Хеч қаеринг оғримаса врач кўригига бориш шартми?
Мактабдами, университетдами, ишга кираётгандами ёки харбий комиссиядами – хар бир инсон профилактик кўриклардан ўтиб туради. Ўнлаб пациентлардан чарчаган врачлар кабинетлари орасида елиб-югуриш, малакаси шубха туғдирадиган мутахассислар эшиги олдида соатлаб навбат кутиш каби холатлар ахолининг диспансеризация маданиятини тўғри йўлга қўйилмаганини англатади.
Аммо соғлиқ барча нарсадан қиммат. Хеч қаеринг безовта қилмаса хам врач кўригида бўлиш фойдадан холи эмас. Негаки эрта босқичларида аниқланган касалликни даволаш енгилроқ кечади. Касалликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш хам соғлиқни, хам пулларингизни сақлаб қолишга замин яратади. Хозирда бепул тиббиёт идораларига ишончини йўқотган инсонлар учун хусусий тиббий корхоналар ва лаборатория хизматлари мавжуд бўлиб, ўз организмини тўлақонли «техкўрик» дан ўтказиш имкони мавжуд.
Қайси муолажаларни йилига бир мартадан кўп ўтиш керак?
1. Стоматолог назоратида бўлиш. Хар олти ойда тиш дўхтири назоратида бўлиш тавсия этилиб, кариеснинг яширин сохаларини, тишларнинг нотўғри ўсишини ёки милк касалликларини эрта босқичларда ташхислаш ва даволашга имкон яратади.
2. Тарозида тортиниш. Тана вазнини ортиб кетиши нафақат ёғли ва хамир овқатларни кўп истеъмол қилиш, балки бир қатор гормонал бузилишлар, шу жумладан қандли диабетнинг иккинчи типини ривожланганлиги хақида ахборот бериши мумкин. Кескин озиб кетишда эса ичак паразитлари ёки қандли диабетнинг биринчи типига гумон қилинади.
3. Қон босимини ўлчатиб туриш. Нормал қон босими хар бир инсон учун индивидуал хисобланиб, 20-40 ёшли инсонлар учун ўртача 100–130/70–90 мм. симоб устуни оралиғида бўлади. Агар Сизнинг қон босимингиз бу кўрсаткичлардан юқори бўлса терапевт кўригига оришни кечиктирмаслик сўралади.
4. Пульсни санаб туриш. Юрак уришлари сонини 50 тадан пасайиши ва 100 тадан ортиши буқоқ безига тааллуқли муаммолар юзага келаётганини англатади.
Қайси кўрик ва муолажалардан хар йили ўтиш керак?
1. Қоннинг умумий тахлилини топшириш – қон касалликлари, яширин қон кетишлар ёки яллиғланиш жараёнлари мавжудлиги, шунингдек иммунитет холати хақида маълумот беради.
2. Қонда қанд миқдорини ўлчатиб туриш – қандли диабетни ривожланганлигини эрта аниқлаш, шунга қараб хаёт тарзини ташкил этиш, овқатланиш рационини тузиш ва номедикаментоз даволаш йўлларини қилириш имконини беради.
3. Сийдикнинг умумий тахлилини топшириш – сийдик таносил тизимида цистит, уретрит ёки пиелонефрит каби касалликларни клиник белгилари шакллангунга қадар аниқлаш имконини беради.
4. Электрокардиография – кўплаб юрак патологиялари жумладан, гипоксия, ишемия, атеросклероз, блокада ва аритмияларни ташхислаш имконини беради.
5. Флюорография - ўпка сили, ўпка кисталари, ўсмалари ёки плеврал бўшлиқдаги суюқликларни характери ва миқдорини аниқлайди.
6. Офтальмолог назоратида бўлиш. Окулистлар кўрув ўткирлиги ва катаракта ёки глаукомани ривожланганлигини аниқлайди.
7. Қонни гепатит ва ОИТС вирусига текшириш – гепатитнинг В, С ва Д турлари, ВИЧ-инфекция ва жинсий йўл орқали юқадиган бир қатор касалликларни эрта ташхислайди.
8. Уролог кўригидан ўтиш (эркаклар учун) – жисмоний фаол хаёт тури билан шуғулланмаётган бўлсангиз, простата безини текширтириш учун 40 ёшдан ўтишингизни кутишнинг хожати йўқ. Ўз вақтида ўтказилган простатани бармоқ билан ректал текширищ усули яширин касалликарни аниқлаш ва ўз навбатида массаж қилиш орқали профилактик муолажа хисобланади.
9. Маммолог ва гинеколог кўригидан ўтиш (аёллар учун) – сут безларини ва ички жинсий аъзоларни ультратовушли текшириш, бачадон бўйнини кўрикдан ўтказиш турли онкологик касалликларни эрта босқичларида аниқлаш имконини беради.
10. Қоннинг минимал биохимик тахлили – бу нахорга даврий равишда билирубин, АЛТ, АСТ, креатинин, мочевина, умумий оқсил ва сийдик кислотасини текширишдан иборат.
11. Қонни липид спектрига текшириш – бу ёғлар алмашинувидаги потенциал бузилишларни аниқлаш ва ўз вақтида статинлар билан даволашга имкон яратади.
12. Қалқонсимон безни ультратовушли текшириш. Тез толиқиш, вазнни ортиши, тирноқлар ва сочлардаги муаммолар, хайз циклини бузилиши каби шикоятарни сабабини билиш ва эффектив даволашга замин яратади.
Кайси кўрик ва муолажалардан 2-10 йилда бир марта ўтиш керак?
1. Колоноскопия. Ичакларни текширишнинг энг эффектив усули колоноскопия бўлиб, йилда икки маротаба бу текширувдан ўтиб туриш тавсия этилади. Замонавий тиббиётда бу муолажа оғриқсизлантириш ёрдамида ўтказилади.
2. Невропатолог кўригидан ўтиш. Кўпчилик касаликларнинг неврологик табиати борлигини ва уларнинг белгилари рўйхатини кенг эканлигини унутмаслик керак. Невролог кўригидан профилактик ўтиб туриш бундай касалликларни ривожланишини олдини олади.
3. Коқшол ва дифтерияга қарши эмлаш. Бу эмлашлар хар 10 йилда бир марта қайтарилиб турилиши керак.
4. Гепатитга қарши эмлаш – гепатит А га қарши эмлаш 6-10 йилда бир марта ўтказилади. Гепатит В вирусига қарши эмлаш вақти эса бирламчи вакцинациядан кейин иммунитетнинг зўриқиши кўрсаткичларига қараб белгиланади.
Тамом.
Ха айтмоқчи ёшингиз 40-45 ёшли кўрсаткичлардан ортгандан кейин мажбурий ўтиш талаб қилинадиган муолажалар рўйхатини кенгайтириш, частотасини кўпайтириш, хроник касалликларни зўриқишини олдини олиш тавсия этилади.
© www.gepamed.uz