БАЧАДОН БЎЙНИ РАКИДА ХАЁТ ТАРЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

БАЧАДОН БЎЙНИ РАКИДА ХАЁТ ТАРЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

Замонавий тиббиётнинг мисли кўрилмаган ютуқларга эришишига қарамасдан онкологик патологияларни даволашда бачадон бўйни раки ташхисини хар қандай аёл хам қўрқув ва халокатга махкумлик сифатида қарши олади. Аммо бачадон бўйни саратони (раки) ташхиси қўйилгандан кейин хам соғлом хаётни тўғри ва тўлақонли ташкил этиш хар бир аёл ва унинг атрофидаги яқинларини ўзига боғлиқ.

Бачадон бўйни раки кенг тарқалган гинекологик касаллик бўлиб, уни эрта босқичларида ташхислаш ва даво терапиясини тўғри танлаш 92-95% беморларни 5 йиллик муддатга яшовчанлигини таъминлайди.  Бачадон бўйни ракини келтириб чиқарувчи асосий сабаб ВПЧ, яъни «инсоннинг папиллома вируси» хисобланади.


Бемор аёлнинг даво терапиясидан кейинги умумий холати касалликнинг қайси босқичида аниқланганлиги, кандай даво терапияси қўлланганлиги ва пациентнинг ёшига боғлиқ. Даво терапиясининг асосий босқичи бўлиб, реабилитацион давр, яъни беморнинг соғлиги ва мехнатга лаёқатини тиклаш бўйича ўтказилган чора тадбирлар даври хисобланади. Уларга: овқатланиш характерини ўзгариши, кундалик тоза хавода сайр қилиш, белгиланган жисмоний машқларни доимий равишда бажариш, оптимал тана вазнини ушлаб туриш, режа бўйича тиббий кўрикдан ўтиб туриш ва керак пайтларда психолог (рухшунос) маслахатини олиш киради.

1. Тўғри овқатланиш
. У енгил хазм бўлувчи: хайвон, балиқ ва парранда гўштининг ёғсиз навларини, мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан иборат. Рационга шунингдек, ёнғоқ, қуритилган мевалар, ёрма ва дуккакли махсулотлар қўшиш керак. Ёғли гўшт, тузланган, дудланган, аччиқ ва ўткир таомлардан пархез қилиш лозим.
2. Жисмоний машқлар. Касаллик ва ўтказилган даво терапиясидан кейин бемор ўзини лохас, бўшашган, тез чарчайдиган хис қилади. Белгиланган машқлар комплексини бажариш, уларни аста-секин организмга зарари етмайдиган даражада кучайтириш, бемор ахволини бирмунча тетиклаштиради.  
3. Тиббий кўриклар. Онколог томонидан мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш касалликни қайталаниши (рецидив) ни ўз вақтида аниқлаш ва қўшимча даво чораларини белгилаш имконини беради. Текширув пайтида қон тахлили, ПАП-тест (цитологик текшириш), МРТ, УТТ бажарилади.
4. Психологик реабилитация. Мавжуд стрессларни камайтириш ва рухий тинчланиш мақсадида психолог кўригидан ўтиш фойдадан холи эмас.
5. Соғлом турмуш тарзи.  Зарарли одатлардан тўлиқ воз кечиш, рецидивларни олдини олишга имкон беради.


Замонавий тиббиётда қўлланилаётган даво терапиялари бачадон бўйни патологиялари билан аёлларни яшовчанлиги фоизини кескин оширмоқда.

1. Химиотерапия. Юқори эффектив химиявий препаратларни қўллаш бемор организм соғлиғига даводан етказиладиган зарарни минималлаштиради. Бу айниқса касалликнинг бошланғич босқичларида яхши эффект беради. Химиотерапияни хар бир организм индивидуал қабул қилади. Кўпчиликда соч фолликулаларини зарарланиши ва соч тўкилиши (алопеция), кимлардадир ошқозон ичак йўлларидаги бузилишлар (кўнгил айниши, иштахасизлик) билан намоён бўлади ва хаказо.
2. Нур терапияси. Бу даво беморларнинг охирги қувватини олиб қўяди. Нур терапиясидан сўнг аёлларда хроник чарчаш, бўшашиш, тери қопламаларини қуриши, сийдик ажратишни қийинлашуви, жинсий аъзолардаги кучли оғриқ, қичишиш хисси, улардаги шиллиқ қаватларни қуриши каби шикоятлар кузатилади.   
3. Оператив даволаш. Гистерэктомия – бачадонни олиб ташлаш ташрихидан кейин аёлларда хам рухий хам жисмоний зўриқиш пайдо бўлади. Бу менопауза, ичакларни ва сийдик пуфагини тозаланиши билан намоён бўлади.  

Рецидив хавфи.
Касалликнинг турғун ремиссияси даврида, кўп холларда ўтказилган даво терапиясидан кейинги биринчи 3 йиллик ичида – рецидивни кузатиш мумкин. Унинг сабаблари: касалликни кечки босқичларда аниқлаш, танланган даво тактикасини нотўғрилиги, гистерэктомия ташрихини кеч бажарилиши, ўсмани эрта метастаз (томир отиш) бериши хисобланади.

Ўсма рецидиви белгилари.
Беморнинг хаётий фаоллигини пасайиши, бўшашиш, кўнгил айниши, тана хароратини ортиши, битиб кетган бачадон бўйинчаси ичида суюқликни йиғилиши, бачадондан йирингли ёки гўштнинг сўлига ўхшаш ажралмаларни келиши, қорин пастидаги ва бел сохасидаги тортишиб оғриш.  Камдан кам холатларда рецидив симптомларсиз кечиб, навбатдаги кўрик пайтида аниқланади.

Жинсий хаёт.
Эрта аниқланган ва эффектив (ташрихсиз) даволанган бачадон патологияларидан сўнг, реабилитацион давр тўғри ўтказилса жинсий хаётни илгаридек давом эттириш мумкин. Айрим пайтларда аёлларда фарзанд кўриш қобилияти хам тикланиши мумкин.  
Гистерэктомия (ампутация) ташрихи ўтказилган аёлларда, яъни бачадони олиб ташланган лекин тухумдонлари қолдирилган пайтларда сексуал хаёт тикланиши мумкин.
Бачадонни тўлиқ экстерпацияси ўтказилган аёлларда, яъни бачадон, тухумдонлар ва бачадон бўйинчаси билан қўшиб олиб ташланган пайтда нормал гормонал фон фақат гормонал таблеткалар ёрдамида таъминланади. Жинсий хаёт учун махсус пластик операциялар қилиш талаб этилади.    

Бачадон бўйни саратонида профилактик муолажалар икки босқичда ташкил килинади:
Бирламчи профилактика (ташқи):  унга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсмирларда жинсий хаёт сабоқларини тўғри шакллантириш, мактаб ўқувчилари ва ўсмирларда жинсий муносабатлар гигиенасини тарғиб қилиш, контрацепциянинг барьер усулларини реклама килиш ва тарқатиш, бачадон бўйни ракига қарши профилактик вакциналарни қўллаш киради.

Иккиламчи профилактика (ички):  унга цервикал канални скрининг текширувини мунтазам бажариш, бачадон бўйни патологияларини эрта аниқлаш, аниқланган патологияларни чуқурроқ текшириш учун мукаммалроқ диагностика усулларини ўтказиш ва даво чораларини белгилаш киради.
 

© www.gepamed.uz