тутар экан.  


Текширувда 40 га яқин кўнгиллилар қатнашди. Синовдан ўтувчиларга 50 дан ортиқ инсонларнинг расмлари кўрсатилиб, жозибардик ва кўркамлик рейтингини тузиш таклиф этилди. Энг юқори ўринларни териси ранги бироз тилла тусли инсонлар эгаллади.


The Times of India кўрсатмаларига мувофиқ ёқимли кўринишни истаганлар учун доимий равишда сабзи ва олхўри истеъмол қилиш тавсия этилади.  
© www.gepamed.uz