Қўллашга кўрсатмалар: Сурункали гепатит, жигар циррози (жигар етишмовчилигисиз), сурункали холецистит, ўт тош касаллиги ва холангитлар кўзғалмаган даври.
Овқатланиш тартиби: Овқат қайнатилиб ёки буғда тайёрланади ва кунига 5 махал иссиқ холда қабул қилинади.
Истеъмол қилиш мумкин:
• Буғдой унидан тайёрланган нон ва қора нон.
• Сабзавотли шўрва, ёрмалар, макарон махсулотлари билан тайёрланган сутли овқат, борщ, вегетарианча щи, қизилчали шўрва.
• Ёғсиз гўшт (мол, товуқ, индейка) дан қайнатиб ёки буғда пиширилган овқатлар.
• Қайнатилган ёғсиз балиқ
• Творог, кефир, ивитилган сутли махсулотлар, аччиқ бўлмаган пишлоқ.
• Чала қайнатилган тухум, омлет.
• Ёрмалар: манная, гречкали, овсянкали, гуручли, перловкали, арпа ва маккажўхорили.
• Сабзавотлар: картошка, қизилча, сабзи, помидор, бодринг, карам, қабачки, ошковоқ (қайнатилган, буғланган, димланган ва салат кўринишида).
• Меваларнинг ширин навларидан компот, кисель, желе, мусслар.
• Суюқ чой, аччиқ дамланмаган, мевали ва сабзавотли шарбатлар, наматак ва буғдой кепакларидан дамламалар.
• Ўсимлик ёғлари, суртиладиган табиий ёғлар ва сариёғ.
Истеъмол қилиш маън этилади:
• Янги нон, кўп ёғли хамир махсулотлари.
• Гўштли, балиқли ва қўзиқоринли бульонлар, окрошка, кўк щи ва совуқ шўрва, дуккаклилардан шўрвалар.
• Гўшт ва товуқнинг ёғли навлари, жигар, буйрак, дудланган махсулотлар, гўштли консервалар.
• Қовурилган, тузланган балиқлар, балиқ консервалари ва икраси.
• Қаймок ёғли сметана ёки творог, ўткир ва ёғли пишлоқлар, қовурилган тухум.
• Дуккаклилар: мош, нўхат, ловия, чечевица, соя.
• Сабзавотлар: редиска, турп, шолғом, кўк пиёз, саримсоқ пиёз, бақлажон, қўзиқорин.
• Кремли махсулотлар: торт, музқаймок, шоколад.
• Аччиқ чой, кофе, вино, спиртли ичимликлар, газли ва совуқ ичимликлар.
• Хайвон ёғлари.
© www.gepamed.uz